Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Якка тадбиркорни банкрот деб топиш расм-русмларини амалга


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

Якка тадбиркорни банкрот деб топиш расм-русмларини амалга 
ошириш жараёнида унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш 
билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ўз 
талабларини қўйишга ҳақли. мазкур кредиторларнинг ушбу тартибда 
қўйилмаган талаблари якка тадбиркорни банкрот деб топиш расм-
русмлари тамом бўлганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Якка тадбиркор банкрот деб топилган тақдирда унинг кредитор-
ларининг талаблари ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган 
тартибда қондирилади.
Суд томонидан якка тадбиркорни банкрот деб топишнинг ёки якка 
тадбиркор ўзини банкрот деб эълон қилишининг асослари ва тартиби 
қонун билан белгиланади.
1. шарҳланаётган модда якка тадбиркорни, унинг тадбиркорлик 
фаолияти кредитори талабларини қондира олмаслигига олиб 
келадиган ҳолларда уни банкрот деб тан олинишига бағиш-
ланган. 1994 йил 5 майда 1054-XII-сонли «Банкротлик тўғриси-
да»ги (Янги таҳрир) ЎзР қонунининг 3-моддасига мувофиқ, 
банкротлик деганда хўжалик суди томонидан қарздор кредитор-
ларнинг пул мажбуриятлари бўйича қўйган талабларини тўлиқ 
ҳажмда бажараолмаслиги ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз 
мажбуриятларини бажара олмаслигининг тан олиниши ҳисоб ланади. 
Суд томонидан якка тадбиркорни банкрот деб тан олини шининг 
асослари ва тартиби 1994 йил 5 майда 1054-XII-сонли «Банкротлик 
тўғрисида»ги (Янги таҳрирдаги) ЎзР қонунининг нормалари 
билан тартибга солинади. Агарда қарздорга, яъни якка тадбиркорга 
нисбатан қўйилган талаблар энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан 
кам бўлмаса ва юқорида кўрсатилган қонунда кўзда тутилган 


73
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
ҳоллардан ташқари банкротлик аломатлари мавжуд бўлса, бу ҳолатда 
банкротлик тўғрисидаги иш хўжалик суди томонидан қўзғатилиши 
мумкин. Пул тўлови мажбуриятларининг бажарилмаганлиги 
муносабати билан қарздорни банкрот деб тан олиш ҳақидаги 
ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига қарздор, 
кредитор ва прокурор эгадирлар. мажбурий пул тўловлари бўйича 
мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги муносабати билан қарздорни 
банкрот деб тан олиш ҳақидаги ариза билан хўжалик судига 
мурожаат қилиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати 
органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари эгадирлар.
хўжалик суди томонидан қарздорни, яъни якка тадбиркорни 
банкрот деб тан олиш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши ва 
тугатиш ишининг очилиши пайтидан бошлаб қуйидаги оқибатлар 
келиб чиқади:
– қарздорнинг пул мажбуриятларини ижро этиш муддатлари 
бошланган деб ҳисобланади;
– қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойка (жарима, 
пеня), фоизлар ва бошқа хил иктисодий (молиявий) санкциялар 
ҳисобланиши тўхтатилади;
– алиментларни ундириш талаблари бўйича ижро ҳужжатларидан, 
шунингдек, шахснинг ҳаётига ёки саломатлигига етказилган зарарни 
қоплаш талабларидан ташқари барча ижро ҳужжатлари бўйича 
қарздордан пул ундириш тўхтатилади.
қарздорни, яъни якка тадбиркорни банкрот деб тан олиш 
ва тугатиш ишини очиш тўғрисидаги қарорни хўжалик суди 
барча аниқланган кредиторларга икки ой ичида кредиторлари 
ўз талабларини билдириши лозимлиги ҳақида хабардор қилади. 
хўжалик судининг мазкур қарорининг юборилиши қарздорнинг, 
яъни якка тадбиркорнинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади.
хўжалик суди томонидан қарздорни, яъни хусусий тадбиркорни 
банкрот деб тан олиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши пайти-
дан бошлаб унинг давлат рўйхатидан якка тадбиркор сифа тида 
ўтказилганлиги ўз кучини йўқотади ва фаолият нинг алоҳида 
турларини амалга ошириш бўйича берилган лицензияларнинг амал 
қилиши тўхтайди.
хўжалик суди қарздорни, яъни хусусий тадбиркорни банкрот 
деб тан олиш ҳақидаги қарор нусхасини, қарздорни якка тадбиркор 


74
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
сифатида рўйхатга олган органга ва лицензияловчи органга йўл-
лайди.
2. ЎзР ФК 26-моддаси 2-қисмининг нормалари юқорида 
кўрсатилган «Банкротлик тўғрисида»ги қонуннинг 175-моддаси 
учинчи қисмининг нормаларига ўхшайди ва айнан қонунда 
қарздорни, яъни хусусий тадбиркорни банкрот деб тан олиш таоми-
лини амалга оширишда шахснинг ҳаётига ёки саломатлигига 
етказилган зарарни ундириш, алиментларни ундириш, шунингдек, 
бошқа хил шахсий талаблар бўйича кредиторлар ўз талабларини 
кўрсатишга ҳақли деб айтилган. мазкур кредиторларнинг талаблари 
банкротлик таомилларини қўллаш пайтида билдирилмаган бўлса, 
якка тадбиркорни банкрот деб тан олиш таомилидан кейин ҳам ўз 
кучини йўқотмайди.
ЎзР ФК 26-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, якка тар тиб даги 
тадбиркор банкрот деб топилган тақдирида унинг кредиторлари 
талабларини қондириш тартиби ЎзР ФК 56-моддаси билан 
белгиланади (мазкур моддага изоҳни қаранг). Якка тадбиркор 
кредиторлари талабларини қондиришнинг мукаммалроқ тартиби 
ва шартлари ЎзР «Банкротлик тўғрисида»ги (Янги таҳрирдаги) 
қонунининг 183-моддасида кўрсатилган. мазкур моддага мувофиқ, 
хўжалик судининг депозитига топширилган пул маблағлари ҳисобига 
кредиторлар талабларининг қондирилишигача, банкротлик ишини 
кўриб чиқиш ва қарздорни, яъни якка тадбиркорни банкрот деб тан 
олиниши бўйича хўжалик суди томонидан қабул қилинган қарорни 
ижро этиш билан боғлиқ харажатлар қопланади, шунингдек, қарздор 
яъни якка тадбиркор томонидан ҳаётига ёки саломатлигига зарар 
етказилган фуқароларнинг олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ 
билдирилган талаблари қаноатлантиради.
Кредиторларнинг талаблари қуйидаги навбат тартибида қонди-
рилади:
– биринчи галда – мажбурий тўловлар бўйича кўрсатилган талаб-
лар, алиментларни ундириш ҳақидаги талаблар, шунингдек, иш 
ҳақи тўловларини ва муаллифлик шартномалари бўйича мукофот 
тўловларини кўзда тутган талаблар;
– иккинчи галда – қарздор мол-мулкининг гаров билан таъмин-
ланган пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талаблари;
– учинчи галда бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китоблар амал га 
оширилади.


75
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
Ҳар бир гал дастлабки гал бўйича талаблар тўлиқ даражада 
қондирилганидан сўнг кейинги навбатдаги талаблар қондирилади.
хўжалик судининг депозитидаги пул воситаларининг етиш-
мовчилиги ҳолатида, улар тегишли навбатдаги кредиторлар ўрта-
сида билдирилган талабларининг суммасига мутаносиб тарзда 
тақсимланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling