Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
14-модда. Зарарни қоплаш
Агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек, бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. 1. ЎзР ФК 14-моддаси жабрланган томон учун, ҳуқуқи бузилганда, ҳуқуқбузардан ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради ҳамда тўлиқ қоплашнинг турлари ва умумий тамойилини белгилайди. мазкур қоида асосида ЎзР ФКга 47 2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши зарарларни қоплашда юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи нормалар киритилган (масалан, ЎзР ФК 15, 324, 325, 456-моддалари). Зарар шахсий номулкий ёки мулкий ҳукуқлари бузилиши натижасида шахсда вужудга келувчи салбий мулкий оқибатлардир. Зарарни қоплаш бузилган фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг универсал усули бўлиб, муайян вазиятда қонунда бундай имконият назарда тутилган ёки тутилмаганидан қатъи назар, ҳам шартномавий (масалан, қарздор томоннинг тузилган шартномадан келиб чиқа- диган мажбуриятларни бажармаслиги ёки тегишли тарзда бажар- магани натижасида), ҳам шартнома доирасидан ташқари бўлган муносабатларда (масалан, авария натижасида мол-мулк ёки соғликка зарар етказилганда) қўлланиши мумкин. 2. ЎзР ФК 14-моддасининг иккинчи қисми зарарларнинг икки хилини ажратиб кўрсатади, булар ҳақиқий зарар ва бой берил ган фойдадир. Ҳақиқий зарарни «ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган ҳаражатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши» ташкил этади. Бой берилган фойда деб «шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари» тушунилади. Одатдаги фуқаро лик муомаласи шароити сифатида бозор фаолиятининг, кўзда тутилмаган вазиятлар ёхуд енгиб бўлмас куч деб талқин қилинаётган вазиятлар таъсир этмаётган, унинг учун одатдаги шароитлари тушунилиши лозим. масалан, маҳсулот етказиб берувчи шартномани бузиб товарни етказиб бермаслиги сотиб олувчи дўконнинг бекор туриб қолишига сабаб бўлса, мажбурий бекор туриш билан боғлиқ ижара ҳақини тўлаш харидор-дўкон учун ҳақиқий зиённи, етказиб берилмаслик ва унинг оқибатида келиб чиққан бекор туриш сабабли харидор-дўкон ололмаган фойда эса бой берилган фойдани ташкил этади. қилишга мажбур бўлинган ҳаражатларни ҳам, бўлғуси ҳаражат- ларни ҳам қоплаш тўғрисида талаб тақдим этилганда мажбуриятни бузиш (бажармаслик) билан зарар ҳамда унинг миқдори ўртасидаги сабабий алоқа исботланиши лозим эканлигини ёдда тутиш муҳимдир. Олинмаган даромад (бой берилган фойда)ни қоплаш тўғрисидаги талаблар тақдим этилганда ҳам мазкур шартларга риоя қилиниши керак. Ҳуқуқлари бузилган шахс мажбурият бузилгани оқибатида ололмаган даромаднинг миқдорини, шунингдек, мажбурият 48 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР бажарилмаслиги билан олинмаган даромад ўртасидаги сабабий алоқани исботлаши лозим. Олинмаган даромадлар миқдорини ҳисоблашда жабрланувчи шахс одатдаги фуқаролик муомаласи шаро итида олишни мўлжаллаган даромадларнинг ҳаққонийлиги (реаллигини)ни аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Етказилган зарарни тўлиқ қоплаш тўғрисидаги умумий қоида сифатида қатъий белгиланган талаб ЎзР ФК 14-моддасининг қоидаларидан биридир. мазкур талаб фақат қонун ёки шартномада бевосита белгиланган ҳоллардагина қўлланиш билан чекланмайди. масалан, ЎзР ФК нормаларида муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро билан битим тузилганда зиённи фақат ҳақиқий реал зарар кўринишида қоплаш имкони назарда тутилади (ЎзР ФК 119-моддаси). шартнома асосида қопланиши лозим бўлган зарар ҳажми чекланганда ЎзР ФК 332-моддаси иккинчи қисмини ҳисобга олиш зарур, унга кўра қўшилиш шартномаси ёки кредитор истеъмолчи сифатида иш олиб борувчи фуқаро бўлган бошқа шартнома бўйича қарздорнинг жавобгарлик ҳажмини чеклаш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас, башарти мажбуриятларнинг ушбу тури ёки ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ҳажми қонун билан белгилаб қўйилган бўлса ва агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни келтириб чиқарадиган вазиятлар юз бергунча келишувга эришилган бўлса. 3. ЎзР ФК 14-моддасининг учинчи қисмида ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, бой берилган фойдани ҳуқуқни бузган шахс олган даромаддан кам бўлмаган миқдорда қоплаш назарда тутилган. масалан, маҳсулот етказиб берувчи етказиб бериши лозим бўлган товарини баландроқ нархда чет ташкилотга сотиб юборди, натижада ҳуқуқи бузилган шахс (бу ҳолда дўкон) етказиб берувчи товарни сотишдан олган даромаддан кам бўлмаган миқдордаги бой берилган фойдага даъво қилишга ҳақли. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling