Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқаронинг мулкий жавобгарлиги


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

25-модда. Фуқаронинг мулкий жавобгарлиги
Фуқаро ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли бутун мол-
мулки билан жавоб беради, қонунга мувофиқ ундирувни қаратиш 
мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно.
1. ЎзР ФК 25-моддасининг қоидаси фуқаролар мулкий жавоб-
гарлигининг асосий тамойилини белгилайди. Фуқаро ўз мажбу-
риятлари (шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 
бўл ган мажбуриятлар, бунга, шунингдек, якка тадбир корлар-
нинг мажбуриятлари ҳам киритилади) бўйича ўзига тегишли 
барча мол-мулки билан жавоб беради. Фуқаро ўз номидан қат-
наш ган мажбуриятлари бўйича жавоб беради. Агарда мазкур 
мажбуриятларнинг иштирокчилари бир неча нафар фуқаролар бўлса, 
бундай ҳолатда улар улушли ёки солидар жавобгарлиги асосида 
жавоб берадилар (ЎзР ФКнинг 251 – 255-моддалари). Фуқаронинг 
мажбуриятларни қаноатлантиришга қаратиладиган унга тегишли 
мол-мулк сифатида, унинг барча мол-мулки, шу жумладан, шахсий 
мол-мулки, шунингдек, умумий ёки биргаликдаги мулкдаги 
улушлари назарда тутилади.
Бироқ ЎзР ФКнинг 25-моддасида, шунингдек, ундириш чора -
лари қўлланиши мумкин бўлмаган мол-мулк тури қонун ҳужжат-


72
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
лари томонидан белгиланиши мумкинлиги кўрсатилади. хусусан, 
ундириш чоралари қўлланиши мумкин бўлмаган мол-мулк 
турларининг рўйхати 2001 йил 29 августда қабул қилинган 258-II-
сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро 
этиш тўғрисида»ги ЎзР қонунининг 52-моддасида кўрсатилган.
26-модда. Якка тадбиркорнинг ночорлиги (банкрот бўлиши)
Якка тадбиркор кредиторларнинг ўз тадбиркорлик фаолия тини 
амалга ошириши билан боғлиқ бўлган талабларини қаноат лантиришга 
қодир бўлмаса, бундай тадбиркор белгиланган тартибда банкрот деб 
топилиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling