Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
18-модда. Фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни
Фуқаролар: мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари; мол-мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолди риш- лари; банкда жамғармаларга эга бўлишлари; тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги билан ҳамда қонунда тақиқлаб қўйилмаган бошқа фаолият билан шуғулланишлари; ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари; юридик шахслар ташкил этишлари; битимлар тузишлари ва мажбуриятларда иштирок этишлари; етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишлари; машғулот турини ва яшаш жойини танлашлари; фан, адабиёт ва санъат асарларининг, ихтиронинг, қонун билан қўриқланадиган бошқа интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифи ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин. Фуқаролар бошқа мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. 1. Фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни ўз ичига фуқаро эга бўлиши мумкин бўлган мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқ ва бурчларни олиб, улар ЎзР Конституцияси асосида унга тегишли ва кафолатлангандир. шарҳланаётган моддада бириктирилган ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳимоялаш тартиби бошқа нормаларда бевосита очиб берилади. масалан, мулк ҳуқуқи асосида фуқаронинг мол-мулкка эга бўлиш ҳуқуқи ЎзР ФК II бўлимида, мол-мулкни мерос олиш ва васият қилиш ҳуқуқи ЎзР ФК V бўлимида, ёхуд асар муаллифининг 55 3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар) фан, адабиёт ва санъат асарларининг, ихтиронинг, қонун билан қўриқланадиган бошқа интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифи ҳуқуқига эга бўлиш ҳуқуқи ЎзР ФК IV бўлимида очиб берилган. мажбуриятларга эга бўлиш қобилияти ҳам фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг бир қисмини ташкил этади: фуқаролар битим тузиш ва мажбуриятларда иштирок этишга, яъни зиммасига учинчи шахс фойдасига муайян ҳаракатни содир этиш мажбуриятини олишга ҳақлидирлар. масалан, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, пулни тўлаш ва ҳ. к. ёки маълум ҳаракатни бажаришдан сақланиш. 2. ЎзР ФК 18-моддасида кўрсатилган ҳамда фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг мазмунини ташкил этувчи ҳуқуқлар рўйхати ўз ичига энг муҳим (иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятли) фуқаролик ҳуқуқларини олади, аммо тўкис-тугал ҳисобланмайди. Фуқаролар ЎзР фуқаролик ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек, фуқаролик қонунчилигининг асосий негизлари ва мазмунидан келиб чиқиб шундай ҳуқуқларни юзага келтирувчи ҳаракатлардан вужудга келадиган бошқа мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин (ЎзР ФК 8-моддаси). Чунки барча ҳуқуқларни санаб ўтишнинг имкони йўқ, фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган муносабатлар доимий ривожланиб бораётгани сабабли бу номақбул ҳамдир. Фуқаролар ҳуқуқ лаёқатини рўёбга чиқариш муайян чегараларга эга эканлигини ҳам ёдда тутиш муҳимдир. Фуқаролар ўзларига тегишли фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширганда ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини бузмасликлари, ҳуқуқ орқали ўзга бир шаклда суиистеъмол қилмасликлари лозим (ЎзР ФК 9-моддаси, ЎзР Консти- туциясининг 20-моддаси). Айрим ҳолларда бундай чекловлар қонун билан белгиланади (масалан, мол-мулк хатланганда уни тасарруф қилиш бўйича мулкдорнинг ҳуқуқи чекланади). Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling