Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Битим бўйича мол-мулкни олиш
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
184-модда. Битим бўйича мол-мулкни олиш
мол-мулк олиш-сотиш, айрибошлаш, ҳадя қилиш шартномалари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин. Башарти, қонунларда бошқача кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги мулкдорга ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам унга ўтади. 1. мулк ҳуқуқи вужудга келишини энг кўп тарқалган усули – бу мол-мулкка нисбатан мулкдорлик мақомини вужудга келтирувчи, олди-сотди, айрибошлаш, ҳадя ва бошқа шартномалардир. шартнома асосида мулк ҳуқуқининг пайдо бўлиши мулк ҳуқуқини вужудга келишининг ҳосила усулидир. Амалдаги қонун ҳужжатларида мол-мулкни бегоналаштиришга йўналтирилган шартнома асосида мулк ҳуқуқи пайдо бўлишининг баъзи шартлари назарда тутилган. Биринчидан, шартнома тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ битим, яъни томонларнинг ўзаро ихтиёрий келишуви – бир томоннинг мол-мулкни қабул қилишга, бошқа томоннинг уни топширишга розиликларининг мавжудлиги талаб этилади. Иккинчидан, шарт- нома ҳақиқий бўлиши, яъни қонунчиликнинг барча талабларига жавоб бериши керак. Ҳақиқий бўлмаган битим томонларнинг кўзда тутган юридик оқибатларини келтириб чиқармайди, яъни шартнома асосида, сотиб олувчида мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи пайдо 461 15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши бўлмайди. Учинчидан, умумий қоидага мувофиқ, шартномада мол- мулкни бегоналаштирувчи шахс сифатида фақат битта, мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эгалик қилаётган шахс иштирок этиши керак. шу билан бирга, баъзи ҳолларда қонунчилик томонидан мулкдор бўлмаган шахс томонидан ҳам мол-мулкни бегоналаштиришга йўл қўйилади. масалан, комитент номидан мол-мулкни сотаётган ёки сотиб олаётган комиссионер, олди-сотди шартномасида ўз номидан иштирок этади (ФКнинг 832-моддаси). шунга ўхшаш вазият гаровга топширилган мол-мулкни сотишда пайдо бўлади (ФКнинг 280–282- моддалари). Тўртинчидан, мол-мулк мулкдори мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлмаслиги лозим. мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган мулкдор, шартноманинг тузилиши оқибатида сотиб олувчига мулк ҳуқуқини ўтказмайди. шунга қарамай, манфаатдор шахснинг талабига биноан мол-мулкни инсофли сотиб олувчидан қайтариб олиш тўғрисидаги масала ФКнинг 229– 230-моддалари асосида тартибга солинади. Бешинчидан, шартнома белгиланган шаклга риоя қилиш шарти билан имзоланиши керак. Тегишли шаклга амал қилмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради, бу эса сотиб олувчида мулк ҳуқуқининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. 2. шарҳланаётган модданинг 2-қисмида кўзда тутилган қоидалар, шартнома асосида мулк ҳуқуқининг пайдо бўлиши мулк ҳуқуқини сотиб олинишининг ҳосилавий усули эканлигининг тасдиқловчи исботидир. маълумки, мулк ҳуқуқи вужудга кели шининг ҳосила усулида сотиб олувчининг ҳуқуқи собиқ мулкдор нинг мулк ҳуқуқига асосланади, яъни ҳуқуқий ворислик ҳолати мавжуд. мулк ҳуқуқининг шартнома асосида пайдо бўлишида мулк ҳуқуқининг фақат субъекти алмашади, собиқ мулкдорнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари эса янги сотиб олувчига универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling