Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти
Битирув малакавий ишининг объекти
Download 0.95 Mb.
|
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот усуллари.
- Битирув малакавий иши натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.
- Битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми.
- I-БОБ. ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Ёшлар ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олишнинг аҳамияти
Битирув малакавий ишининг объекти ёшлар томонидан безорилик жиноятларини бартараф этиш жараёнлари ҳисобланади.
Битирув малакавий ишининг предмети сифатида ёшлар томонидан безорилик жиноятларининг содир этилиши ва уларни бартараф этишда вужудга келадиган иқтисодий-ижтимоий муносабатлар олинган. Тадқиқот усуллари. Тадқиқот жараёнида илмий абстракциялаш, гуруҳлаш, индукция ва дедукция, қиёий ва статистик таҳлил, таққослаш усулларидан кенг фойдаланилган. Битирув малакавий иши натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Битирув малакавий ишининг назарий аҳамияти тадқиқот давомида тўпланган таҳлил материаллар, илмий-назарий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан ёшлар томонидан содир этилган безорилик жиноятларини содир этилиши ва уларни бартараф этиш амалиёти бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқотларда, ўқув услубий ишларда фойдаланиш мумкин. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, Ўзбекистонда ёшлар томонидан безорилик жиноятларининг содир этилиши сабаблари ва уларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларни амалиётда қўллаш асосида ёшлар томонидан безорилик ва ҳуқуқбузарлик жиноятларини содир этилишини барвақт аниқлаш ҳамда бартараф этишга хизмат қилади. Битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми. Битирув малакавий иши кириш, иккита боб ва унга тегишли олтита параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 66 бетни ташкил этади. I-БОБ. ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Ёшлар ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олишнинг аҳамияти Ҳар бир давлатнинг, жамиятнинг, халқнинг азалий орзу-интилишлари-ни рўёбга чиқарадиган буюк куч – униб-ўсиб келаётган ёшлардир. Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд. Бу – аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Замон талабларини илғаш ва амалга ошириш, соҳа ва тармоқларни олға бошлашда бу жуда катта таянч, бебаҳо хазинадир. Мамлакат умумий аҳолисининг тахминан 55 фоизини 30 ёшгача3 бўлган қатлам вакиллари ташкил этган Ўзбекистонда вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларни бугунги кун, ўта мураккаб ва таҳликали замонда мавжуд бўлган ҳар қандай хатарлар, зарарли салбий омиллар ва оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, шунингдек, уларда бундай таҳдидлардан огоҳ, сезгир ва ҳушёр бўлиб яшаш иммунитетини шакллантириш – жамиятдан мунтазам равишда тизимли комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Шу сабабдан, республикамизда ёшларга оид сиёсат – давлат фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, унинг асосий мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратишдан иборатдир. Вояга етмаган тушунчаси бўйича, 1989 йил БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар вояга етмаган деб белгиланган. Вояга етмаганларни икки тоифага 13 ёшдан 16 ёшгача ва 16 ёшдан 18 ёшгача бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. М.Д.Лисов, В.С.Волкова, Б.В.Сидиров каби олимлар олиб борган изланишларга кўра, вояга етмаганлар ўртасида содир қилинаётган жиноятчиликнинг асосий қисмини 16 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар, озчилик қисмини эса 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ёшлар содир қилишар экан4. Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганлар деганда Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган қонуннинг 3-моддасида, вояга етмаган – ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс сифатида тушунчалар аппаратида белгилаб қўйилган5. Вояга етмаганларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришда, аввало, ёшларни бўш вақтларидан унимли фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Қачонки, вояга етмаган ёшлар ўз қизиқишлари ва қобилиятларини таълим муассасаларида ташкил этилган тўгараклар ва ўқув марказларида мустаҳкамлаб борсагина, ёшларда ёмон илатларга бўлган қизиқиш шаклланишининг олди олинган бўлар эди. Шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, мамлакатимиздаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим муассасаларида таҳсил олаётганлар контингентини вояга етмаганлар ташкил этади. 2018 йилда содир этилган 17,5 минг жиноятнинг қарийб 31 фоизи ёшлар ҳисобига тўғри келмоқда, республика бўйича жиноят содир этган 22 минг нафар шахснинг 11 минг нафарини эса ёшлар ташкил этган. Шундан коллеж ва мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган 371 та жиноятнинг 278 таси коллеж, 93 таси мактаб ўқувчилари ҳисобига тўғри келмоқда. Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, ёшларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни содир этишида уларнинг бўш вақтларидан унимли фойдаланмасдан турли хил ғоялар билан чалғиб қолаётганини кўришимиз мумкин. Бундай ҳолатда вояга етмаганлар билан кўпроқ ижодий учрашувлар, уларнинг иқтидори ва салоҳиятини юзага чиқариш борасида турли хил мусобақа ва беллашувлар ташкил қилиш ёшларнинг жиноятчиликка бўлган мойиллигини олди олинади. Биз кўп маротаба “назоратсиз”, “қаровсиз” деган тушунчаларни ишлатамиз. Қонунда назоратсиз – ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаганни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик оқибатида хулқ-атвори назоратсиз қолган вояга етмаганларга нисбатан айтилиши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. “Қаровсиз” тушунчасига юридик жиҳатдан қуйидагича таъриф берилган: қаровсиз – аниқ яшаш жойи бўлмаган назоратсиз қолган вояга етмагандир. Вояга етмаганлар ўртасида ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар – вояга етмаганнинг мунтазам равишда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишида, фоҳишалик, тиланчилик билан шуғулланишида ифодаланадиган хатти-ҳаракатлари, шунингдек ўзга фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузадиган бошқа хатти-ҳаракатлари cифaтидa эътиpoф этилaди. Юридик адабиётларда қайд этилишича, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – кишилик жамиятида мавжуд бўладиган ўзининг қонуниятларига, сифат ва миқдор тавсифига эга бўлган, жамият ва кишилар учун салбий оқибатлар келтириб чиқарадиган, унинг устидан давлат ва жамиятнинг махсус назорат чоралари ўрнатишни талаб қиладиган салбий ижтимоий, ҳуқуқий ҳодисадир6. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий принциплариларидан бири қонунийлик, инсонпарварлик, тизимлилик, ишонтириш усулининг устуворлиги ҳамда таъсир кўрсатиш чора тадбирларини фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашиш. Мазкур принциплар, биринчи галда, жойларда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил қилишда ҳамда профилактиканинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқишда асосий манба бўлиб ҳизмат қилади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганларидек, бугунги кунда ички ишлар, прокуратура, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик учун омил бўлаётган ишсизлик, гиёҳвандлик, қаровсизлик, оилавий низолар ва шу каби бошқа иллатларнинг вақтида олдини олиш чораларини кўриши зарур. Шунингдек, умумийликдан қочиши, бунинг учун ягона мақсад сари интилиб, ҳамкорликда фаолият олиб бориши, ҳар бир муаммога аниқ режа асосида ёндашиш лозим. Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш сиёсатини ишлаб чиқишда “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги”ги Конвенция (1989 й.), “Вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича БМТнинг устувор тамойиллари (Ар-Риёд тамойиллари, 1980 й.) ва бошқа бир қатор халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ташкил этилган. Фуқаролик жамияти ривожланиб борган сари, асрлар давомида ўз даврининг мутафаккир олимлари томонидан илгари сурилган қатор фикрлар давлатларнинг миллий ҳуқуқ тизимида ва ундан кейин турли халқаро конвенциялар ва пактларда ҳуқуқий қадрият сифатида ўз ифодасини топмоқда. Ҳар бир инсон ўзи истиқомат қилаётган жойда тинч ва осойишта яшаши учун шарт-шароит яратиш, унинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини, хусусан, ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳуқуқбузарларнинг ғайриқонуний тажовузларидан ҳимоя қилинишига эришиш ана шундай ҳуқуқий қадриятлардан бири ҳисобланади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling