Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. васийлик ва ҳомийлик
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
32-модда. васийлик ва ҳомийлик
васийлик ва ҳомийлик муомалага лаёқатсиз ёки муомалага тўлиқ лаёқатли бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун белгиланади. вояга етмаганларга васийлик ва ҳомийлик уларни тарбиялаш мақсадида ҳам белгиланади. васийлар ва ҳомийларнинг бунга тегишли ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. васийлар ва ҳомийлар ўз ҳимояларидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар қандай шахслар билан муносабатларда, шу жумладан, судларда ҳам махсус ваколатсиз ҳимоя қиладилар. вояга етмаганларга васийлик ва ҳомийлик уларнинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари бўлмаган, ота-онаси суд томонидан ота- оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган тақдирда, шунингдек, бун- дай фуқаролар бошқа сабабларга кўра ота-она ҳимоясидан маҳрум бўлиб қолган, хусусан, ота-она уларни тарбиялашдан ёхуд уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган ҳолларда белгиланади. 86 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР 1. Васийлик ва ҳомийлик ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ўзлари мустақил ҳимоя қилишга қийналадиган ёки эплай олмайдиган фуқароларни ҳимоя қилиш усулидир. Вояга етмаганлар учун эса васийлик ва ҳомийлик уларнинг оилада тарбияланиши учун имкониятдир. ЎзР ОК 173-моддасига биноан, васийлик ва ҳомийлик ота-она қаровисиз қолган болалар устидан уларни боқиш, тарбиялаш ва таълим бериш мақсадида, шунингдек, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун белгиланади. Умуман олганда эса, васийлик ва ҳомийлик таркибига фуқаролик, оила, маъмурий ҳуқуқ қоидаларини олган комплекс ҳуқуқий институт ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқий институт васийлик ва ҳомийликни белгилаш, муомалага лаёқатсиз ёхуд тўлиқ ҳажмда муомалага лаёқатли бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича муносабатларни, шунингдек, бу мақсадларни амалга ошириш бўйича васийлик ва ҳомийлик органларининг фаолиятини тартибга солувчи нормаларни белгилайди ва тартибга солади. Васий ва ҳомийларнинг шунга мувофиқ ҳуқуқ ва бурчлари ЎзР ФК 32-моддасида, ЎзР ОК 21-бўлимида, «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Низом (ЎзР Вм 1999 йил 12 апрелда қабул қилган 171-сонли қарорига 2-Илова) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган. хусусан, вояга етмаган шахснинг васий ва ҳомийсининг ҳуқуқ ҳамда бурчлари ЎзР ОКнинг 181-моддасида белгиланган. 2. Васийлик ва ҳомийликнинг моҳияти айнан ўз васийлигидаги ва ҳомийлигидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ҳимоя қилишни назарда тутади. шу сабабдан васий ва ҳомийларнинг ўз васийлигидаги ва ҳомийлигидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти, жумладан, судларда ҳам, бирон ишончнома ёки бошқа махсус ваколат берилишини талаб этмайди. масалан, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини судларда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) ҳимоя қилади (ЎзР ФПК 51-моддаси) ёки бунга кўмаклашади. 3. Вояга етмаган болалар устидан васийлик ва ҳомийлик уларнинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси бўлмаганида, суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан ота-оналари маҳрум қилинганда, 87 3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар) шунингдек, бундай фуқаролар бошқа бирон сабаб билан ота-она қарамоғисиз қолганда, хусусан, ота-оналари уларни тарбиялаш ёки ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганида тайинланади. Вояга етмаганлар устидан васийлик ва ҳомийликни тайинлашнинг шартлари ЎзР ОКнинг 21-бўлимида батафсилроқ баён қилинган. масалан, боланинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бор бўлса, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан болани ота-онасининг тарбиясида бўлиши унинг манфаатига жавоб бермаслигини, шунингдек, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф мавжудлиги аниқланса, васий ёки ҳомий тайинланади (ЎзР ОК 177-моддаси). Ёки ота-оналари олти ойдан кўп муддат бўлмаганларида, болаларнинг манфаати талаб этган ҳолларда болалар устида васийлик ёки ҳомийлик ўрнатилади. Ота-оналари вақтинча бўлмаган пайтда, агар бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларнинг қарови ва назорати остига қолдирилган бўлса, васийлик ва ҳомийликни белгилаш талаб этилмайди (ЎзР ОК 178-моддаси). Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling