Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Фуқаронинг яшаш жойи
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
21-модда. Фуқаронинг яшаш жойи
Фуқаронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи унинг яшаш жойи ҳисобланади. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг (кичик ёшдаги болаларнинг) ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний вакиллари – ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқаро- ларнинг яшаш жойи ҳисобланади. 1. Яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқи инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва Инсон ҳуқуқларининг Умумжаҳон декларацияси томонидан белгиланган (Инсон ҳуқуқларининг Умумжаҳон декларациясининг 13-банди), Бирлашган миллатлар Ташкилотининг 1948 йил 10 декабрда Бош Ассамблеясида қабул қилинган 217 А (III) Резолюциясида ўз ифодасини топган. Яшаш жойи сифатида киши яшайдиган уй, хонадон, ётоқхона, хизмат турар жойи, шунингдек, 62 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР фуқаронинг мулк ҳуқуқи, турар жой биносини ижара шартномаси асосида ёки бошқа хил қонуний асосларда доимий тарзда ёхуд асосан яшаб турган жойи бўлиши мумкин. ЎзР ФК 21-банди биринчи қисмининг мазмунига кўра фуқаро билан маълум жойда доимий ёки асосан, истиқомат қилиш имкония- ти кўзда тутилади. Баъзи бир фуқаролар ўз касби ёки фаолиятининг ҳусусияти учун ҳос белгилари туфайли (подачи ва чўпонлар, кема жамоаларининг аъзолари, геологик ва қидирув жамоаларнинг, экспедицияларнинг ходимлари ва ҳоказо) доимий яшаш жойига эга бўлмасликлари мумкин. Уларнинг яшаш жойи сифатида улар, асосан, яшайдиган маълум аҳоли турар жойи пункти ҳисобланиши мумкин. Бироқ яшаш жойи билан маълум вақт (муддатли) яшайдиган жойни фарқини белгилаш лозим. маълум вақт (муддатли) яшайдиган жойи деб меҳмонхона, санаторий, дам олиш уйи, оромгоҳ, сайёҳлар базаси, шифохона ва, шунингдек, фуқаро вақтинча яшаётган жойлар тан олинади. Фуқаронинг ҳуқуқларини амалга ошириш, ижтимоий тартиб- ни ҳимоя қилиш учун фуқаронинг яшаш жойини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. масалан, яшаш жойи билан кишининг ўз мажбуриятларини бажариш жойи боғлиқ, умумий қоидага мувофиқ пул қарзи мажбуриятини бажариш жойи сифатида кредиторнинг яшаш жойи, бошқа мажбуриятлар бўйича эса қарздорнинг яшаш жойи хизмат қилади (ЎзР ФК 246-моддаси). шунингдек, бир қатор ҳолатларда қонунчилик томонидан ҳужжатларда киши яшаш жойини кўрсатиш мажбурийлиги кўзда тутилади (масалан авальни амалга оширувчи шахс ўзининг яшаш жойини кўрсатган ҳолда аваль ҳужжатини имзолайди (ЎзР ФК 811-моддасининг 4-қисми), ёхуд қонун чиқарувчи яшаш жойига нисбатан маълум юридик оқибатлар келиб чиқишини белгилайди (мисол учун, мерос иши очиладиган жой деб мерос қолдирувчи шахснинг охирги яшаш жойи тан олинади (ЎзР ФК 1117-моддаси). ЎзР ФК 21-моддаси биринчи қисмининг мазмунига мувофиқ фуқаро фақат битта яшаш жойига эга бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келиш мумкин, бироқ баъзи мамлакатларнинг қонунчилигида бошқа хил қоидалар мавжуд. масалан, Германия фуқаролик тузукларининг 7 (2) § да кишининг яшаш жойи бир вақтнинг ўзида бир неча ҳудудларда бўлиши мумкинлиги кўзда тутилади. Фуқаронинг яшаш жойини аниқ белгилаш усули – бу уни маълум жойда қайд этилиши, яъни рўйхатга олинишидир. Фуқароларни 63 3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар) яшаш жойлари бўйича қайд этиш – Ўзбекистон Республикаси ҳуду дида маълум яшаш жойида шахснинг доимий ёки вақтинча яшаётганлиги фактини қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган тартибда ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олинишидир («Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тўғрисида»ги йўриқноманинг 37-банди, ЎзР ИИВ 1999 йил 29 мартдаги 55-сонли буйруғининг 1-Иловаси, 1999 йил 9 апрелдаги 698-сон билан ЎзР Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган). Кишининг яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши ёки олинмаганлиги фактининг ўзи қонунчиликда белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқ- ларини ва эркинликларининг чекланиши ёки уларни амалга ошириш шартининг асоси бўлиши мумкин эмас. Лекин яшаш жойини танлашнинг таъқиқланиши ёки чекланиши қонунчиликнинг баъзи бир алоҳида ҳужжатларида кўзда тутилиши мумкин. масалан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун давлат хавфсизлигини таъмин- лаш учун зарур бўлган чегарадош ҳудудларда ва алоҳида режимли ерларда яшаш жойини танлаш учун чекланишлар белгиланади «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тўғрисида»ги йўриқноманинг 50-банди). 2. Вояга етмаганларнинг яшаш жойи деб уларнинг ота-она- лари яшаган жой тан олинади. Васийликда бўлган фуқаро ларнинг яшаш жойи деб, уларнинг васийлари яшаган жой тан олинади. Агарда вояга етмаган боланинг ота-оналари алоҳида яшаётган бўлса, бу ҳолда боланинг яшаш жойи сифатида у билан доим бирга бўлган ота (она) сининг яшаш жойи орқали белгиланади. Бу масала хусусида ота-оналар ягона ўзаро фикрга келиша олмайдиган бўлса, мазкур низо суд томонидан оила қонунчилигида кўзда тутилган қоидалар асосида ҳал қилинади. Лекин боланинг яшаш жойи унинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ва шунингдек, ёши ўнга кирган боланинг фикрини инобатга олган ҳолда, қабул қилинадиган қарор унинг манфааатларига зид бўлмаслиги лозим. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling