Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

35-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги 
қарорнинг бекор қилиниши
Бедарак йўқолган деб топилган фуқаро қайтиб келган ёки унинг 
турар жойи аниқланган тақдирда, суд уни бедарак йўқолган деб топиш 
ҳақидаги қарорни бекор қилади. Суднинг қарори асосида фуқаронинг 
мол-мулкини бошқариш бекор қилинади.
1. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш кейинчалик уни турган 
жойини аниқлаш имконини истисно қилмайди. Фуқаронинг қайтиб 
келгани аниқланганда ёки унинг турган жойи топилганда суд 
фуқарони бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги қарорни бекор 
қилади. Суднинг янги қарори фуқаронинг мол-мулкини ишончли 
бошқаришни бекор қилиш ҳамда уни бедарак йўқолган деб топиш 
юзасидан вужудга келган бошқа фуқаролик-ҳуқуқий ва бошқа 
юридик муносабатларни тўхтатиш учун асос ҳисобланади. Суд 
томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган 
деб топилган эр-хотиндан бири қайтиб келиб, тегишли суд қарорлари 
бекор қилинганда никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризаси бўйича 
тикланиши мумкин. Эр-хотиндан бири янги никоҳга кирган бўлса 
никоҳни тиклаш мумкин эмас (Ўз ОКнинг 48-моддаси).
36-модда. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш
Агар фуқаронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг яшаш жойида 
уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб 
турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин 
қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, 
унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида маълумотлар бўлмаса, 
манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб 
эълон қилиши мумкин.
Ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан бедарак йўқолган ҳарбий 
хизматчи ёки бошқа фуқаро ҳарбий ҳаракатлар тамом бўлган кундан 
эътиборан камида икки йил ўтгандан кейин суд томонидан вафот этган 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling