Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги)


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

57-модда. юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги)
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан 
ташқари, шунингдек, матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд 
шаклида иш олиб бораётган юридик шахснинг кредиторлар талабла-
рини қондиришга қурби етмаса, суднинг қарорига мувофиқ у ночор 
(банкрот) деб ҳисобланиши мумкин.
юридик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тугатилишига 
олиб келади.
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, шунингдек, матлубот 
кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик 
шахс банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда ўзини банкрот 
деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этади. (ЎзР 
25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм.)
Суднинг юридик шахсни банкрот деб ҳисоблаши асослари, 
шунингдек, бундай юридик шахсни тугатиш тартиби қонунда белги-
ланади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм.)
1. шарҳланаётган модданинг 1 ва 2-моддаларида тижоратчи таш-
килот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан ташқари, шунинг-
дек, матлубот кооперативи ёки жамоат фонди шаклида иш олиб 
бораётган юридик шахснинг банкрот бўлгани сабабидан тугатиш 
асоси кўриб чиқилган.
Юридик шахснинг банкротлик аломатлари сифатида қарздорнинг 
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва 
(ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир 
эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти 
юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан 
бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф 
этилади. («Ўзбекистон Республикасининг 24.04.2003 йилдаги 
«Банкротлик тўғрисида»ги қонуни, 4-м.).
Юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) фақат хўжалик 
судининг қарори асосида эътироф этилади. Тугатишнинг бошқа 
ҳолатларида бўлгани каби, юридик шахснинг банкрот деб эъти роф 
этилиши мажбурий тарзда суд қарори билан ва ихтиёрий тарзда – 
қарздорнинг аризасига кўра амалга оширилиши мумкин.
Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд 
бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами 
талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг камида беш юз каррасини 


166
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ташкил этадиган бўлса қўзғатилади. («Ўзбекистон Республикасининг 
24.04.2003 йилдаги «Банкротлик тўғрисида»ги қонуни, 4-м.).
2. шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида белгиланган 
меъёрларга кўра тижорат ташкилоти бўлган, шунингдек, матлубот 
кооперативи ёки жамоат фонди ҳисобланган юридик шахс 
банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда ўзини банкрот деб 
топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этади. Бунда юридик 
шахс хўжалик судига қонунчиликда белгиланган муддат ичида, 
аниқроғи уч ой ичида пул мажбуриятларини ва (ёки) мажбурий 
тўловлар юзасидан мажбуриятларини қаноатлантира олмайдиган 
ҳолатда бўлишини кўрсатувчи шарт-шароитлар мавжуд бўлган 
ҳолда ҳам ўзини банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан 
мурожаат этишга ҳақлидир.
Юридик шахс ҳўжалик судига ўзини банкрот деб эътироф 
этиш тўғрисидаги ариза билан, хўжалик судига қарздор юридик 
шахс қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор 
мол-мулки эгасининг қарори ёхуд қарздор мол-мулкининг эгаси 
томонидан вакил қилинган органнинг қарори асосида ўзини банкрот 
деб топиш тўғрисидаги ариза билан, агар қонунда бошқача қоида 
назарда тутилган бўлмаса, хўжалик судига мурожаат этади.
шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қарздор юридик шахсдан (айрим 
ҳолларда тугатувчидан) ташқари, мажбурий тўловлар мажбуриятини 
бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғри-
сидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига 
прокурор, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли 
органлар эга.
3. Таъкидлаш жоизки, банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжати 
фақат банкрот деб эътироф этилган қарздорни тугатиш борасидаги 
меъёрларнигина ўз ичига олиб қолмайди. Банкротлик тўғрисида 
қўзғатилган иш доирасида қарздорга нисбатан Ўзбекистон 
Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги «Банкротлик тўғрисида»ги 
қонунида назарда тутилган қуйидаги таомиллар: кузатув, суд 
санацияси, ташқи бошқарув, келишув битимини тугатишга доир 
иш юритиш қўлланилади. Банкротлик таомилларининг ҳар бири ўз 
мақсад ва вазифаларига, шунингдек, амалга ошириш усулларига эга. 
масалан, кузатиш таомили хўжалик суди томонидан қарздор юридик 
шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, 


167
4-боб. Юридик шаxслар
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида тайин 
қилинади. Кузатув банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганда хўжа-
лик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш 
юритишига қабул қилган санадан эътиборан жорий этилади, қонунга 
мувофиқ банкротликнинг бошқа таомили қўлланилиши лозим бўлган 
ҳоллар бундан мустасно. Банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган 
тақдирда хўжалик судининг аризани иш юритишга қабул қилиш 
тўғрисидаги ажримида кузатув жорий этилганлиги кўрсатилади.
4. Суд санацияси ва ташқи бошқарув банкротлик таомиллари деб 
аталса-да, аслида хўжалик суди томонидан қарздор юридик шахсга 
нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қўлланилади. 
Суд санацияси хўжалик суди томонидан кредиторлар йиғилишининг 
қарори асосида жорий этилади, ташқи бошқарув эса, хўжалик суди 
томонидан кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига кўра, 
устав жамғармасида давлат улуши мавжуд корхоналар бўйича 
эса, банкротлик ишлари бўйича давлат органининг аризасига 
биноан, агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий 
имкониятлари мавжуд бўлса, қабул қилинади.
Суд санацияси мажбуриятларни бажариш таъминотини берган 
шахслар кредиторларнинг талабларини қондириши учун йигирма 
тўрт ойдан кўп бўлмаган муддатга жорий этилади, бу муддат 
хўжалик суди томонидан кўпи билан олти ойга узайтирилиши 
мумкин.
5. Келишув битими банкротлик тўғрисидаги иш юритувини туга-
тиш мақсадини кўзда тутади. Бунда кредиторлар билан эришилган 
келишувга мувофиқ, қарздор ўз фаолиятини давом эттириши ёки 
суддан ташқари тартибда тугатилиши мумкин. Келишув битимини 
тузиш тўғрисидаги қарор кредиторлар номидан кредиторлар 
йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг 
келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори креди торлар умумий 
сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва қарор, башарти 
қарздорнинг гаров билан таъминланган мол-мулки мажбуриятлари 
бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул 
қилинган деб ҳисобланади.
Келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланиши 
керак, бу ҳақда ажрим чиқарилиб, унда банкротлик тўғрисида иш 
юритишни тугатиш кўрсатилади. Агар келишув битими қарздорни 


168
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
тугатишга доир иш юритиш жараёнида тузилган бўлса, хўжалик 
суди келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, 
унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни 
бошлаш тўғрисидаги қарор ижро этилмаслиги кўрсатилади.
Келишув битими қарздор, кредиторлар, шунингдек, келишув 
битимида иштирок этаётган учинчи шахслар учун хўжалик суди 
томонидан тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради ва улар 
учун мажбурий ҳисобланади. Кучга кирган келишув битимини 
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling