Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

ББК
67.410(5У)
ISBN 978-9943-343-86-3 
© «Vektor-Press» нашриёти, 2010 й.


3
СЎЗ БОШИ
Ҳар бир норматив ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш ҳуқуқни 
қўлловчининг мантиқ, ҳуқуқий онг ва профессионал билимнинг 
юқори даражасига асосланган мураккаб фикрий жараёндир. 
Фуқаролик ҳуқуқига келсак, унинг ялпи қамраб олувчи хусусияти 
ва фуқаролик муомаласида деярли барча фуқаролар ва юридик 
шахсларнинг иштироки туфайли Фуқаролик кодекси қўлланишини 
давлат ҳокимияти тузилмасининг барча хизматчилари, барча 
муомалага лаёқатли фуқаролар ва юридик шахслар бевосита ёки 
билвосита жалб қилинган жараён деб ҳисоблаш мумкин ва шу 
жиҳатдан ФКга шарҳларга зарурат мавжуд.
Кўпинча, қонун тўғридан-тўғри, қўшимча тушунтириш ва 
талқинларсиз қўлланиши лозим деб ҳисобланади. Аммо ҳаёт 
шуни кўрсатмоқдаки, биринчидан, қонун нормалари билан барча 
нарса ҳал бўлмайди ва унинг воситасида вужудга келаётган ҳамма 
ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг имкони йўқ, 
қонунни тўлдирувчи, аниқлаштирувчи қонуности норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар зарур; иккинчидан, ФКнинг қоидалари кўп ҳолларда 
узил-кесил, унданда кўпроқ диспозитив хусусиятга эга, баъзи 
ҳолатларда эса бошқа қоидаларга ҳавола қилади ва юқорида санаб 
ўтилган сабаблар туфайли вужудга келган саволлар, изоҳлар ва 
асослантиришга муҳтождир.
Буларнинг барчаси қонунларга малакали шарҳларни тузишнинг 
имкони ва зарурлигини шарт қилиб қўяди. Ўқувчилар, қонунни 
қўлловчиларнинг эътиборига 1997 йил 1 мартдан кучга киритилган 
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига моддалар 
бўйича ҳуқуқий, илмий-амалий шарҳ таклиф этилмоқда.
Амалдаги Фуқаролик кодексига ёзилган аввалги, биринчи 
шарҳ 1997 йилда нашр этилган эди. У ўзбек тилида нашр этилган 
биринчи шарҳ бўлиб, ўша пайтдаги кўпчилик юрист ҳамда ҳуқуқни 
қўлловчиларнинг кенг оммасига ва оддий фуқароларга Фуқаролик 
кодекси янги ва маълум бўлмаган қоидаларини тушун тиришда катта 
рол ўйнади.


4
Аммо ўшандан буён 10 йилдан ортиқ вақт ўтиб, ҳуқуқий онг, 
бозордаги ҳақиқий аҳвол ўзгарди. қонун ижодкорлигида маълум 
тажриба тўпланиб, қонунчилик, жумладан, фуқаролик қонунчилиги 
ҳам ўзгарди, ҳуқуқий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи учун 
мақсадлар белгиланди. Буларнинг барчаси ФКга янги, айни пайтда 
икки тилда – ўзбек ва рус тилларида шарҳни тайёрлаш ва нашр 
қилиш заруратини келтириб чиқарди.
Тақдим этилаётган шарҳлов фуқаролик ҳуқуқининг асосий 
институтлари ва ФК нормаларини, фуқаролик-ҳуқуқий фаолият 
тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларини тушунтириш ва талқин 
қилишга, уларнинг қоидалари ҳамда кўрсатмаларидан фойдаланишни 
енгиллаштиришга қаратилган.
Унинг матнида шарҳланаётган ёки турдош муносабатларни 
тартибга солувчи бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлари, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди ҳамда Олий хўжалик суди пленумларининг 
қарорларидан фойдаланилган ва улардан кўчирмалар келтирилган.
қонун чиқарувчининг кўрсатмасини яхшироқ англаш ва ама-
лиётда тўғри қўллашга имкон бериш мақсадида илмий, шарҳлов ва 
бошқа адабиётлар, ўзга манбалар кўрсатилган. Ушбу манбалар сони 
беш юзга бориб қолган қонунларнинг ва минглаб ҳисобланаётган 
қонуности ҳужжатларнинг йилдан-йилга кўпайиши сабабли 
мураккаблашиб бормоқда.
Фуқаролик-ҳуқуқий фаолиятни, яъни фуқаролик муомаласи 
иштирокчиларининг ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва ашёвий ҳуқуқларнинг 
вужудга келиш ва амалга ошириш асосларини, мажбуриятларнинг 
асосий қоидаларини белгилайдиган муносабатларни тартибга 
солувчи ҳуқуқ соҳалари ва нормаларини фарқлаш ва тушуниб етиш 
ҳам муҳим аҳамият касб этади.
ФКни шарҳлашнинг зарурати яна шундаки, фуқаролик қонун 
ҳужжатлари ҳар қандай таракқий этган ҳуқуқ тизимининг асосий, 
таянч қисми бўлиб, уни тўғри тушуниш ва қўллаш фуқаролик 
жамиятининг зарурий элементи ва уни ривожланишининг шартидир.
Ушбу нашр вужудга келаётган конкрет амалий масалаларни 
ҳал этиш, фуқаролик-ҳуқуқий фаолият мобайнида пайдо бўладиган 
турли ҳодиса ва ҳаракатларни тартибга солиш усулларини аниқлаш 
учун тегишли ҳуқуқий нормалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 
ҳуқуқ институтларини танлашда кўмак беришга мўлжалланган.
шарҳнинг ҳуқуқий хусусияти унинг легал, юридик йўналтирил-
ганлигини, норматив-ҳуқуқий, жумладан, қонуности ҳужжатларига, 
ҳуқуқий тадқиқотлар ва суд амалиётига таянишини назарда тутади.


5
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон-
нинг бутун ҳудудида амал қилади ҳамда барча фуқаролар ва 
мансабдор шахслар томонидан ижро этилиши лозим. маълумки, 
қонунларнинг мажбурийлиги ва узил-кесиллигидан фарқли 
равишда шарҳлар фақат тавсия хусусиятига эга бўлиб, бу ёзилган 
матннинг сабаб омиллари ва ахборий ҳажмига, далилий кучига
муаллифларнинг обрў-эътиборига боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси ФКни қўллашнинг кейинги муайян 
даври ва унга мувофиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
қабул қилиниши, бошқа қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат-
ларнинг унга мувофиқлаштирилиши, уларнинг кейинчалик ижроси 
келажакда янада кенгроқ ва батафсилроқ шарҳлар ёзилишини 
истисно эт майди.
Кишилар томонидан яратиладиган бошқа ҳуқуқий ҳужжат-
лар сингари, Ўзбекистон Республикаси ФК моддалари ҳам камчи-
ликлардан ҳоли эмас. Аммо муаллифлар ФК танқид қилишга ва 
ундаги баҳсли масалалрга диққат қаратишга интилмасдан, ҳуқуқни 
қўлланишда унинг салоҳиятини конструктив тарзда тушунтириб 
беришга ҳаракат қилганлар. шарҳ бу ишда кўмакчи, ўқувчиларнинг 
барча мулоҳаза ва таклифлар эса унинг янги нашрларига туртки 
бўлади деб умид қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ҳуқуқий муаммо-
ларни ўрганиш марказининг (Тошкент ш.) ходимлари, Тошкент 
давлат юридик институтининг ходимлари бўлган юксак назарий ва 
амалий билимларга эга таниқли юристлар ушбу нашр муаллифлари 
ва тузувчиларидир.
шунингдек, Европа хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашининг 
Ўзбекистондаги мувофиқлаштирувчисининг Идорасига Фуқаролик 
кодексига шарҳлар устида ишни ташкил қилишда кўрсатган ёрдами 
учун миннатдорчилик билдирамиз.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling