43
Ульжаева Шохистахон Мамажоновнанинг «Амир Темур салтанатида
миллий давлатчиликнинг ривожланиши” мавзуидаги 07.00.03 - Умумий
тарих ихтисослиги бўйича ёзилган докторлик диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар: Амир Темур,
давлатчилик, марказий давлат
бошқаруви, маҳаллий бошқарув,
ижтимоий тизим, давлат бошлиғи,
қурултой, мудофаа, ҳарбий тизим, суд-ҳуқуқ тизими, дипломатия, ташқи
сиёсат.
Тадқиқот объектлари: XIV–XV асрларда Мовароуннаҳрда
кечган
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий жараёнлар, давлат
бошқарув
асослари, ижтимоий, ҳарбий, ва суд-ҳуқуқ
тизимида амалга
оширилган ислоҳотлар, Амир Темур давлатининг маъмурий тизими,
дипломатия тарихи, ташқи сиёсат ва унинг йўналишлари, халқаро ёзишмалар
тарихи.
Ишнинг мақсади: Амир Темур салтанатида
миллий давлатчиликнинг
ривожланишини ҳар томонлама, чуқур илмий тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари
:
тарихийлик, объективлик, илмийлик, танқидий усул,
тарихий-қиёсий таҳлил, цивилизацион услуб.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: XIV–XV асрларда битилган
манбаларнинг илмий изоҳли
таржималари, маҳаллий ва чет эл
тадқиқотчиларнинг асарларига таянилган ҳолда биринчи марта Амир Темур
давлатчилик тарихи яхлит ҳолатда очиб берилди
ва мавзуга тегишли назарий
хулосалар чиқарилди.
Амалий аҳамияти: Тадқиқот материалларидан Ўзбекистонннинг сиёсий,
ҳарбий, ҳалқаро муносабатлар тарихини ўрганишда, даврга тааллуқли жаҳон
тарихининг ташқи муносабатлар билан боғлиқ мавзуларини ёритишда, тарих,
ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа, этика, эстетика,
маънавият
асослари фанларидан маъруза матнлари тузишда, демократик жамият қуриш
асосларини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: