Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқатини
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқатидан ёки муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ва ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини
23-модда. Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқатини
чеклашга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас. Фуқароларнинг муомала лаёқатини чеклашнинг қонунда белгилаб қўйилган шартлари ва тартибига риоя қилмаслик давлат органининг тегишли чеклашни белгилайдиган ҳужжати ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. 66 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқатидан ёки муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ва ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини чеклашга қаратилган бошқа битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир, бундай битимларга қонун томонидан йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно. 1. шарҳланаётган модданинг биринчи қисми, қонунда белги- ланган ҳоллардан ташқари фуқаронинг ҳуқуқ лақаёти ва муомала лаёқатининг чекланмаслигини белгилайди. шунга ўхшаш ҳолат ЎзР Конституциясида ҳам мавжуддир, унда Конституцияда ва қонунларда белгилаб, мустаҳкамлаб қўйилган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас (ЎзР Конституцияси 19-модда). Бироқ, қонун томонидан кўзда тутилган ҳолларда, кўпинча маълум муддатга, фуқаро ҳуқуқ лаёқатининг ва муомала лаёқатининг чекланиши кўзда тутилган. хусусан, ЎзР ФКда муомала лаёқатининг чекланиши қуйидаги ҳоллар учун кўзда тутилади, чунончи: ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган, вояга етмаган шахсларнинг муомала лаёқатининг чекланиши (ЎзР ФКнинг 27-моддаси); спиртли ичимликларни ва гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилувчи фуқарони муомала лаёқатининг чекланиши (ЎзР ФКнинг 31-моддаси). Фуқаронинг руҳий касалликка йўлиқиши (руҳий хасталик, ақли заифлиги) оқибатида, ўз ҳаракатлари маз мунини тушунмаслиги ёки уларни бошқара олмаслигида муомала лаёқатсиз деб топилади (ЎзР ФКнинг 30-моддаси). Лекин юқорида келтирилган мисоллар фуқаронинг муомала лаёқати чекланиши ёхуд уни муомала лаёқатсиз деб тан олинишини асосан муваққат чора сифатида тайинланиши назарда тутилади ва агарда фуқаро муомала лаёқати чекланиши ёхуд унинг муомалага лаёқатсиз деб топилиши учун сабаб бўлган асослар йўқолса, бу ҳолда суд уни муомалага лаёқатли деб тан олади ёки унинг муомала лаёқатига қўйилган чекланишни бекор қилади. қонунда белгиланган ҳолларда фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати чекланишининг бошқа мисоли тариқасида ЎзР ЖК 45-моддаси ҳолатларида кўзда тутилган жиноят ҳуқуқида шахсни жазолашнинг асосий ёки қўшимча чораси сифатида унинг маълум ҳуқуқдан маҳрум қилиниши ҳолатини келтириш мумкин. масалан, бир қатор мулкий жиноятлар содир этилганида, қўшимча жазо чораси сифатида 67 3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар) шахсни савдо корхоналарида моддий қийматликларни тасарруф этиш, сақлаш ва рўйхатга олиш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маълум муддатга маҳрум этиш чораси қўлланиши мумкин. 2. ЎзР ФК 23-моддасининг 2-қисми шахснинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатининг чекланиши чораларини фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланишига йўл қўяди, шу билан бирга мана шундай тартибга амал қилмасликнинг оқибатлари келиб чиқишини кўзда тутади: тегишли чеклашни белгилайдиган давлат органнинг ҳужжати, фуқаро муомала лаёқа ти чекланишининг қонун томонидан белгиланган шартлари ва тартибига амал қилинмаган ҳолларда ҳақиқий эмас деб тан олинади. Ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслигининг тан олиниши ЎзР ФК 12-моддасининг асосида белгиланиши тўғрисида эслатиш жоиз. 3. Ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг субъекти бўлмиш фуқаронинг ажралмас сифа- тидир. шу муносабат билан фуқаролар ўзларининг ҳуқуқ лаёқатидан ва муомала лаёқатидан на тўлиқ ва на қисман ҳолда воз кечишлари мумкин эмас. масалан, фуқаро қарз бериш шартномаси бўйича бериладиган қарз тўловини талаб қилмаслиги мумкин, лекин у мазкур мажбурият бўйича ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида судга мурожаат қилмаслик ҳақида олдиндан ваъда беришга ҳақли эмас. мазкур битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ва ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди. Бироқ қонунчилик томонидан фуқаронинг ўз ҳуқуқ лаёқатидан ва муомала лаёқатидан тўлиқ ёки қисман воз кечиши ҳамда ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатининг чекланишига қаратилган бошқа хил битимлар тузилиши ҳолларига йўл қўйилади. масалан, 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган 704- II-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси депутати ва сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги ЎзР қонунининг 6-моддаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси депутати ва сенатининг аъзоси, ўз ваколатларини амалга ошириш даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ҳақ тўланадиган бошқа хил фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас. Яъни, кўриниб турибдики, депутат ёки сенатор бўлган фуқаро тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан ўзини маҳрум қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling