Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 25.73 Kb.
Pdf ko'rish
Sana19.06.2023
Hajmi25.73 Kb.
#1626348
Bog'liq
ТОҒЛИ УСТРУШОНА КЎЧМАНЧИЛАРИНИНГ





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ 
МИЛЛИЙ АРХЕОЛОГИЯ МАРКАЗИ 
Я. ҒУЛОМОВ НОМИДАГИ 
САМАРҚАНД АРХЕОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ 
ЎЗБЕКИСТОН ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ 
ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ТИЗИМИДА
 
 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Миллий археология маркази Самарқанд археология 
институтининг 50 йиллиги ва академик А. Асқаровнинг 
85 йиллиги юбилейи муносабати билан ташкил этилган
халқаро илмий онлайн конференция материаллари 
Самарқанд - 2020 


116 
Фарҳод МАҚСУДОВ 
ЎзР ФА Миллий Археология маркази, Ўзбекистон
ТОҒЛИ УСТРУШОНА КЎЧМАНЧИЛАРИНИНГ
ЎРНАШУВ ЭКОЛОГИЯСИ 
 
Уструшона Ўрта Осиё кўчманчи чорвадорлари ўтмишида 
муҳим ўрин эгаллаган қадимий тарихий-маданий ўлкадир. Устру-
шонанинг тоғли теграсида сўнгги ўн йилда олиб борилган архео-
логик изланишларда қўлга киритилган янги маълумотлар бу ерда 
чамаси эрамиздан олдинги II минг йилликдан сўнгги ўрта асрлар-
гача кўчманчи чорвадорлар ўрнашув экологиясининг, иқтисодий 
ўсишининг ва теварак аҳоли билан ўзаро алоқаларининг кенг ман-
зарасини чизиб беради. 
Тоғли Уструшонанинг Молгузар тизмасида 2010 йилдан буён 
олиб борилган ландшафт-археологик изланишларнинг мақсади 
археологик ландшафтни фактологик манба негизида хариталаш-
тириш ва тоғли тегранинг ўзлаштириш хусусиятларини тиклаш-
дан иборат бўлган. Текисликдаги экин-тикинчилик воҳасидан 
юқорида денгиз сатҳидан 1 100 метр юксакда яшаган жамоалар-
нинг иқтисодий ва маданий экологиясини ўрганиш изланишнинг 
асосий йўналиши бўлган. Молгузар тоғлари шимолий ёнбағри 
теграсининг унумсиз тупроқ ва қояликлар билан қоплангани 
ҳамда қурғоқчиллиги бу ерда денгиз сатҳидан 1100 метр юксакда 
суғорма экинчилик хўжалигини юритишга тўсқинлик қилган. Та-
рихий, этнографик ва иқлимий манбаларга таянган ҳолда бу тегра 
кўчманчи чорвадорлар томонидан ўзлаштирилгани аниқланган. 
Ич Осиё тоғли теграсидаги кўчманчи чорвадорларга тегишли 
ёдгорликлар каби Молгузар тоғларида ҳам кичик қурилмалар 
(ташландиқ ўчоқлар) ва моддий маданият қолдиқларидан (сопол 
буюм синиқлари ва б.) турар-жойлар тагкурси, мозор-қўрғонлар 
ва ярим ертўла ботиқлари каби аниқ қурилма қолдиқларигача бар-
часи учрайди. Теграни ўзлаштириш хусусиятларининг турлилиги 
бўйича тушунчага эга бўлиш учун ер юзасида ва очилиб қолган 
геологик жинслар устида кўзга кўринган табиий ландшафтнинг 
инсон томонидан ҳар қандай ўзгартириши натижасида юзага кел-
ган қолдиқлар шартли ўлароқ археологик объект сифатида қайд 


117 
этилди. Айрим ҳолларда, масалан, мозор-қўрғон қабристонлари 
ёки кўп қисмли қўналғалар учраганда бутун мажмуа бир объект 
саналиб, унинг ўзига хос таркибий қисмлари ост рақамлар билан 
белгиланди. 
Бу изланишда кўчманчи чорвадорлардан қолган ёлғиз турган 
қабрлар, мозор-қўрғонлар, ёлғиз турган қурилмалар билан бирга 
мавсумий турар-жойлар ва йирик қўналғалар каби турли археоло-
гик объектларнинг борлиги кузатилди. Бироқ изланишнинг 
мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда асосий эътибор 
кўчманчи чорвадорларнинг қишлов ва яйлов қўналғаларига 
қаратилиб, қўналғаларнинг мавсумий ва доимийлиги контекст, 
ўрнашув ва ўзига хос хусусиятлар каби бир неча мезонларга қараб 
аниқланди. Юқори юксакликда ўрнашган кичик ўлчамдаги 
мустақил турар-жойлар – асосан енгил қурилма ва ўтовларнинг 
қолдиқлари – замонавий этнографик маълумотлар доирасида мав-
сумий оила қўналғалари ўлароқ белгиланди.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг жануби-шарқидаги 
Молгузар тоғларида сўнгги йилларда олиб борилган археологик 
изланишлар натижаларига кўра, қуйидаги тўхтамларга келинган. 
Молгузар тоғлари Ўзбекистон ҳудудида биринчи бўлиб тизимли 
йўсинда кўчманчи чорвадорларнинг қишлов ва яйлов қўналғалари 
аниқланган тегралардан биридир. Ўтган 10 йил давомида бу ерда 
кўчманчи чорвадорларга тегишли 50 та янги археологик объект 
топилди. Қўлга киритилган янги илмий маълумотларга, AMS/
14

радиоуглерод даврлаштириш, бир қатор қадимий қўналғаларнинг 
ўрнашуви, стратиграфияси ва моддий маданиятига қараганда, 
кўчманчи чорвадорларнинг бу ерни ўзига хос ривожланган 
ўрнашув анъаналари (экологик хусусиятлари) негизида энг кечи 
билан эрадан олдинги II минг йилликдан бери сўнгги 4 минг йил 
давомида ўзлаштиргани аниқланган. Молгузар тоғлари кўчманчи 
қўналғаларининг Ич Осиё тоғли теграларида ўрнашган кўчманчи 
қўналғаларига ўхшашликлари олд тарих ва тарихий даврларда 
кўчманчи манзараларининг давомийлигини кўрсатади. 
Ўрта Осиё тоғолди теграсида кўчманчи чорвадорларнинг 
ўтмишдаги ижтимоий манзарасини ўрганиш учун махсус ишлаб 
чиқилган янги изланиш методикаси замонавий ландшафт археоло-
гияси йўналиши доирасида бўлиб, Молгузар тизмасида олдин 


118 
маълум бўлмаган археологик объектларни қидиришда, хужжат-
лаштиришда ва тарихини тиклашда қўлланилди. Ўрта Осиё 
кўчманчи чорвадорларининг ўрнашув экологияси ва иқтисодий 
муносабатларига ойдинлик киритилди. Изланишда стандарт ар-
хеологик усуллар ГИС-муҳитида маълумотлар базасини яратиш 
ва маълумотларнинг макон таҳлилини бажариш, сунъий 
йўлдошлар кўмагида олинган космик суратларни Масофадан 
илғаш технологияси билан таҳлил қилиш ва археологик прогноз 
моделини яратиш, радиоуглерод саналаштириш, геоархеологик 
бурғулаш ва объект юзасидан топилмаларини тизимли йўсинда 
қўлга киритиш каби юқори технологик усуллар билан комбина-
цияда қўлланилди.

Download 25.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling