Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

13-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя 
қилиши
Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилишига йўл 
қўйилади.
Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари 
ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши ҳамда ҳуқуқ бузилишининг 


45
2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши
олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан чиқиб кетмаслиги 
керак.
1. Ўзини-ўзи ҳимоя қилиш деганда ҳуқуқ субъекти томонидан 
ўзининг фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида бир томонлама 
юридик ёки жисмоний ҳаракатларнинг содир этилиши англанади. 
Ҳуқуқ эгаси ўзини ёки ўз мол-мулкини ҳуқуқни бузувчига ёхуд 
унинг мол-мулкига нисбатан рухсат этилган жисмоний таъсир 
ўтказиб ҳимоялаши фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг ушбу 
усулига хосдир. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг бошқа 
усулларидан фарқли равишда, шахснинг ўзини ҳимоя қилиши судга 
ёки фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоясини амалга оширувчи бошқа 
органга мурожаат қилмасдан амалга оширилади. Ҳимоянинг мазкур 
усулидан фойдаланиш учун биргаликда учта шартнинг мавжуд 
бўлиши талаб этилади: а) ҳуқуқнинг бузилиши ёки уни бузилиш 
эҳтимоли (хавфи); б) бузилишни тўхтатиш, бархам бериш (олдини 
олиш) зарурати; в) ҳуқуқ бузилишининг хусусияти ва мазмунига мос 
келувчи чораларнинг қўлланиши.
Ўзини-ўзи ҳимоя қилиш усуллари бузилишини тўхтатиш, барҳам 
бериш учун зарур ҳаракатлар доирасида амалга оширилиши ҳамда 
ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши лозим. Бошқа шахсга етказилган 
зарарнинг миқдори ўзини ҳимоя қилган шахсга етказилган ёки 
етказилиши мумкин бўлган зиёндан сезиларли даражада ошиб 
кетмаслиги керак. Ҳимояланаётган шахснинг барча ҳаракатлари 
беистисно тарзда ўзининг ҳуқуқи бузилишини тўхтатишга 
қаратилган бўлиши лозим. ЎзР ФК 987-моддасига кўра, зарурий 
мудофаа ҳолатида етказилган зарар, агар бунда мудофаа чегарасидан 
чиқилмаган бўлса, тўланмайди. Ҳуқуқни ҳимоялаш даражасига 
эришилгандан кейин ҳуқуқ эгасининг манфаатларининг бузилишига 
йўл қўйган тажовузкор шахсга қарши кейинги ҳаракатлар ўзини 
ҳимоялаш деб тан олинмайди.
мажбуриятларни таъминлашнинг ФК томонидан кўрсатилган 
усулларидан бири «ушлаб қолиш»ни ўз-ўзини ҳимоялашнинг намоён 
бўлиши деб ҳисоблаш мумкин. масалан, кредитор мажбурият 
бажарилганидан сўнг қарздорга берилиши лозим бўлган мулкни 
токи мажбурият бажарилгунга қадар ўзида ушлаб туриш ҳуқуқига 
эга. Сақловчи томонидан унга тегишли мукофот тўлангунга қадар 
муайян мол-мулкнинг ўзида ушлаб туриши яна бир мисол бўлиши 


46
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
мумкин. Бу ҳолда мулкий ҳуқуқларнинг эгаси судга мурожаат 
қилмасдан туриб, ўзининг жисмоний кучи билан ўз ҳуқуқ ва 
манфаатларини ҳимоя қилади.
Бузилган ҳуқуқни шахснинг ўзи ҳимоя қилиши бўйича ҳаракатлар 
ҳуқуқ эгаси томонидан ҳам, унинг манфаатларини кўзлаб ёки унинг 
топшириғи билан ҳаракат қилувчи учинчи шахслар томонидан 
ҳам амалга оширилиши мумкин. Жумладан, муайян мол-мулкнинг 
мулкдори ўз кучи билан ёки қўриқлаш ва сақлаш бўйича хизмат 
кўрсатадиган ихтисослашган ташкилотга мурожаат қилиб, унинг бус-
бутунлигини таъминлаш, сақлаш чораларини кўриши мумкин.
Ҳуқуқ субъекти томонидан қўлланадиган ўзини-ўзи ҳимоялаш 
чоралари устидан судга ёки бошқа ваколатли органга шикоят 
келтирилиши мумкин, бу эса фуқаролик муомаласи субъектларининг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолати ҳисобланиб, 
уларни ўз-ўзини ҳимоя қилишга бўлган суиистеъмолликлардан 
муҳофазалашга имкон беради. Ўз-ўзини ҳимоялаш доирасидан 
чиқиш фактлари юрисдикция органлари томонидан, жумладан, унга 
қарши ўз-ўзини ҳимоялаш чоралари қўлланган шахснинг мурожаати 
бўйича белгиланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling