Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ишлаб чиқариш кооперативлари


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

69-модда. Ишлаб чиқариш кооперативлари
Фуқароларнинг шахсий иштирок этиш ҳамда аъзоларнинг 
(иштирокчиларнинг) мулк билан қўшиладиган пай бадалларини 
бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа 
хўжалик фаолиятини олиб бориш учун аъзолик негизидаги ихтиёрий 
бирлашмаси ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобланади. Қонунда 
ва ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжатларида унинг 
фаолиятида аъзолик асосида юридик шахслар ҳам иштирок этиши 
назарда тутилиши мумкин.
Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари кооперативнинг мажбу-
рият лари бўйича қонунда ва кооператив уставида назарда тутилган 
миқдорларда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар.


211
4-боб. Юридик шаxслар
Кооперативнинг фирма номи кооперативнинг номини, шунингдек 
«ишлаб чиқариш кооперативи» деган сўзларни ўз ичига олган бўлиши 
лозим.
Ишлаб чиқариш кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи ва улар 
аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда бурчлари ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар 
билан белгиланади.
1. шарҳланаётган модданинг биринчи қисми ишлаб чиқариш 
кооперативларининг моҳиятини белгилайди, булар бир нечта 
шахсларнинг шахсий меҳнати билан иштирок этиши ҳамда 
аъзоларнинг (иштирокчиларнинг) мулк билан қўшиладиган пай 
бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки 
бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш учун аъзолик негизидаги 
ихтиёрий бирлашмасидир.
Иштирокчиларнинг бундай бирлашиш шакли ишлаб чиқариш 
кооперативларини хўжалик ширкатлари ва жамиятларига яқинлаш-
тиради. Лекин ширкатлардан фарқли равишда, ишлаб чиқариш 
кооперативларида якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган фуқаролар 
иштирок этади. қонун ҳужжатларида ёки ишлаб чиқариш коопе-
ративларининг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда уларда 
юридик шахслар ҳам иштирок этиши мумкин, бунда улар тижоратчи 
бўлиши шарт эмас. Иштирокчилари ўртасида даромаднинг тақ-
симланиши уларнинг улушларига жамиятнинг устав фондига 
мулкий ҳиссаларига мутаносиб амалга ошириладиган хўжалик 
жамиятларидан фарқли равишда, ишлаб чиқариш кооперативларида 
иштирокчилар ўртасида даромадларнинг тақсимланиши фақат 
улардан ҳар бирининг бажарилган меҳнатига мувофиқ амалга 
оширилади. шунингдек, ишлаб чиқариш кооперативлари хўжалик 
жамиятларидан фарқли равишда бир шахс томонидан тузилиши 
мумкин эмас.
Ишлаб чиқариш кооперативи фуқароларнинг истагига кўра ва 
(ёки) юридик шахсларнинг ташаббусига кўра мутлақ ихтиёрий асос-
ларда тузилади. Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари бўлган 
фуқароларнинг сони камида уч киши бўлиши лозим.
Ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжати унинг 
Устави бўлиб, у ишлаб чиқариш кооперативини таъсис этмоқчи 
бўлган фуқароларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки юридик 
шахс ларнинг ваколатли вакилларининг йиғилиши томонидан 
қабул қилинади ва кооперативнинг жойлашган манзилида давлат 


212
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
рўйхатидан ўтади. Ишлаб чиқариш кооперативининг Уставида қонун 
чиқарувчи томонидан талаб этиладиган умумий маълумотлардан 
ташқари қуйидагилар белгиланиши лозим:
– ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари томонидан ўз пай 
бадалларини киритиш тартиби ва миқдори;
– аъзоларнинг ишлаб чиқариш кооперативи фаолиятида иштирок 
этишининг хусусияти ва тартиби. Ишлаб чиқариш кооперативининг 
фаолиятида аъзоларининг шахсий иштирокидан ташқари меҳнат 
шартномалари (контрактлари) асосида шахсларнинг иштирок этиши 
кўзда тутилиши мумкин;
– аъзоларнинг ишлаб чиқариш кооперативи қарзлари бўйича 
субсидиар жавобгарлигининг миқдори ва шартлари;
– ишлаб чиқариш кооперативи ва унинг аъзолари ўртасида, 
ишлаб чиқариш кооперативининг бошқариш органлари ва ёлланма 
ходимлари ўртасида ўзаро муносабатлар ва ҳоказо.
Ишлаб чиқариш кооперативлари битта шахс томонидан 
тузилиши мумкин эмаслиги туфайли, уларнинг ички ташкилий 
тузи лиши корпоратив моҳияти билан белгиланади. Ишлаб чиқа риш 
кооперативининг олий бошқариш органи фуқароларнинг (ишти-
рокчиларнинг) умумий йиғилиши (конференцияси, анжумани) 
бўлиб, у раисни (бошқарувни), тафтиш комиссиясини (тафтишчини) 
сайлайди ва уларга ўзининг кооперативни бошқариш ваколатларини 
беради. Бунда ишлаб чиқариш кооперативининг ҳар бир (жумладан 
жамоавий, яъни юридик шахслар) иштирокчиси унинг мулкий 
ҳиссасидан қатъий назар бир овозга эга бўлади. Ишлаб чиқариш 
кооперативида меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлайдиган 
шахслар умумий йиғилишда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок 
этади.
Ишлаб чиқариш кооперативининг мутлақ ваколатларига (функ-
цияларига) юқоридагилардан ташқари қуйидагилар киради:
– кооператив Уставига белгиланган тартибда ўзгартириш ва 
қўшимчаларни киритиш;
– кооператив раиси ва тафтиш комиссиясининг ўз фаолияти 
тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаш;
– кооператив аъзолигига қабул қилиш, ундан чиқариш масала-
ларини, шунингдек, кооперативдан чиқиш билан боғлиқ бўлган 
масалаларни ҳал қилиш;


213
4-боб. Юридик шаxслар
– кооперативнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини қабул қилиш 
ва ўзгартириш, кооператив мулкига етказилган зарар учун моддий 
жавобгарлик тўғрисида, меҳнат ҳақи тўғрисида ва кооперативнинг 
бошқа ички ҳужжатлари тўғрисида;
– кириш, пай ва бошқа бадалларининг миқдорини белгилаш;
– кооператив фаолиятининг режаларини ва уларнинг бажарилиши 
тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;
– кооператив фойдасини тақсимлаш тартибини, фондлари ва 
резервларининг турлари, миқдорлари ва ишлатиш йўналишларини 
белгилаш;
– кооперативнинг қайта ташкил этилиши ва фаолиятининг 
тугати лиши, унинг хўжалик уюшмаларига кириши ва улардан чиқи-
ши масалаларини ҳал қилиш ва бошқалар.
Зарур ҳолларда ишлаб чиқариш кооперативларида умумий 
йиғилишни олиб боришга оид масалаларни ҳал қилиш учун 
вакилларнинг йиғилишлари чақирилиши мумкин.
Ишлаб чиқариш кооперативининг тафтиш комиссияси (тафтиш-
чиси) кооперативнинг (бошқарувнинг) молиявий ва хўжалик 
фаолиятини текширади ва фақат умумий йиғилишга ҳисоб беради.
Ишлаб чиқариш кооперативининг барча аъзолари унинг ишла-
рини бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга ва юқорида қайд этилганидек, 
умумий йиғилиш томонидан қарор қабул қилишда доимо ҳис-
саларининг миқдоридан қатъий назар фақат бир овозга эга бўлади. 
Улар шунингдек қуйидагиларга ҳақли:
– кооперативда ишлаб чиқариш эҳтиёжларини, ўзининг касбий 
тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ишга эга бўлиш ва меҳнатининг 
хавфсиз шароитларининг таъминланиши;
– кооперативнинг бошқариш ва назорат органларига сайлаш 
ва сайланиш, кооперативнинг фаолиятини яхшилаш тўғрисидаги 
таклифларни киритиш, унинг органлари ва мансабдор шахсларининг 
ишида камчиликларни бартараф қилиш;
– кооперативдан ўз ихтиёрига кўра чиқиш ва ўз пай ҳиссасининг 
бутун миқдорини, шунингдек кооператив даромадининг ўз меҳнат ва 
мулкий ҳиссасига мутаносиб қисмини олиш;
– кооперативнинг аъзолари ўртасида уларнинг меҳнат ва мулкий 
ҳиссасига мувофиқ тақсимланиши лозим бўлган даромадининг 
улушини, тугатиш пайтида эса мулкининг улушини кооперативнинг 
Уставида кўзда тутилган тартибда олиш;


214
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
– кооперативнинг мулкидан, Уставда кооперативнинг аъзолари 
учун кўзда тутилган имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланиш;
– кооперативнинг мансабдор шахсларидан унинг фаолиятига 
тегишли бўлган ҳар қандай масала бўйича маълумотларни олиш;
– кооператив мулкининг уларга тегишли бўлган улушини мерос 
қилиб қолдириш ва ҳоказо.
Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари мажбуриятларининг 
ичига кооператив Уставига амал қилиш, умумий йиғилишнинг, 
кооперативнинг сайланадиган бошқариш ва назорат органлари 
қарорларини бажариш, кооперативга хўжалик фаолиятини юритиш 
учун берилган табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни 
асраш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш чораларини амалга 
ошириш ва ҳ.к.
2. шарҳланаётган модда ишлаб чиқариш кооперативининг 
аъзолари (иштирокчилари) масъулиятининг тартибини белгилайди. 
Ушбу қисмда белгиланган қоидага кўра ишлаб чиқариш коопера-
тивининг аъзолари кооперативнинг мажбуриятлари бўйича субси-
диар жавобгар бўладилар. Бунинг маъноси шуки, агар коопера-
тивнинг мол-мулки унинг қарзларини қоплаш учун етарли бўл-
маса, кооперативнинг аъзолари қарзнинг етмаган қисмини ўз 
шахсий маблағлари ҳисобидан (юридик шахслар бўлган аъзолари 
эса – юридик шахснинг маблағлари ҳисобидан) қоплашлари шарт. 
Субсидиар жавобгарлик қўлланишининг миқдорлари ва тартиби 
қонунда, шунингдек, кооператив уставида назарда тутилади.
шарҳланаётган модда иштирокчиларни ишлаб чиқариш 
кооперативининг тузилишида унинг фирма номида кооперативнинг 
номини (яъни юридик шахснинг индивидуаллаштирувчи белгиси 
бўлган номини), шунингдек, «ишлаб чиқариш кооперативи» деган 
сўзларни кўрсатиш шартлигини белгилайди. Ушбу шарт битта 
юридик шахсни бошқасидан фарқлаш учун, барча жисмоний 
шахсларни у ёки бу ташкилот мавжудлиги ҳақида умумий 
маълумотлар бўлиши учун, ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун 
киритилган.
шарҳланаётган модда ишлаб чиқариш кооперативининг ҳуқуқий 
мавқеи ва улар аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда бурчлари батафсилроқ 
таърифланган «бошқа қонунлар»га ҳавола қилади. қонун чиқарувчи 
ишлаб чиқариш кооперативлари тўғрисида битта эмас, бир нечта 
қонунлар чиқарилиши имкониятига йўл қўяди.


215
4-боб. Юридик шаxслар

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling