Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- (ҳаракатсизлиги), шу жумладан, давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига муво
15-модда. Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари томонидан етказилган зарарни тўлаш Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан, давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига муво- 49 2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши фиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) 1. ЎзР ФК 15-моддасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу зарарлар давлат ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши керак. Кўриб турганимиздек, давлат органларининг ғайриқонуний ҳаракатлари билан етказилган зарар учун давлатнинг ўзи, унинг субъектлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мулкий жавобгарлик субъекти бўлиб чиқмоқда. Юқорида кўрсатилган норманинг рўёбга чиқишига ЎзР ФК 990-моддаси, шунингдек, жабрланувчиларга фақат мулкий зарарни қоплаш масалаларини тартибга солувчи шарҳланаётган модда хизмат қилади. Давлат органларининг жавобгарлигини белгиловчи қоидалар бошқа қонунчилик ҳужжатларида ҳам мавжуд. «Ноқонуний» деганда давлат органлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўз ҳуқуқларини номувофиқ (ваколатини бузиб ёхуд умуман ваколатсиз, қонунчиликка зид ҳолда) тарзда амалга ошириши натижасида вужудга келадиган ҳаракатлар тушунилади. Ҳаракатсизлик эса тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига юклатилган мажбуриятларни белгиланган муддат ва тартибда бажармасликни назарда тутади (ҳужжатни қабул қилмаслик, ҳаракатларни содир этмаслик). масалан, ЎзР ФК 380-моддасида ва бошқа нормаларда (масалан, «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги (27.12.1996 йилдаги 355-I-сонли) ЎзР қонунининг 18-моддаси 1-банди) назарда тутилган бош тортиш ҳаракатсизликнинг кўринишларидан биридир. ЎзР ФК 15-моддасида ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) га аниқ мисол сифатида фуқароларга ёки юридик шахсларга зарар етишига сабаб давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ 50 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР бўлмаган ҳужжатнинг чиқарилиши кўрсатилган. Зарарлар бошқа ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик)лар оқибатида ҳам етиши мумкин. Давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарарни тўлаш хусусида талаб давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки ушбу органлар мансабдор шахс чиқарган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирганидан сўнг қўйилиши мумкин. Давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи чиқарган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб ушбу ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқароларга ёки юридик шахсларга етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талаб билан битта даъвода бирлаштирилиши ҳамда ушбу талаблар битта иш юритувида кўриб чиқилиши мумкин. Суд фақат битта ёки бир нечта қўшилган талабларни алоҳида юритувга ажратишга ҳақлидир (ЎзР хПК 115-моддаси 3-қисми). мазкур талаб ФПК ва хПКда белгиланган тааллуқлилик қоидаларига мувофиқ ҳуқуқлари бузилган шахс томонидан умумий юрисдикция судига ёки хўжалик судига тақдим этилади. Бизга маълумки, суд зарарларни ундиришдан аввал зарар етказилишига сабаб бўлган ҳаракатларнинг ва чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунийлигини баҳолаши лозим. Бундан эса, бошқарув соҳасида етказилган зарарларни қоплаш талаби фуқаролик-ҳуқуқий бўлса ҳам, улар бир пайтнинг ўзида маъмурий муносабатлардан ҳам келиб чиқиши, бинобарин улар ҳакамлик судига кўриб чиқиш учун берилмаслиги тўғрисида хулоса келиб чиқади. Давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки уларнинг мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарлар, қонунда ёки тарафларнинг келишувида зарарларни камроқ миқдорда қоплаш назарда тутилмаган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Айрим қонунларда амалга оширилиши зарарни қоплашга асос бўлувчи ҳужжатлар ва ҳаракатлар аниқ кўрсатилган. масалан, «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги (27.12.1996 йилдаги 355-I-сонли) ЎзР қонунининг 19-моддасига кўра, агар давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи, шу жумладан, монополияга қарши давлат органи томонидан монополияга қарши қонун ҳужжатларига хилоф 51 2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши равишда қабул қилинган норматив ҳужжат туфайли хўжалик юритувчи субъектга ёхуд бошқа шахсга зарар келтирилса, зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланиши лозимлиги кўрсатилган. 2. шунингдек, ЎзР ФК 15-моддасида давлат органлари, фуқаро- ларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкинлиги назарда тутилади. Аммо умумий юрисдикция судида ёки хўжалик судида зарарни қоплаш юзасидан мансабдор шахс эмас, балки ушбу мансабдор шахс ишлайдиган давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи жавобгар бўлиши лозим. мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида юзага келган зарарни қоплаш бўйича ишларда зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар низонинг мазмуни бўйича жавобгар томондан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс мақомига эга бўлишлари мумкин. Ҳаракатлари натижасида давлат маблағлари ҳисобидан қопланадиган зарар етказишга айбли мансабдор шахс моддий жиҳатдан фуқаро ёки юридик шахс олдида эмас, балки тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи олдида жавоб беради. Яъни, мансабдор шахсларнинг ўзига жавобгарлик фақат регресс тартибида юкланиши мумкин. Бу ерда жабрланувчига зарарни қоплаб берган давлат органи кейинчалик тўланган суммани айбли мансабдор шахсдан ундириб олиш ҳуқуқига эгалиги назарда тутилмоқда. Афсуски, шарҳланаётган моддага киритилган ўзгартишлар сабабли (ЎзР 2000 йил 15 декабрдаги қонуни) суд қарори билан зарарларни қоплаш учун жавобгарлик айби натижасида зарар етказилган давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларига юкланиши мумкин. Суд амалиёти ҳам зарарни қоплаш учун жавобгарликни уни қоплаш учун маблағга эга бўлмаган давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларига юклаш йўлидан кетди, шунинг натижасида давлат органларининг мансабдор шахсларидан жабрланганлар уларга етказилган зарарга товон олмасдан қолмоқдалар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling