II-БОБ. ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЁШЛАР ТОМОНИДАН БЕЗОРИЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ СОДИР ЭТИЛИШИ ҲОЛАТИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
2.1. Тошкент шаҳрида ёшлар томонидан безорилик жиноятларининг содир этилиши ҳолати тахлили
Тошкент шаҳридаги ёшларни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда доимой амалий ишлар олиб борилмоқда. 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга ошган. 217 та қотиллик жиноятларининг ҳар учинчиси қариндошлар ёки қўшнилар ўртасида содир бўлган.2021 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонда олди олиниши мумкин бўлган 45 630 та жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга (21 535) ортган26.
Ушбу жиноятларнинг 217 тасини қотиллик ва 489 тасини оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари ташкил этади. Қайд этилишича, жиноятлар ҳар 100 минг аҳолига нисбатан мамлакатда ўртача 132 тани ташкил этган бир вақтда, бу кўрсаткич Сирдарё вилоятида 151 тани, Тошкент вилоятида 168, Фарғона вилоятида 223, Тошкент шаҳрида 383 тани ташкил этган.
2021 йил йилнинг январь-июнь ойлари давомида ўрганишлар натижасига кўра, Тошкент шахрида жиноят содир этган 30 ёшгача бўлган ёшлар томонидан кўча ва жамоат жойларида 351 та (2020 йилда 336 та) жиноят содир этилган бўлиб, 2021 га нисбатан 15 тага (4.5 фоизга) ортган.
Жумладан, умумий Ўрта таълим мактаб ўкувчилари ўртасида
13 нафари (2020 йилда 15 нафари), Ўрта махсус касб-хунар колледжи ўкувчилари ўртасида 6 нафари (2020 йилда 26 нафари), ишлайдиган вояга етмаганлар томонидан 2 нафари (2020 йилда 10 нафари) ёшлар жиноят содир этган.
Тошкент шаҳрида 2020-2021 йил 12 ой давомида шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўрисидаги маълумот
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |