Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш оқибатлари


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

34-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш оқибатлари
Бедарак йўқолган деб топилган фуқаронинг мол-мулкини доимий 
суратда бошқариб туриш зарур бўлса, бу мол-мулк суднинг қарорига 
мувофиқ васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланадиган 
ва ушбу орган билан тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги 
шартнома асосида иш олиб борадиган шахсга топширилади.
Ушбу мол-мулкдан бедарак йўқолган шахс қонунга мувофиқ 
боқиши керак бўлган фуқароларга таъминот берилади ва унинг 
солиқлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарзлари тўланади.
васийлик ва ҳомийлик органи йўқолган фуқаронинг қаердалиги 
тўғрисида маълумот олинган кундан бошлаб бир йил ўтганга қадар 
ҳам унинг мол-мулкини муҳофаза қилувчи шахсни белгилаши мумкин.
Шахсни бедарак йўқолган деб топишнинг ушбу моддада назарда 
тутилмаган оқибатлари қонун билан белгиланади.
1. ЎзР ФК 34-моддасининг қоидаларида фуқарони бедарак йўқол-
ган деб топишнинг ушбу фуқарони мол-мулкига нисбатан оқибатлари 


89
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
белгиланган. Аммо бедарак йўқолган деб топилган шахснинг ушбу 
мол-мулки фақат бу мулкни доимий бошқариш зарурати бўлсагина 
ишончли бошқаришга берилади. Суднинг қарорига асосан васийлик 
ва ҳомийлик органи мазкур мол-мулкни бошқарадиган ва мол-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси тузиладиган шахсни 
белгилайди. қайд этиш лозимки, васийлик ва ҳомийлик органи 
йўқолган фуқаронинг қаердалиги тўғрисидаги маълумот олинган 
кундан бошлаб бир йиллик муддат ўтмасдан туриб ҳам унинг мол-
мулкини қўриқлаш учун шахсни тайинлаши мумкин. мол-мулкни 
ишончли бошқариш тартиби ЎзР ФК 49-бўлимида белгиланган. 
хусусан, корхоналар ва бошқа мулкий мажмуалар, кўчмас мулк 
тоифасига кирадиган алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, мутлақ 
ҳуқуқлар ва бошқа мол-мулк ишончли бошқариш объекти бўлиши 
мумкин. қонунда назарда тутилган ҳолатларни (ЎзР ФК 851-моддаси) 
истисно қилганда, пул маблағлари ишончли бошқариш объекти 
бўлиши мумкин эмас.
қонун чиқарувчи мол-мулкни доимий бошқариш «заруратининг» 
мезони нимада эканлиги тўғрисидаги масалани, шунингдек, доимий 
бошқариш зарурати бўлмаган ҳолатда мол-мулкнинг ҳуқуқий режими 
тўғрисидаги масалани тартибга солмаганини айтиб ўтиш лозим. 
Бедарак йўқолган шахснинг мол-мулкини сақлаш билан боғлиқ ва 
шу каби бошқа масалалар суд томонидан, юзага келган вазият ва 
ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади.
2. Бедарак йўқолган шахснинг мол-мулкидан ва ундан олинган 
даромадлардан бедарак йўқолган шахс таъминот бериш лозим бўлган 
фуқароларга (масалан, болалари, меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) 
ва ш.к.) нафақа берилади ҳамда бедарак йўқолган шахснинг солиқ ва 
бошқа тўловлар бўйича қарзлари тўланади.
3. қонунчиликда фуқарони бедарак йўқолган деб топишнинг 
ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа оқибатлари ҳам белги-
ланади. масалан, фуқаро томонидан берилган ишончноманинг 
ҳаракатдан тўхташи (ЎзР ФК 141-моддасининг 6-банди), топшириқ 
берувчи ёки вакил бедарак йўқолган деб топилиши оқибатида 
топшириқ шартномасининг бекор бўлиши (ЎзР ФК 823-моддаси), 
бедарак йўқолган фуқаро билан тузилган никоҳ фуқаролик ҳолати 
ҳужжатларини ёзиш органлари орқали бекор қилинади (ЎзР ОК 
43-моддаси) ва ҳ.


90
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling