Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатларини ўхшашлик


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

5-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатларини ўхшашлик 
бўйича қўллаш
Ушбу Кодекс 2-моддасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи 
қисмларида назарда тутилган муносабатлар қонун ҳужжатлари ёки 
тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган 
ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни 
тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги).
Кўрсатиб ўтилган ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш 
мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун 
ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га 
ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда 
белгиланади.
Фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилай-
диган нормаларни ўхшашлик бўйича қўлланишга йўл қўйилмайди.
1. мазкур модда қоидаларини қўллаш учун иккита зарур 
шартга риоя қилиниши талаб этилади. Биринчидан, моддада сўз 
бораётган муносабатлар фуқаролик қонун ҳужжатлари томонидан 
тартибга солинаётган ҳуқуқий майдон чегарасида бўлиши керак 
(ФК 2-моддаси). Иккинчидан, ушбу муносабатлар қонунларда, 
бошқа норматив ҳужжатларда ёки иш муомаласи одатларида мавжуд 
конкрет ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинмаган. Бошқача 
айтганда, фуқаролик ҳуқуқи манбаларида кўриб чиқилаётган 
муносабатлар таркибига оид бўшлиқ мавжуд. шарҳланаётган 
модданинг биринчи қисмидаги томонларнинг келишувига доир 
ҳавола нотўғри, чунки томонларнинг келишуви моҳиятига кўра 


21
1-боб. Фуқаролик қонун ҳужжатлари
фуқаролик ҳуқуқи манбалари сирасига кирмайди. Бунинг устига, 
айнан унинг ўзи кўпинча қонун ва ҳуқуқ ўхшашлигини қўллаш 
объекти ҳисобланади. қонун ўхшашлиги ҳуқуқ ўхшашлигига 
нисбатан устунликка эга. қонун ва ҳуқуқ ўхшашлиги авваллари 
фақат фуқаролик-ижроия қонунчилигида назарда тутиларди.
2. қонун ўхшашлиги деганда тегишли муносабатга нисбатан 
ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи қонунни қўллашга айти-
лади. Бирон-бир ўзга норматив ҳужжат, шу жумладан, ЎзР Прези-
дентининг фармони ва ЎзР Ҳукуматининг қарори эмас, балки айнан 
қонуннинг ўзи қўлланиши керак. масалан, қонун билан тартибга 
солинувчи бир тусли шартнома (пудрат туридаги шартнома, мулкдан 
фойдаланиш билан боғлиқ шартнома ва ш.к.) юзасидан келиб 
чиқадиган муносабаталар ўхшаш муносабатлар жумласига киради.
3. Ҳуқуқ ўхшашлиги деганда тегишли муносабатга нисбатан 
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунини
мазкур муносабат субъектлари риоя қилиши лозим бўлган 
ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларини ҳисобга олган ҳолда 
қўл лаш тушунилади. Ҳуқуқ ўхшашлиги қонун ўхшашлигидан 
фойдаланишнинг имкони бўлмаганда қўлланади.
Фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва маз-
муний моҳияти ФКнинг 1- ва 2-моддаларида мустаҳкамлаб қўйилган. 
Бундан ташқари, ҳуқуқ ўхшашлигидан фойдаланганда ҳуқуқни 
қўлловчилар ФКда мавжуд бўлган бошқа ўхшаш қоида лардан 
фойдаланишлари лозим.
Ҳуқуқ ўхшашлиги таъсири остига тушадиган муносабат 
субъектларига нисбатан қўйиладиган ҳалоллик, оқиллик ва адолат 
талаблари мазкур муносабатлар юзага келган ва мавжуд бўлган 
даврда субъектларнинг ўзини тутиши хусусиятларини белгилайди. 
«Ҳалоллик» субъектларнинг хулқида амалдаги виждонлилигини, 
«оқиллик» – ўз хулқининг ҳуқуқий тўғрилигини, мувофиқлигини 
англашни, «адолат» эса субъект хулқининг жамиятда ҳукмрон бўлган 
одоб-ахлоқ ва маънавий меъёрларга мувофиқлигини англатади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling