Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
33-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш
Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин. Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади. 1. Фуқарони бедарак йўқолган деб топишдан асосий мақсад унинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва мол-мулкини сақлаш деб ҳисоб- лаш мумкин, чунки шахснинг узоқ муддат йўқлиги ва турган жойи- нинг номаълумлиги мазкур ҳуқуқларга таҳдид солади. Иккин- чи томондан, фуқаро турган жойининг номаълумлиги ва унинг тўғрисида маълу мот ларнинг йўқлиги йўқолган шахснинг креди- торлари, боқи мандалари, эри (хотини)нинг манфаатларига даҳл- дордир, чунки йўқолган шахс уларнинг олдида қарзларини тўлаш, боқиш учун пул тўлаб туриш ва ҳ.к. мажбуриятларни олган ҳолда уни бедарак йўқолган деб топиш ушбу шахсларда ўзларининг муайян ҳуқуқларини вужудга келиши учун асос бўлади. Фуқаро 88 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР фақат суднинг қарори билан бедарак йўқолган деб топилиши мумкин. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги иш суд томонидан алоҳида тартибида юритиладиган судлов сифатида ЎзР ФПК 32-моддаси қоидалари бўйича кўриб чиқилади. Фуқарони бедарак йўқолган деб топишдан унинг эри (хотини), мазкур фуқаронинг қарамоғида бўлган шахслар, кредиторлари, солиқ органлари ва ш.к. манфаатдор бўлиши мумкин. манфаатдор шахсларнинг аризасида, фуқарони бедарак йўқолган деб топиш аризачига қандай мақсад учун зарурлиги кўрсатилиши, шунингдек, фуқаронинг дараксиз йўқолганини тасдиқловчи вазиятлар баён этилиши лозим (ЎзР ФПК 286-моддаси). Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ишлар, албатта, прокурорнинг иштироки билан кўриб чиқилади (ЎзР ФПК 288-моддаси). 2. ЎзР ФК 33-моддаси 1-қисмига мувофиқ, агар фуқаро- нинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, фуқаро бедарак йўқолган деб топилиши мумкин. Ушбу модданинг 2-қисмига кўра, йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса кейинги йилнинг 1-январидан бошланади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling