Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. юридик шахсларнинг вужудга келиши
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
42-модда. юридик шахсларнинг вужудга келиши
юридик шахслар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этилади. мулкдорлар, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи субъектлари ёхуд улар вакил қилган шахслар юридик шахсларнинг муассислари ҳисобланади. 1. шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида юридик шахслар- нинг вужудга келиш усуллари ва бундан кейинги фуқаролик муомаласидаги иштироки бўйича меъёрлар муассисларнинг мақомига, ташкил этилган юридик шахсга нисбатан уларнинг ашёвий ва мажбуриятли ҳуқуқларига боғлиқ ҳолда белгиланган. қонун чиқарувчи юридик шахсларнинг айрим ташкилий- ҳуқуқий шакллари учун уларни ташкил этишнинг муайян тартиби ва усулларини ўрнатганки, булар фармойиш бериш, рухсат бериш, хабардор қилиш ёки юридик шахс муассисларининг мурожаати асосида амалга оширилиши мумкин. хусусан, давлат ваколатли органларининг фармойиши асосида оператив бошқарув ҳуқуқи билан унитар корхоналар ташкил этилиши мумкин. хабардор қилиш тартиби асосида кўпчилик тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим 3 . 3 қаранг. «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида» Низом, ЎзР Президентининг 2006 йил 24 майдаги Пқ–357-сонли қарори билан тасдиқланган. / Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 20–21-сон, 174-модда 112 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР Юридик шахсларни рухсат бериш тартибида ташкил этилиши умумий қоидага кўра шуниси билан ажралиб турадики, бунда юридик шахсни ташкил этиш ташаббуси давлат органидан эмас, балки хусусий шахслардан (фуқаролар, юридик шахслардан) чиқиб, олдин давлат органидан рухсат (розилик) олиш зарурати билан боғлиқ. Давлат органи мазкур юридик шахсни ташкил этилишнинг қонунийлигини ва мақсадга мувофиқлигини текширади ва бунга тегишли равишда рухсат беради. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги юридик шахсларни рўйхатга олишни мақсадга номувофиқлиги важидан рад этилишига йўл қўймайди (ФКнинг 44-моддаси 2-қ.), аммо истисно тарзида юридик шахсларни ташкил этишда муайян турдаги тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун рухсат бериш тартибини сақлаб қолади. хусусан, кон қазиб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори талаб этилади, аудиторлик фирмаларини тузиш учун эса Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг лицензияси зарур. Юридик шахсларни муассисларнинг мурожаат қилиш асосида ташкил этилиши деганда, уни таъсис этаётган шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) гуруҳи томонидан эркин ташкил этиш мумкинлиги қонунда назарда тутилган тартиб бўйича вужудга келиши тушунтирилади ва бунда ҳар қандай юридик шахсни давлат органи эътироф этишга мажбур эканлиги келиб чиқади. Юридик шахсларни бу тарзда вужудга келиш усули учун учинчи шахсларнинг, шу жумладан, давлат органларининг розилиги ёки рухсати талаб этилмайди. 2. шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми юридик шахсларни таъсис этиш ҳуқуқига фуқаролик муомаласининг у ёки бу ашёвий ҳуқуққа, яъни мулк ҳуқуқига, хўжалик юритиш ҳуқуқига ёки оператив бошқарув ҳуқуқига эга бўлган барча иштирокчилари эга эканлигини белгилайди (13–14 боблар шарҳига қаранг.). шарҳланаётган модданинг ушбу қисми мулкдорлар ёки хўжалик юритиш ва оператив бошқарув ҳуқуқи эгалари томонидан юридик шахсни ташкил этиш ваколатларининг муайян жисмоний ёки юридик шахсларга тақдим этилиши орқали юридик шахсларнинг вужудга келиши тўғрисидаги меъёрларни ҳам ўз ичига олган. масалан, вафот этган фуқаронинг васияти асосида нодавлат нотижорат ташкилот 113 4-боб. Юридик шаxслар шаклларидан бири ҳисобланган хайрия фонди тузилиши ёки банклар томонидан раҳбари бошқарувчи банк томонидан берилган ишончнома асосида ҳаракат қилувчи филиаллар, ихтисослашган мини-банклар ташкил этилишига йўл қўйилади, булар ҳам давлат рўйхатидан ўтказилади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling