Ўзбекистон республикаси фанлар академияси тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожлани-


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/49
Sana14.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1357870
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
xvi xix asrning 70-jillarida xiva xonligi tashqi aloqalari tarixi

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожлани-
шининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва 
технологиялари ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятнинг 
маънавий-маърифий, маданий ривожланиши, инновацион иқтисодиётнинг 
шаклланиши» дастури устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи
3

Марказий Осиё, жумладан Хива хонлиги тарихи, унинг ташқи 
алоқаларига оид илмий изланишлар дунёнинг етакчи илмий марказлари ва 
олий таълим муассасаларида, жумладан, Принстон университети 
Шарқшунослик факультети (АҚШ), Австрия Фанлар академияси 
Эроншунослик институти (Австрия), Бонн университети Шарқшунослик 
институти (Германия), Санкт-Петербургдаги «Олий иқтисодиёт мактаби» 
Миллий тадқиқот университети, Россия давлат Эрмитажи, Екатеринбургдаги 
Урал федерал университети (Россия), Тожикистон Фанлар академияси Тарих, 
археология ва этнография институти (Тожикистон), Сулаймон Демирел 
номидаги университет (Қозоғистон), Ўзбекистон Республикаси Фанлар 
академияси Тарих институти (Ўзбекистон) томонидан олиб борилмоқда. 
Марказий Осиё ва Хива хонлиги тарихи, унинг ташқи алоқаларига оид 
илмий изланишлар бўйича қатор, жумладан қуйидаги натижалар олинган: 
XVI аср биринчи ярмида Бухоро ва Хива хонликларининг Эрон Сафавийлари 
билан ўзаро муносабатларидаги зиддиятли ҳолатлар, Хуросон ҳудуди учун 
олиб борилган кураш ва унинг асосий омиллари очиб берилган (Department 
of Oriental Studies of Princeton University, АҚШ); Ўзбекистон Марказий 
Давлат архивидаги «Хива хонлиги девонхонаси ҳужжатлари»нинг нафақат 
хонлик, балки минтақа тарихига доир муҳим манба сифатидаги аҳамияти 
кўрсатиб берилган ва XVIII-XIX асрларда Хива-Эрон элчилик алоқалари 
3
Диссертация бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи http://www.ipis.ir, htt://www.prinston.edu, 
http://www.indiana.edu, htt://www.utoronto.ca, htt://www.oeaw.at, https://www.ioa.uni-bonn.de, https://urfu.ru, 
https://www.hse.ru,https://www.hermitagemuseum.org, http://anrt.tj/ru, http://iie.kz, http://sdu.edu.kz ва бошқа 
манбалар асосида тайёрланди.



юзасидан илмий хулосалар ишлаб чиқилган (Institute of Iranian Studies, 
Austrian Academy of Sciences (Австрия); XVIII-XIX асрларда Хива 
хонлигидаги рус асирларининг «Хотиралари» асосида Ўрта Осиё, жумладан 
Хива хонлигида қул савдоси, ижтимоий табақалар ва гуруҳлар ўртасидаги 
ўзаро муносабатлар таҳлил этилган (Institute of Oriental Studies of Bonn 
University, Германия); XVIII-XIX аср биринчи ярми Россия империяси ташқи 
сиёсатида «Хива омили», яъни минтақадаги воқеаларда Хива хонлигининг 
иштироки ва таъсири масаласини очиб бериш устида иш олиб борилмоқда 
(Уральский федеральный университет им. первого Президента России Б.Н. 
Ельцина, Россия); XVIII-XX аср бошларида Россия империясининг Марказий 
Осиёда олиб борган сиёсатининг ҳуқуқий жиҳатларини ёритувчи бир қатор 
ишларда тарихий шахсларнинг, хусусан, Хива хонларидан Оллоқулихон 
ҳамда Муҳаммад Раҳимхон II ларнинг шахси, уларнинг юритган ички ва 
ташқи сиёсатига баҳо берилган (Национальный исследовательский 
университет «Высшая школа экономики», Россия); Россия давлат миллий 
фондининг махсус лойиҳаси доирасида Хива хонлигининг Россия империяси 
билан ўзаро муносабатлари ва ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш 
масалалари Россия архив ҳужжатлари асосида ёритилган (Государственный 
Эрмитаж, Санкт-Петербург: Россия); Эрон ҳукмдори Нодиршоҳнинг Ўрта 
Осиёга юриши даврида (XVIII аср) Хива-Эрон муносабатлари ва минтақада 
юзага келган сиёсий вазият таҳлил этилган (Тожикистон Фанлар академияси 
Тарих, археология ва этнография институти); «Қозоқлар ва Қозоғистон 
тарихининг Хива ёзма манбаларида акс этиши»га бағишланган илмий лойиҳа 
доирасида Хоразм «Солномалари» ва уларнинг Қозоғистон тарихини 
ўрганишдаги ўрни ҳамда Хива-Қозоқ алоқаларининг муҳим йўналишлари, 
жумладан, ўзаро савдо-сотиқ ва хўжалик муносабатлари кўрсатиб берилган 
(Университет им. Сулеймана Демиреля, Қозоғистон). 
Дунё миқёсида XVI-XIX асрларда Хива хонлиги тарихи бўйича 
қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: Хива 
хонлигининг ташқи алоқалари, жумладан унинг Россия, Эрон, Хитой 
давлатлари билан савдо-дипломатик муносабатларини тадқиқ этиш; Хива 
хонлигида қулчилик ва қул савдоси масаласини трансминтақавий сиёсий, 
ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан боғлиқлигини асослаб бериш;
хонликда вақф хўжалигининг ўзига хос жиҳатларини, шариатнинг хуқуқий 
асослари ҳамда Хива хонлари даргоҳи ва девонида иш юритиш 
анъаналарини, юз берган трансформацион жараёнларни аниқлаш. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling