БОЗОР СЕГМЕНТАЦИЯСИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ХУЛҚ-АТВОРИНИ ЎРГАНИШ - Олий, ўрта ва паст синфлар ўз навбатида яна юқори ва қуйи синфга бўлинган. Шулардан, юқори олий синф вакиллари ва уларнинг харидорлик атворини кўриб ўтайлик. Ушбу синф аҳолининг 1 фоиздан кам қисмини ташкил этиб, жамиятнинг нуфузли (элита) вакиллари бўлиб, машҳур ва бадавлат оила аъзоларидан таркиб топади. Улар асосан бойликларини ҳайрия қилишни ёқтирадилар, бир неча уйларга эгалик қиладилар, фарзандларини хусусий мактабларда ўқитадилар, ўз бойликларини эса очиқ кўрсатишга ва мақтанишга одатланмаганлар.
- Бошқа синф вакиллари учун улар референт гуруҳ, бошқача қилиб айтганда, ўрнак ҳисобланадилар. Ушбу гуруҳ вакиллари қимматбаҳо тақинчоқлар, антиквар буюмлар, ҳашаматли уйларга эгалик қилиб, олий тоифадаги дам олиш ва саёҳат хизматларидан фойдаланадилар. Харидорлик атворлари ва кийинишлари консерватив тарзда ифодаланади.
- Қуйи олий синф вакилларига эса эркин касб соҳиблари, яъни санъаткорлар, рассомлар, йирик олимлар, юқори малакали тиббиёт ходимлари ва бошқалар киради. Улар юқори олий синф вакилларига нисбатан кўпроқ ҳаражат қиладилар ва уларга тақлид қиладилар, чунки уларнинг амалдаги даромадлари ҳам юқори даражада бўлади.
- БОЗОР СЕГМЕНТАЦИЯСИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ХУЛҚ-АТВОРИНИ ЎРГАНИШ
- Референт гуруҳлар – шахсий мулоқотда бевосита ва билвосита инсоннинг харидга бўлган муносабатининг шаклланишида етакчилик қилувчи гуруҳлар демакдир. Уларга дўстлар доираси, қўшнилар, ҳамкасблар, фаолият юзасидан тўқнашган нуфузли танишлар киради. Оила эса, алоҳида ўрганишни ва синчковликни талаб этади.
- Масалан, одатдаги турмушда ёш оила аъзоларининг харид вақтидаги атворларини олайлик. Оила раҳбари одатда эркак, асосий ва турмуш учун зарур бўлган қиммат товарларни (мебел, телевизор, кир ювиш машинаси, тузатиш моллари ва шунга ўхшашларни) танлашда ва харид қилишда етакчилик қилади. Озиқ-овқатлар, уй-рузғорлар учун майда товарлар, болалар кийим-кечакларини эса асосан аёллар харид қиладилар. Бу албатта кўп учрайдиган, одатдаги ҳол.
- Лекин, айрим оилаларда касб жиҳатдан машғуллик, ихтисослик, жонкуярлик жиҳатдан, аёллар оилада сўнгги қарор қабул қилувчи ҳисобланади. Бу оиладаги эр ва хотиннинг ойлик маошлари ва дастлабки даромадларига деярли боғлиқ эмас. Фикримизча, бу алохида олинган оила аъзосининг ўз оиласида кўрган тарбиясига, яшаган муҳитига ва бошқа хусусиятларга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |