Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти


Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича хорижий тажрибалар


Download 0.95 Mb.
bet9/21
Sana16.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1511261
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023

1.3. Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича хорижий тажрибалар
Ёшлар жиноятчилигини олдини олиш ва сабабларини ўрганишда хорижий ҳуқуқ тартибот тузилмаларнинг тажрибасини ўрганишни талаб этади. Амалиёт шуни кўрсатадики, кўпгина давлатларда ёшлар билан профилактик ишларнинг турли усул ва шаклларидан самарали фойдаланилади. Расмий маълумотларга қараганда, АҚШда ёшлар томонидан қилинаётган барча ўғирликларнинг 89% и бир ва бир неча шерикчилик асосида содир этилган. Хавфсизлик бўйича мутахассис Е.Питтернинг “Tactics” журналида чоп этилган маълумотларига кўра, вояга етмаганлар томонидан 2555 қотиллик содир этилган, 5 йилдан кейин эса ушбу кўрсатгич 8000 тагача ошган.
Роджер Худ ва Ричардс Спарксларнинг таъкидлашича: “Ҳуқуқбузар” гуруҳ феъл-атворини, гуруҳ аъзоларининг ахлоқ-нормалари ва тасаввури, умумий қадриятлари ва гуруҳ ичидаги ижтимоий муносабатларни, унинг табиати ва структураси (тузилиши)ни синчковлик билан ўрганиш зарурати туғилмоқда”.
Ҳукмни кечиктириш инглиз миллий ассоциация (“NAPO News”) маълумотига кўра, умуман олганда 10-13 ёшли ўсмирлар томонидан содир этилган жиноятлар қуйидагича:
ўғирлик – 64 %;
қулфбузар ўғирлик – 21%;
вандализм – 6 %;
зўравонлик – 5 %;
жинсий зўравонлик – 1 %;
босқинчилик – 1 %.
Бундан 14-16 ёшли ўсмирлар орасида эса жиноятчилик бунданда баландроқ, яъни:
ўғирлик – 54 %;
қулфбузар ўғирлик – 20%;
вандализм – 4 %;
зўравонлик – 11 %;
жинсий зўравонлик – 2 %;
босқинчилик – 2 % ни ташкил этади.
Тан олиш керакки, ушбу ташвишли кўрсаткичларга қарамасдан чет эл тадқиқотчилари томонидан ўсмир ва ёшлар орасида кузатилаётган деструктив кўринишдаги барча ҳаракатлар ҳақида бир қанча назарий ва эмпирик (тажрибага асосланган) маълумотлар тўпланган.
АҚШ, Англия ва бошқа ғарб давлатларида ёшлар орасида гуруҳий делинквентлик ҳақида қизғин тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда, шунингдек, ушбу ижтимоий феноменнинг (ҳодиса) ҳар хил жабҳалари: унинг ижтимоий илдизлари, деликвент хулқ-атворга эга бўлган шахсларнинг ёши ва психологик хусусиятлари, уларнинг қадриятлари, шахслараро муносабатлари, ассоциал гуруҳларга бирлашиш усули ва хусусиятлари, шунга ўхшаш гуруҳларнинг пайдо бўлиши, ишлаши ва ҳоказо ўрганилмоқда.
Ундан ташқари, ахлоқ-одоб қоидалари ва меъёрларига риоя қилмаётган ўсмирларни ижтимоий, психологиқ, педагогик, тиббий томондан ресоциализация ва ребилитация (тиклаш) бўйича оптимал чоралари кўрилмоқда. Вояга етмаганлар орасида деликвент гуруҳларни ўрганувчи хориж фанлари ўз методологик платформасига эга. Унда кўпгина йўналишлар, оқимлар, назарий қарашлар ва мактаблар мавжуд.
Шу баробарида қизиқарли методик тадқиқотлардан олинган маълумотларни қайта ишлаб чиқиш илғор воситаларидан фойдаланилмоқда. Шунинг учун чет эл тажрибаси замонавий республикамизда превентив (олдини олувчи) сиёсатини ислоҳ қилишда катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. З.А.Малькованинг фикрича, вояга етмаган деликвент гуруҳлар билан ишлашда ижтимоий, педагогик ва ҳуқуқий тартиботга оид жаҳон тажрибасини ўрганиш, очиқ педагогик майдонни тузишга ёрдам беради, “чунки юртимизнинг ўзига хос педагогик структураси – жаҳон мактаби қисми бўлганлиги учун жамиятимиз олдида турган муаммоларни биргаликда топишга умид боғлайди”12.
Америка
Американинг Флорида штати ҳуқуқ тартибот органларининг ҳуқуқий тарбия дастури эътиборли бўлиб, бу дастур кўпгина давлат ва хусусий мактабларга татбиқ этилган. 7-8 синфлар учун мўлжалланган Дастурнинг вазифаси вояга етмаганларни жамиятда мавжуд бўлган қадриятлар тизими, фуқаронинг жиноий ҳуқуқ асослари ва мажбуриятлари билан таништириш, шунингдек, қонунбузарлик содир этганларни нималар кутиши ҳақида тасаввурни шакллантиришдан иборат.
Дастур ўқувчиларнинг идрок этиши учун осон бўлган савол-жавоб шакли ёрдамида дайдилик, вандализм , қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатиш, ўғрилик, автомобил ўғрилиги, зўравонлик, мастлик, қуролни ноқонуний ушлаш, безорилик, гиёҳвандлик ва қотиллик каби жиноятларни содир этганда қонунлар билан таништиради. Айрим бобларда жиноий фаолиятнинг оқибатлари, жамият учун зарур бўлган қонун ва уларга риоя қилиш назоратини амалга оширувчи органларнинг зарурлиги кўриб чиқилган. Ўқув материали дарсликда тушуниш учун осон шаклда 135 бет ҳажмда берилган.
Ўқитувчи учун ҳам методик қўлланма мавжуд. Ҳар бир ўрганиладиган қонун бўйича таклиф этилган полиция ходимларининг чиқишларига катта эътибор қаратилган. Бу нафақат ўрганиладиган материалга қизиқиш уйғотади, балки ахлоқий таъсир кучига ҳам эга бўлиб, ўқувчилар полиция ходимларини улар ҳақида ғамҳўрлик қилади деб қабул қиладилар.
Лос-Анджелес (АҚШ) полиция бошқармасида ноодатий тадқиқот ўтказилди, яъни жиноятчиликни олдини олиш бўйича дастурнинг самарадорлигини ўсмирларни тузатиш муассасаларига бевосита ташриф буюриш масаласини киритиш билан таъминлашга ҳаракат қилганлар. Бу дастурнинг мақсади ҳали жиноят содир этмаган, лекин ҳуқуқбузарликка, гиёҳвандликик моддаларини истеъмол қилишга ёки жамият учун зарарли хатти-ҳаракатларга мойиллиги бўлганлиги учун полиция ҳисобидаги ўсмирларга психологик таъсир ўтказишдан иборат.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling