Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Исмни ҳимоя қилиш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

20-модда. Исмни ҳимоя қилиш
Ўз исми билан яшаш ҳуқуқига эътироз билдирилаётган ёки исмидан 
қонунсиз фойдаланилаётганлиги муносабати билан манфаатлари 
бузилаётган шахс манфаатларини бузувчидан бундай ҳаракатларга чек 
қўйишни ва раддия беришни талаб қилиши мумкин. Агар манфаатлар 
қасддан бузилаётган бўлса, жабрланган шахс қўшимча суратда зарарни 
қоплашни талаб қилиши мумкин. Зарарни қоплаш учун манфаатни 
бузган шахснинг даромадини бериш талаб қилиниши мумкин. манфаат 
қасддан бузилганида жабрланувчи маънавий зиённинг қопланишини 
ҳам талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Исм ёки шахсий шаън эгаси бўлмаган, лекин Оила мавқеига кўра 
бундан манфаатдор бўлган шахс ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида 
кўрсатилган ҳаракатларга чек қўйиш ёки раддия бериш ҳақидаги 
талабларни қўйиши мумкин. Бу шахс бошқа шахснинг ўлимидан 
кейин ҳам унинг исмини ва шаънини ҳимоя қилишга қаратилган 
талабларнинг бажарилишига ҳаракат қилиши мумкин. Исмни ва 
шаънни бузиш туфайли келтирилган зарарни қоплаш талаби ўлимдан 
кейин тан олинмайди.
1. Исм фуқарога тегишли номоддий неъмат сифатида фуқаро-
лик қонунчилиги, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда 
тутилган ҳолларда ва тартибда ҳимоя қилинади ҳамда бегона-
лаштирилмайдиган ҳамда бошқа усул билан ўтказилмайдиган 
номулкий ҳуқуқ жумласига киради (ЎзР ФК 99-модда). ЎзР ФК 
20-моддасининг биринчи қисмида ўз исмига эга бўлиш ҳуқуқига 
эътироз билдирилаётган ҳолатда ёки исмидан ноқонуний тарзда 
фойдаланиши оқибатида унинг манфаатларига путур етказилиши 
ҳолида мазкур фуқаро ҳуқуқ бузувчи шахсдан ҳуқуқбузарликка чек 
қўйишни ва раддия берилишини талаб қилиши мумкинлиги кўзда 
тутилади. Фуқаронинг номидан ноқонуний тарзда фойдаланишга 
масалан, фуқаронинг исмини қасддан ёки эҳтиётсизлик билан бузиб 
тилга олиш, ўзга шахснинг номидан исм эгасидан розилик олмай 
фойдаланиш, исм унсурларидан бирини тилга олмаслик ва шу 
кабилар ёки ҳатто жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракатни 
амалга оширишда ёҳуд жиноятнинг изини яшириш учун ўзга 
шахснинг номидан фойдаланиш ҳоллари кириши мумкин.
Ўз номига эгалик қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун, 
жабрланувчи ўзга шахс томонидан ўзининг номидан фойдаланиши 
ҳолларининг тўхтатилишини (ЎзР ФК 11-моддаси), ўз номига 


61
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
эгалик қилиш ҳуқуқининг бузилиши муносабати билан ўзининг 
шаъни, қадр-қимматининг суд тартибида ҳимоя қилинишини 
талаб қилиши, шунингдек, агарда ҳуқуқбузарлик оммавий ахборот 
воситаси томонидан амалга оширилган бўлса ўша оммавий ахборот 
воситаларида раддия эълон қилинишини (ЎзР ФК 100-моддаси) 
талаб этиши мумкин. Агарда ҳуқуқбузарлик қасддан қилинган ҳолда 
рўй берса, жабрланувчи шахс қўшимча тарзда ўзига етказилган 
зарарни моддий жиҳатдан қопланишини (ЎзР ФК 14-моддаси) 
талаб қилиши мумкин, етказилган зарарни қоплаш миқдори сифа-
тида ҳуқуқбузарнинг олган даромади хизмат қилиши мумкин. 
шунингдек, жабрланувчи шахс маънавий зарарнинг қопланишини 
ҳам талаб қилиши мумкин (ЎзР ФК 100-моддаси).
2. ЎзР ФК 20-моддасининг 2-қисми билан исм ёки шахсий шаън 
эгаси бўлмаган, лекин оила мавқеига кўра бундан манфаатдор 
бўлган шахс учун бошқа шахснинг ўлимидан кейин ҳам унинг 
исмини ва шаънини ҳимоя қилишга қаратилган талабларни 
қўйиши мумкинлиги белгиланади. шунга ўхшаш нормалар ЎзР 
ФК 99-моддасида ва ЎзР ФК 100-моддаси таркибида ҳам мавжуд. 
Бироқ, ЎзР ФК 20-моддаси 2-қисмининг охирги жумласи билан 
жабрланувчи шахснинг вафотидан сўнг унинг номига ва шаънига 
етказилган зарарнинг моддий жиҳатдан қопланиши тўғрисидаги 
талабномалар тан олинмаслиги белгиланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling