Ўзбекистон республикаси фанб таълим ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети география ва геоахборот тизимлари факультети
Download 41.1 Kb.
|
Жаҳон географияси Курс иши бўйича қўлланма
Кириш Курс ишида талабаларнинг олий ўқув юртида таҳсил олиши давомида тўплаган назарий ва амалий билимлари юзага чиқади, талабанинг назарий билимлар билан қуролланиш даражаси, малака ва кўникмаларини илмий - ишлаб чиқариш вазифаларини ечишга қай даражада қўллай олиши орқали намоён бўлади. Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи иқтисодиётни либераллаштириш ва ривожлантириш бўлими ва тўртинчи Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўлимидаги тегишли вазифаларни самарали амалга оширишда «Ўзбекистон географияси»фанидан тайёрланган курс ишлари назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиб, талабаларнинг мавзуга ижодий ёндошувини таъминлайди. Шунингдек, уларнинг ўз устиларида мустақил ишлаш кўникмаларини орттириб, бакалавр битирув диплом ишини тайёрлашда ўзига хос зина вазифасини ўтайди. «Жаҳон географияси»фани бўйича ишчи ўкув режага асосан Курс ишлари ва курс лойиҳаларига раҳбарлик қилиш, улар бўйича маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш бир курс иши учун - 2 соат; Бир профессор-ўқитувчи бир семестр давомида, одатда, 25 нафаргача талабага (кўпи билан 1-2 та академ гуруҳ талабаларига) курс иши (курс лойиҳаси) бериши мумкин. Курс иши (курс лойиҳаси)нинг ҳимояга тақдим этилганлиги билан аниқланади. Бир курс иши ҳимояси учун — 0,4 соат; Бунда профессор-ўқитувчининг бир кунлик иш соати ҳажми 8 соатдан ошмаслиги лозим. Курс иши (курс лойиҳаси) ҳимоясида камида 2 нафар профессор -ўқитувчи иштирок этади. Жами соатлар ҳимояда иштирок этган профессор-ўқитувчилар сонига бўлинади ва улар ўртасида тенг тақсимланади. Профессор-ўқитувчининг курс иши (курс лойиҳаси) ҳимоясини ўтказишда иштирок этиши тегишли қайдномаларда акс эттирилади. «Ўзбекистон географияси» фанидан курс иши ўқув дастурига киритилган мавзулар бўйича, шунингдек, фанни чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдам берувчи бошқа мавзулар бўйича тайёрланади. Курс ишлари муваффаққиятини аниқлайдиган муҳим ва масъулиятли вазифалардан бири-тадқиқот мавзусини танлашдир. Мавзуларга қўйиладиган умумий талаб-уларнинг долзарблиги, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва муаммолари билан боғлиқлигидир. Download 41.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling