Бозор сегментацияси ва истеъмолчилар хулқ-атворини ўрганиш


Download 1.12 Mb.
bet1/4
Sana07.02.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1173339
  1   2   3   4
Bog'liq
Istemolchi va biznes xaridorlar xulq-atvorini organish

  • БОЗОР СЕГМЕНТАЦИЯСИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ХУЛҚ-АТВОРИНИ ЎРГАНИШ
  • БОЗОР СЕГМЕНТАЦИЯСИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ХУЛҚ-АТВОРИНИ ЎРГАНИШ
  • Истеъмол бозори – уй хўжаликлари ва индивидуал харидорларнинг ўз эҳтиёжлари учун сотиб оладиган барча товарлар ва хизматларни ўз ичига олади. Истеъмол бозори кўламини ўрганишда уни бир қанча белгиларига кўра туркумлаш мумкин.
  • Хусусан, товарларни истеъмол қилиш даврийлигига кўра уларни:
  •  узоқ муддатли истеъмол товарлари;
  •  қисқа муддатли истеъмол товарлари;
  •  хизмат турларига ажратиш мумкин.
  • Истеъмол товарлари билан савдо қилиш хусусиятига кўра эса уларни:
  • кундалик истеъмол товарлари;
  •  дастлабки танлов асосида олинадиган товарлар;
  •  алоҳида талабга эга бўлган товарлар;
  •  пассив талабдаги товарларга бўлиш мумкин.
  • БОЗОР СЕГМЕНТАЦИЯСИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ХУЛҚ-АТВОРИНИ ЎРГАНИШ
  • Истеъмол товарларини харид қилиш турли харидорлар гуруҳи бўйича турлича хусусиятларга эга. Бу одатда харидорнинг тайинли товарга муносабати, харид иштиёқи ва атвори (талаби)га кўп жиҳатдан боглиқ бўлади.
  • Харидор хулқ-атворининг шаклланишида бошланғич таъсирни маданийлик даражаси ва уни ташкил этувчи хусусиятлар белгилайди. Маданият-инсоннинг маънавий етуклигини, эҳтиёжлари ва атворининг вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга. Лекин маданият туб маънода, ирқий ва миллий маданият билан бирлашган тарзда учрайди. Фараз қилайлик, ёшларнинг индивидуаллиги, фаоллиги, эркинлиги ва юқори мартабага бўлган интилиши, ялпи маданий жиҳатга эга бўлса, миллий ва ирқий тааллуқлилик, тарихий кўникма, барча миллат ёшларида ўзгача хусусиятларга эга.
  • Маданий жиҳатдан харидорнинг амалдаги ижтимоий мавқеи ўрни хам муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий мавқе ёки ўрин харидорнинг жамият миқёсида тегишли касб, машғуллик ва қизиқишлари, атворларга кўра тартибли тарзда шаклланган гуруҳларга бўлинишидир. Ушбу ижтимоий гуруҳларга ажратишда маданий савия, касб, даромадлар миқдори, одатлар, қадриятлар асосий фарқланиш белгиси бўлиб ҳисобланади.
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling