Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

12-модда. Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас 
деб топиш
Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқаронинг 
ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан 
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Суд ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, бузилган ҳуқуқ 
ушбу Кодекснинг 11-моддасида назарда тутилган усулларда ҳимоя 
қилиниши керак.


43
2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши
1. Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқаро-
нинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан 
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бошқарув соҳасидаги ҳужжат 
ва ҳаракатларнинг суд томонидан текширилиши фуқаролик 
ҳуқуқларини амалга ошириш ва уларга риоя қилишнинг муҳим 
кафолати бўлиб хизмат қилади. Суд томонидан ҳақиқий эмас деб 
топилиши мумкин бўлган давлат органининг ҳужжати деб ЎзР ФК 
8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ва қонун томонидан 
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларининг вужудга келиши учун 
асос сифатида назарда тутилган ҳужжатлар тушунилади. Бундай 
ҳужжатлар сирасига фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини тасарруф 
қилиш бўйича ҳаракатларини ўз ичига олган буйруқлар, кўрсатмалар, 
хатлар ва бошқа ҳужжатлар киритилиши мумкин. Давлат органининг 
ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг норматив 
бўлмаган ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб 
ҳар доим, норматив бўлган ҳужжатга оид бундай талаб эса фақат 
қонунда назарда тутилган ҳолларда тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатлар устидан судга шикоят келтиришнинг умумий 
тарти би ва асослари ЎзР ФПК 26-бобида (264–268-моддалари), 
27-бо бида (269 – 272-моддалари), 28-бобида (273 – 375-моддалари), 
29-бобида (276 – 278-моддалари) ҳамда ЎзР хПК 12–24-моддаларида 
белгиланган.
Фуқаро ўзининг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган 
хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан бевосита судга ёки бўйсуниш 
тартибида юқори органга, мансабдор шахсга мурожаат қилишга 
ҳақли (ЎзР ФПК 269-моддаси).
Норматив ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб 
фақат қонунда кўрсатилган ҳолатлардагина тақдим этилиши мумкин.
ЎзР ФК 12-моддасининг қоидаларида фақат давлат органлари 
ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 
қабул қилинадиган ҳужжатлар кўрсатилади. Аммо бу, нодавлат 
органлар, масалан, жамоат ташкилотлари, хўжалик жамиятлари ва 
ширкатларининг бошқарув органлари ҳамда бошқалар томонидан 
чиқарилган, фуқаролик ҳуқуқларини бузувчи ва қонунга мувофиқ 
бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмасли-


44
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
гини англатмайди. ФКнинг 12-моддасига кўра ҳимоялаш қонунда 
назарда тутилганидан бошқа усулларда ҳам амалга оширилиши 
мумкин. ЎзР ФПК II бўлимининг III-кичик бўлимида давлат 
органларининг ва бошқа органларнинг, шунингдек, мансабдор 
шахсларнинг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят ва аризалар 
бўйича иш юритуви умумий юрисдикция судига тааллуқли эканлиги 
белгиланган.
Фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига 
мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом га кўра, 
Конституциявий судда бевосита равишда фуқаролар томонидан 
уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси томонидан олинган халқаро шартно-
малардаги мажбуриятларда белгиланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
қонуний манфаатларини, қонунлар ёки Олий мажлис палаталарининг 
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари
Вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва маҳаллий ўзини-ўзи 
бошқариш органларининг қарорлари қабул қилиниши натижасида 
бузилиши тўғрисидаги мурожаатлари ўрганилади.
Норматив ҳужжатлар устидан бевосита юридик шахсларнинг 
тўғридан-тўғри шикоят келтириши қонун ҳужжатларида назарда 
тутилмаган.
2. ЎзР ФК 12-моддасининг иккинчи қисмида ҳужжат ҳақиқий 
эмас деб топилган ҳолатларда ҳуқуқни ЎзР ФК 11-моддасида 
кўрсатилган усул билан ҳимоялашни назарда тутади. Ҳуқуқлари 
бузилган субъект, жумладан, ҳуқуқ бузилгунга қадар мавжуд 
бўлган ҳолатни тикланишини, ЎзР ФК 15-моддаси тартибида зарар 
қопланишини талаб қилиши, шунингдек, ЎзР ФК 11-моддасида 
кўрсатилган бошқа усуллардан ҳам фойдаланиши мумкин. Суд 
томонидан норматив бўлмаган ёки норматив ҳужжатнинг ҳақиқий 
эмас деб топилиши у қабул қилинган пайтдан бошлаб юридик 
оқибатларни келтириб чиқармаганини билдиради.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling