Ўзбекистон республикаси фойдали қазилма конлари


Download 15.94 Kb.
bet1/2
Sana31.03.2023
Hajmi15.94 Kb.
#1311502
  1   2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИ


Маъруза режаси:
2.1. Ўзбекистон Республикаси минерал хом ашё ресурслари ҳақида умумий тушунча.


Таълим - тарбиявий вазифаси: талабаларга минерал ресурслар ҳақида, Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилма конлари ҳақида умумий маълумотлар бериш.


Жиҳозлар: Ўзбекистон ҳудуди тасвирланган харита, тегишли давлат кадастрига оид мавзули хариталар ва меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар.


2.1. Ўзбекистон Республикаси минерал хом ашё ресурслари ҳақида умумий тушунча
Ўзбекистон Республикаси табиий ресурсларга бойлиги билан характерланади, у хам бўлса минерал хом ашё ресурслари яъни фойдали қазилма конларидир. Минерал хом ашё ресурслари ўз навбатида на фақат кон саноатига маҳсулот етказиб беради, балки қишлоқ хўжалигига, қурилишга ҳамда кўплаб ривожланган инфраструктуранинг бошқа тармоқларига ҳам хом ашё етказиб беради.
Юқорида айтганлардан келиб чиқдики мамлактимиз хилма хил фойдали қазилма конларига бойдир. Улар таркиби ва қўлланиши жиҳатидан халқ ҳўжалигининг турли тармоқларида ишлатилади, уларнинг металлар, нометал турлари билан бирга ёқилғи энергетика ресурслари ҳамда қурилиш хом ашёлари ҳам кўплаб топилади.
Республикамиз ҳудудида 2700дан ортиқ фойдали қазилма ва перспектив руда конлари қидириб топилган. Уларниг ичида 100дан ортиқ минерал хом ашёси қидириб топилган, улардан 60 таси саноатда қазиб олишда ишлатилаяпти. Шу билан бирга 900та фойдали қазилма конлари қидириб топилган, уларнинг аниқланган заҳираси 970 млрд. долл.(АҚШ)ни ташкил этади. Республикамизнинг умумий минерал хом ашё ресурсларининг потенциали 3.3 трлн долл.(АҚШ)ни ташкил этади.
Ҳозирги даврда замонавий фойдали қазилма конларини қидириш рангли металлар, қимматбаҳо металлар ва камёб металлар билан боғлиқ бўлибгина қолмай, балким ҳамма турдаги органик ёқилғилардан: табиий газ, нефт ва газли конденсат, тошкўмир, уран, ёнувчи сланецлар, кўплаб қурилиш материаллари билан боғлиқдир.
Республикамиз ҳудудида жуда катта миқдорда газ ва нефт ётқизиқлари мавжудлиги ҳозирги кунда сир эмас. Республика ҳудудининг 60 фоизи газ ва нефт конлари учун перспектив ҳисобланади. Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари табиий газ қазиб чиқариш учун перспектив районлар ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудида қазиб олинаётган табиий газнинг ¾ қисми айнан Қашқадарё вилоятига тўғри келаяпти. Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики Ўзбекистонда газ ва газ конденсатини қидириб топиш, уни қазиб олиш ва қайти ишлаш саноати кўп йилларга мўлжалланган режаларни амалга ошириш арафасида турибди.
Ўзбекистон ҳудудида катта кўмир заҳиралари мавжуд бўлиб, унинг заҳираси бўйича Марказий Осиёда 2чи ўринни эгаллайди. Республикада кўмирнинг 3та кони мавжуд: Ангрен кўмир кони (Тошкент вилоятида), Шаргун ва Бойсун кўмир конлари (Сурхандарё вилоятида). Уларнинг орасида аҳамиятга молиқлиги Ангрен қўнғир тошкўмиридир. Ушбу тошкўмир кони арзон ҳолда қазиб олинади, чунки у очиқ ҳолда қазиб олинади.
Заҳиралари тасдиқланган уран, мис, олтин, табиий газ, вольфрам, фосфоритлар, калий тузлари, каолин фойдаои қазилма конлари бўйича Ўзбекистон нафақат МДҲда, балким дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Олтин заҳираси бўйича республикамиз дунёда 4чи ўринни, қазиб чиқариш бўйича 7чи ўринни эгаллайди. МДҲ ичида олтин қазиб чиқариш бўйича 2чи ўринни (Россиядан кейинги), киши бошига ҳисоблаганда 1чи ўринни эгаллайди.
Ўзбекистон уран заҳиралари бўйича 8чи ўринни эгаллаб 10таликнинг ичига киради, қазиб чиқариш бўйича эса 11 ёки 12 ўринни эгаллайди.. Мис заҳираси бўйича 10 ёки 11 ўринни эгаллайди.
Ҳозирги кунда 40та қимматбаҳо металларнинг фойдали қазилма конлари қидириб топилган.
Республикада 20дан ортиқ мрамор, 15та гранит ва габбро фойдали қазилма конлари аниқланган.
Декоратив тошларнинг кўплаб фойдали қазилма конларининг ҳар хил рангдагиси, оқ рангдагисидан то қорасигача, Евроосиё энг катта ҳисобланган, катта миқдорда ва ҳудудда табиий ҳолда ва кўплаб конлари аниқланган.
Республика шу билан бирга фосфоритларга ҳам бойдир. Ўзбекистон ҳудудида калий тузининг ва тош тузининг катта фойдали қазилма конлари мавжуддир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган минерал хом ашё ресурсларининг заҳиралари на фақат кон саноатини хом ашё билан таъминлайди, балким уларнинг миқдорини ҳам кўпайишига асос бўлиб хизмат қилади.



Download 15.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling