Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


дафтарлари ва гувоҳномаларнинг шакллари, шунингдек ҳужжатлар


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

дафтарлари ва гувоҳномаларнинг шакллари, шунингдек ҳужжатлар 
дафтарларини сақлаш тартиби ва муддатларини белгиловчи органлар 
қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
1. Фуқаролик ҳолати ҳужжатлари – фуқароларнинг шахсий ҳаё-
ти соҳасидаги воқеа ва ҳаракатлар бўлиб, улар фуқароларнинг ўзи 
учун ҳам, давлат ва жамият учун ҳам аҳамиятли бўлган ҳуқуқ ва 
бурчларни вужудга келтиради. Уларнинг энг муҳимлари давлат 
рўйхатидан ўтказилиши шарт қилиб белгиланган. шахс ва жамият 
учун энг муҳим бўлган воқеа (ҳаракат)ларнинг рўйхати тугал 
ҳисобланади, аммо уни ЎзР ФК 38-моддасига ўзгартиришлар киритиб 
тўлдириш ва кенгайтириш мумкин. Умуман, фуқаролик ҳолати 
ҳужжатларининг давлат томонидан қайд этилиши фуқароларнинг 
мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, 
шунингдек, давлат манфаатларини кўзлаб белгиланади.
Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш ФҲДЁ органи 
томонидан фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш дафтарига 
(ҳужжатлар дафтарига) тегишли ёзувларни киритиш йўли билан 
амалга оширилади. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органлари 
ўз фаолиятини ЎзР Конституцияси, ЎзР ОК, фуқаролик ҳолати 
ҳужжатларини қайд этиш қоидалари, ЎзР Вмнинг 1999 йил 12 
апрелда 171-сонли қарорига 1-илова, ФҲДЁ органларида иш юритиш 
тар тиби бўйича қўлланма ҳамда ФҲДЁ органлари фаолиятига 
алоқадор бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга 
оширадилар. ФҲДЁ органлари фаолиятига умумий раҳбарлик: 
ФҲДЁ органларини ташкил этиш, бирлаштириш, тугатиш ва ФҲДЁ 
органлари фаолияти устидан назорат Ўзбекистон Республикаси 


96
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Адлия вазирлиги 
ФҲДЁ органларини ва Ўзбекистон Республикасининг чет давлат-
лардаги консуллик муассасаларини Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган қатъий ҳисобда 
турувчи гербли гувоҳномалар бланкалари билан таъминлайди.
ФҲДЁ органларини ва консуллик муассасаларини фуқаролик 
ҳолати ҳужжатларини ёзиш бланкалари ва бошқа ҳужжатлар билан 
мос равишда қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, шунингдек, Ўзбе-
кистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъмин-
ланади.
ФҲДЁ органлари ёзувлар киритиш йўли билан қуйидаги фуқаро-
лик ҳолати ҳужжатларини қайд этадилар:
а) туғилиш;
б) никоҳ тузилганлиги;
в) никоҳдан ажралиш;
г) ўлим.
Фуқаролик ҳолати ҳужжатларининг ёзувлари давлат аҳамиятига 
эга ҳужжат бўлиб, икки нусхада тузилади ҳамда ФҲДЁ органларида 
қайд этилганидан сўнг 75 йил мобайнида сақланади.
Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва 
ота исмини ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби воқеа ва 
фактлар (юридик фактлар) юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолати 
ҳужжатларида уларга тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан 
ифодаланади.
ФҲДЁ органларининг ходимлари, шунингдек, консул ўзи, эри 
ёки хотини ва болалари тўғрисида ҳужжатларни қайд қилишга 
ёки тегишли ўзгартириш, тўғрилаш ва қўшимча киритишга ҳақли 
эмаслар.
қуйидаги ҳолатларда фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш 
рад этилиши мумкин:
– агар ҳужжатни қайд этиш қонунга зид бўлса;
– ҳужжатни қайд этиш юзасидан мурожаат қилган шахснинг 
бунга ҳуқуқи бўлмаса ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.
Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этишни рад этилиши 
устидан юқори турувчи фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд 
этувчи органга ёки суд тартибида шикоят келтириш мумкин.


97
4-боб. Юридик шаxслар
Фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини қайд этишдан ташқари 
ФҲДЁ органлари зарурат туғилганда илгари тузилган фуқаролик 
ҳолати ҳужжатларини ёзувларига тузатиш ва ўзгартиришлар 
киритадилар. Бундай тузатиш ва ўзгартиришларни киритиш 
тартиби фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш қоидаларининг 
X бўлими, ЎзР Вмнинг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарорининг 
1-иловаси билан тартибга солинади. ФҲДЁ органлари содир этилган 
ёзувларга тузатиш ва ўзгартиришларни киритишни рад этганда, 
ҳуқуқ тўғрисида низо бўлмаганда масала суд томонидан алоҳида 
юритув тартибида ҳал этилади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling