Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

29-модда. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг 
муомала лаёқати
Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги бола-
лар) учун битимларни, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрса-
тилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзанд-
ликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин.
Олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар 
қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар:
1) майда маиший битимлар;
2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки 
давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар;
3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс 
томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган 
маблағларни тасарруф этиш борасидаги битимлар.
Кичик ёшдаги боланинг битимлари бўйича, шу жумладан ўзи 
мустақил тузган битимлар бўйича унинг ота-онаси, фарзандликка 
олувчилари ёки васийи, агар улар мажбуриятнинг бузилишида 
ўзларининг айблари йўқлигини исботлай олмасалар, мулкий жавобгар 
бўладилар. Ушбу шахслар қонунга мувофиқ кичик ёшдаги болалар 
етказган зарар учун ҳам жавобгар бўладилар.
1. ЎзР ФК 29-моддаси кичик ёшдаги болалар – ўн тўртга 
тўлмаган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати чегараларини 
белгилайди. қонуний вакилларнинг кичик ёшдаги болаларнинг 
мол-мулки юзасидан тузган битимларига, васийлик остидаги 
шахснинг мол-мулкини тасарруф этишда васийларга нисбатан амал 
қиладиган қоидалар қўлланади (хусусан, «Ўзбекистон Республикаси 
васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Низом белгиланган ҳуқуқ 


81
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
ва бурчлар, ЎзР Вм 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарорига 
2-Илова).
6 ёшдан 14 ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар қатор битим-
ларни тузишга ҳақли бўлиб, уларнинг батафсил рўйхати ЎзР ФК 
29-моддасининг 2-қисмида келтирилган. ЎзР ФК 29-моддасининг 
2-қисмида назарда тутилганларидан ташқари, 14 ёшга етмаган кичик 
ёшдаги болалар томонидан тузилган барча битимлар ўз-ўзидан 
ҳақиқий эмасдир (ЎзР ФК 117-моддаси 1-қисми).
Кичик ёшдаги болалар майда маиший битимларни мустақил 
тузишлари мумкин. Илгарироқ биз майда маиший битимларга 
мисолларни ва уларни амалга ошириш хусусиятини кўрсатган 
эдик (ЎзР ФК 27-моддасига келтирилган шарҳни қаранг). Кичик 
ёшдаги болалар текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал 
тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган 
битимларни амалга оширишга ҳақли. Нотариал тасдиқлашни 
ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган совға ва 
текин фойдаланиш шартномалари шундай битим бўлиши мумкин. 
шунингдек, кичик ёшдаги болалар қонуний вакил ёки унинг 
розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин 
тасарруф этиш учун берилган маблағларни тасарруф этишга ҳақли. 
Кичик ёшдаги болага нафақат пул, балки мол-мулк ҳам тақдим 
этилиши мумкин. Учинчи шахслардан, масалан, бобоси, бувиси, 
холаси ва бошқалардан маблағ олиш учун қонуний вакилнинг 
розилиги талаб этилади. Берилган маблағларнинг муайян мақсади 
белгиланган бўлса, битим айнан шу мақсадга эришишга қаратилган 
бўлиши лозим (масалан, кичик ёшдаги болага нон харид қилиш 
учун маблағ берилган, у бу маблағни айнан нон сотиб олишга 
сарфлаши лозим). Башарти берилган маблағлар нимага сарфланиши 
белгиланмаган бўлса, кичик ёшдаги бола уларни ўз ихтиёри бўйича 
тасарруф этиши мумкин бўлади. Аммо ушбу (ва ҳар қандай бошқа) 
маблағларни кичик ёшдаги болалар фақат майда маиший битим 
тузиш кўринишида тасарруф қилишлари мумкин.
2. Кичик ёшдаги болалар деликт муомалага тўлиқ лаёқатсиз, яъни 
улар амалга ошираётган битимлари, жумладан, мустақил равишда 
амалга оширган битимлари учун мулкий жавобгар бўлмайдилар. 
Кичик ёшдаги болалар томонидан етказилган зарар учун уларнинг 
қонуний вакиллари, башарти ўзларининг айби йўқлигини исботлай 


82
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
олмасалар, жавобгар бўладилар (ЎзР ФК 993-моддаси 1-қисми). 
қонуний вакиллар кичик ёшдаги боланинг қилмиши ва ҳаракатлари 
устидан тегишли назорат ўрнатмагани ёки болаларни тарбиялаш 
бўйича мажбуриятларини тегишли даражада бажармагани учун 
жавоб берадилар ва мажбуриятнинг бузилишида ёки зарарнинг 
етказилишида ўзларининг айблари йўқлигига исбот келтира олган 
тақдирда жавобгарликдан халос бўлишлари мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling