Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти


Download 0.95 Mb.
bet7/21
Sana16.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1511261
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023

Маъмурий жавобгарлик - Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 14-моддаси. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси: Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонунчиликка биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.
Маъмурий жавобгарлик — фуқаро ёки мансабдор шахснинг ҳуқуқни бузганлиги учун давлат (маъмурий орган) олдидаги жиноий бўлмаган жавобгарлиги. Бу давлатнинг мажбурлов чораси бўлиб, давлат фаолиятининг турли соҳаларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланилади. Маъмурий жавобгарликда одатда, жазо бераётган маъмурий орган билан ҳуқуқ нормасини бузган шахс ўртасида хизмат юзасидан бўйсуниш муносабатлари бўлмайди. Маъмурий жавобгарлик шуниси билан ин тизомий жавобгарликдан фарқ қилади. Маъмурий жавобгарликга тортилганлар судланган ҳисобланмайди, маъмурий жазо чоралари енгил ва муддати қисқа белгиланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, ЎзР қонунлари, ЎзР Олий Мажлисининг қарорлари, ЎзР Президентининг фармонлари, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларидан иборат9.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг
58-моддаси: Айбланувчи томонидан ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ақли норасо шахс томонидан етказилган зарар учун қонунга кўра мулкий жавобгар шахс, корхона, муассаса ёки ташкилот ишда фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этиш учун жалб қилиниши мумкин. Фуқаровий жавобгар сифатида жалб қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Жиноят ишида фуқаровий даъво — жисмоний ёки юридик шахснинг жиноят оқибатида ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида келтирилган моддий зарарни ундириш тўғрисидаги талаби. Бу даъво жиноят иши юзасидан тергов ва суд бўлаётган вақтда айбдорга ёки унинг ҳаракатлари учун зиммасига моддий жавобгарлик юклатилган шахсларга нисбатан қўзғатилиб, судда жиноят иши билан бирга кўрилади10.
Аслида ҳуқуқбузарлик феномени давлат ва ҳуқуқ институтлари пайдо бўлган вақтдаёқ вужудга келган ва ҳар доим улар билан биргаликда мавжуд бўлиб қолади, десак янглишмаган бўламиз. Фақатгина ҳуқуқбузарлик кўлами муайян макон ва замонда ўзи учун яратилган “шарт-шароитларга” боғлиқ равишда юқори ёки паст даражада намоён бўлади. Шу сабабли, ҳуқуқбузарликларга, айниқса, унинг хавфли кўриниши – жиноятчиликка қарши курашиш тариҳан ҳар бир жамият ва давлатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, турли жабҳалардаги янгиланишлар самараси, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги ўзгаришларни бутун дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда, Ўзбекистоннинг халқаро даражадаги нуфузи янги босқичга кўтарилиб, бу ҳолат кўплаб сиёсий лидерлар томонидан мамлакатимиз билан дипломатик муносабатларни қайта кўриб чиқишига ундамоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда аҳоли умумий сонининг 60 % дан ортиғини 18 миллион кучли, шижоатга эга, ғайрати ичига сиғмаган ёш фуқаролар ташкил этади. Айнан мана шунинг учун, ёшлар сиёсати давлат тараққиётининг давомийлигини таъминлашга қаратилган барча стратегияларида намоён бўлади.
Бугун Ўзбекистонда ёшларнинг ҳаётий мақсадларини амалиётга жорий этишлари учун зарур бўлган барча шароитлар яратилмоқда. Ёшлар муаммолари давлат сиёсати даражасида ҳал этилмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Хусусан, ёшлар ўртасида майда безорилик, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, ўғирлик, талончилик, фоҳишалик билан шуғулланиш, енгил тан жароҳати етказиш каби ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши давом этиб келмоқда. Кўпчилик одамлар ҳуқуқбузарлик учун жазони асосий тарбия таъсир чораси, деб ҳисоблайдилар. Аммо бу тарбия воситаси барчага ҳам бирдек таъсир қилмаслиги, ҳаттоки ёшларнинг салбий жиҳатларини янада ривожлантириб юбориши мумкинлиги ҳаммага аён, оддий ҳақиқат. Хусусан, мазкур ҳолатда статистик кўрсаткичларга аҳамият берилса, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар нафақат мактаб ўқувчилари, балки коллеж, лицей ва олий таълим муассасалари талабалари томонидан ҳам содир этилаётганлигининг гувоҳи бўламиз.
Шундай қилиб, жиноятчилик нисбатан оммавий хусусиятга эга бўлган ва айни вақтда одамлар ва жамият манфаатларига ошиқча ижтимоий хавф туғдирадиган, шу боис амалдаги жиноят қонунчилигида жиноят деб эътироф этилган ижтимоий белгиланган қилмишлар (ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик)нинг муайян мажмуидир. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, жиноятчилик муайян жиноятдан нафақат ҳажми ва шаклига кўра, балки айрим миқдор ва сифат белгилари (аввало, ҳолати, динамикаси ва таркиби)га кўра ҳам фарқ қилади.
Жиноятчилик тизимида ҳам, сабабият тизимида ҳам жиноий жазога лойиқ қилмиш содир этган шахс муҳим роль ўйнайди. Бироқ, шахсни муайян жиноят субъекти деб топиш учун қонунда белгиланган мезонларни (ақли расо жисмоний шахс муайян жиноят-ҳуқуқий ёшга тўлганлигини) аниқлашнинг ўзи кифоя бўлган жиноят ҳуқуқи фанидан фарқли ўлароқ, криминологияда жиноятчилик сабабларини ўрганиш учун жиноят субъект ҳақида бошқа маълумотлар, яъни нафақат демографик, балки ижтимоий-ахлоқий, психологик, жиноят-ҳуқуқий ва бошқа белгилар (хоссалар) тавсифи ҳам зарур.
Жиноятчилик таркиби, умуман олганда, уни сифат жиҳатидан, яъни жиноятчиликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини тавсифлайди. Жиноятчилик таркиби умумий кўринишда жиноятчиликни ташкил этувчи қилмишлар (айрим қилмишлар ҳамда улар гуруҳларининг) ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини акс эттиради. Шунинг учун ҳам жиноятларнинг оғирлик даражасига кўра ўзаро нисбати (ўта оғир, оғир, унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар) жиноятчилик таркибининг энг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling