Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

2-кичик бўлим. Шахслар
3-боб. ФУҚАРОЛАР (ЖИСмОНИЙ ШАХСЛАР)
16-модда. Фуқаро (жисмоний шахс) тушунчаси
Фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республика-
сининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек, 
фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс-
нинг қоидалари барча фуқароларга нисбатан қўлланилади.
1. Ушбу 3-бобнинг номида ва хусусан, ЎзР ФК 16-моддасининг 
матнида, илгари амал қилган ЎзССР Гражданлик кодексидан 
фарқли равишда, «фуқаролар» ва «жисмоний шахслар» деган 
иккита атама қўлланади (ЎзССР Гражданлик кодексида фақат 
«фуқаролар» тушунчаси қўлланган эди). «Фуқаро» ва «жисмоний 
шахс» тушунчаларидаги фарқлар маълум бўлса ҳам, аммо ЎзР 
ФКда «фуқаролар» ва «жисмоний шахслар» тушунчалари бир маъ-
нода қўлланган. Бу ҳолат қонун чиқарувчининг «фуқаро» сўзини 
анъанавий ва одатга айланган тарзда қўлланишини сақлаб қолиш 
истаги билан боғлиқ.
2. ЎзР ФК 16-моддасининг қоидасида «фуқаро» деганда нафақат 
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, балки бошқа давлат-
ларнинг фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахс лар 
тушунилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ҳуду дида бош-
қа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек, муайян фуқароликка эга 
бўлмаган шахслар истиқомат қилишади. ЎзР Конституциясининг 
23-моддасида бундай дейилган: «Ўзбекистон Республикаси ҳуду-
дидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахс ларнинг 
ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ 
таъминланади.
Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва 
халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар».
3. ЎзР ФК 16-моддасининг 2-қисмида, агар қонунда бошқача 
тартиб белгиланган бўлмаса, ЎзР Фуқаролик кодексининг қоидала-
ри барча фуқароларга нисбатан қўлланилиши белгиланган. Бу 
ерда келтирилаётган истисно эса масалан, ЎзР ФК 1167-моддасида 
кўрсатилган ҳолатларни назарда тутади: «Ўзбекистон Республикаси 


53
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик 
шахсларининг ҳуқуқларига махсус чекловлар қўйган давлатларнинг 
фуқаролари ва юридик шахсларига нисбатан жавоб тариқасида 
чекловлар (реторсиялар) белгилаши мумкин».

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling