Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Фуқаронинг муомала лаёқати
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганида суд вояга етмаган эр (хотин) суд белгилаган пайтдан бошлаб тўла муомала лаёқатини йўқотганлиги ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
22-модда. Фуқаронинг муомала лаёқати
Фуқаронинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқати (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлгач тўла ҳажмда вужудга келади. 64 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР вояга етгунга қадар қонуний асосда никоҳдан ўтган фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлади. Никоҳ тузиш натижасида эга бўлинган муомала лаёқати ўн саккиз ёшга тўлмасдан туриб никоҳ бекор қилинган тақдирда ҳам тўла сақланиб қолади. Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганида суд вояга етмаган эр (хотин) суд белгилаган пайтдан бошлаб тўла муомала лаёқатини йўқотганлиги ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. 1. муомала лаёқати деганда фуқаро томонидан содир этиладиган ҳаракатлари орқали фуқаролик ҳуқуқларини қўлга киритиш ва амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик мажбуриятларини яратиш ва уларни ижро этиш қобилияти англанади. 1963 йил 23 мартда ЎзССР ГКнинг 11-моддаси билан таққосланганида, муомала лаёқати тушунчасига фуқаронинг ўз ҳаракатлари орқали фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошира олиши ва фуқаролик мажбуриятларини ижро эта олиши қобилиятини кўрсатувчи қўшимчалар киритилди. Ҳақиқатан ҳам, ҳуқуқларнинг амалга ошириш имкониятисиз қўлга киритилиши ва мажбуриятларнинг ижро этиш имкониятисиз яратилиши амалий мазмунга эга бўлмаган мавҳум бир иборага айланиб қолади. муомала лаёқати тушунчаси таркибига, шунингдек, шахс то- мо нидан ҳам қонуний, ҳам ноқонуний ҳаракатларни амалга ошира билиш (деликтоқобилият) қобилиятлари киради. қонуний ҳаракатларга қонунчиликка зид бўлмаган битимлар ва бошқа хил ҳаракатлар киради. масалан, олди-сотди битимларини тузишда мазкур битимларда иштирок этаётган фуқароларнинг муомала лаёқати белгиланган тартибда аниқланади (ЎзР 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343-I-сонли қонунининг 33-моддаси). Ноқонуний ҳаракатлар (деликтлар) зарарни етказиш оқибатида вужудга келадиган мажбуриятларни белгилайдилар, яъни ўзининг ноқонуний ҳаракатларини амалга оширадиган фуқаро ўзга фуқарога, мол-мулкига зарар етказган бўлса, оқибатда ушбу зарарни қоплаш мажбурияти пайдо бўлади (ЎзР ФКнинг 57-боби). Бироқ, муомала лаёқати таркибига фуқаро ақлий салоҳиятининг маълум даражада ривожланганлиги киради, чунончи, ўз ҳаракат- ларининг аҳамиятини тушуна олиши, уларни бошқара олиши ва уларнинг оқибатларини кўра билиши талаб этилади. шу боис ЎзР 65 3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар) ФК тўлиқ ҳажмли муомала лаёқатининг пайдо бўлишини шахснинг балоғат ёшига, яъни унинг 18 ёшга кириши билан боғлайди. 2. Фуқаронинг муомала лаёқати, умумий қоидага мувофиқ, унинг вояга етиши билан тўлиқ ҳажмда пайдо бўлади, бу ҳақда аввал юқорида айтилган эди. шу билан бирга, вояга етмаган, қонуний асосда никоҳга кирган фуқарода ҳам, унинг никоҳга кириши пайтидан бошлаб тўлиқ ҳажмли муомала лаёқатининг пайдо бўлишига йўл қўйилади. Никоҳга кириш ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш деб, аёллар учун ўн етти ёш деб белгиланади (ЎзР ОКнинг 15-моддаси). Лекин узрли сабабларга кўра, алоҳида мустасно ҳолларда никоҳни давлат рўйхатига олиш ҳудудидаги туман, шаҳар ҳокими никоҳни тузиш хоҳишини билдирган шахсларнинг илтимосига кўра, никоҳга кириш ёшини пасайтириши, аммо бир ёшдан орттирмаслик шартида камайтириши мумкин (ОКнинг 15-м.). Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш органларида никоҳнинг рўйхатга олиниши пайтидан бошлаб, 18 ёшга тўлмаган фуқаролар тўлиқ ҳажмли муомала лаёқатига эга бўладилар. мазкур қоида эр-хотиннинг никоҳдаги тенг ҳуқуқлилигини, яъни оила қонунчилигининг тамойилини таъминлаш учун зарурдир. Агарда никоҳ бекор қилинадиган бўлса, бу ҳолда қўлга киритилган муомала лаёқати шахснинг вояга етгунича ҳам сақланади. Агарда никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб тан олинса, бу ҳолда вояга етмаган эр(хотин)нинг тўлиқ ҳажмдаги муомала лаёқатининг сақланиши масаласи суд томонидан, вояга етмаган ота(она)нинг манфаатларига ва бошқа ҳил сабабларга (масалан, никоҳ даврида туғилган фарзанд ва б.) асосланган ҳолда ҳал этилади. Эр (хотин)нинг бири вояга етмаганлигида тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб тан олинишининг ўзи мазкур фуқарони тўлиқ ҳажмдаги муомала лаёқатидан автоматик равишда маҳрум қила олмайди. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling