Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги нукус давлат педагогика институти табиатшунослик факультети


Download 1.05 Mb.
bet5/17
Sana27.01.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1134127
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
хим техн лекция 2011 узб

Рудани майдалаш. Бошланғич руда руда таркибига кирувчи минералларнинг механик аралашмаси ҳосил бўлишини таъминловчи заррачалар ўлчамигача майдаланади. Флотацияланадиган сильвинит учун рудани иложи борича 1-3 мм ли ўлчамда майдалаш лозим, янада майдаланиш эса флотациялашда маҳсулот бир қисмининг қуйқум билан йўқотилишига ва маҳсулот сифатини ёмонлашишига олиб келади. Лекин бунда сильвин наъмунасини юзага чиқиш даражаси иложи борича 90% дан ортиши керак. Агар флотациялашга бериладиган доначалар ўлчами 0,8-1,0 мм дан кичик бўлса, уни майда доначали ва 2 мм дан каттадан йирик бўлса, йирик доначали дейилади. Сильвинитни флотациялашга тайёрлаш (17.1 – расм) – қуруқ ҳолатида амалга ошириладиган роторли (валкали, қайтаргичли, болғали ва б.) тегирмонларда (заррача ўлчами 15 мм гача), қуруқ ёки ҳўл ҳолатда (руда компонентларининг тўйинган тузлари эритмаларида) амалга ошириладиган стерженли ёки шарли майдалагичларда майдалашни ўз ичига олади. Ҳар босқичдаги заррачаларни саралаш учун тебранувчи элаклар, дўғали элаклар, гидроциклон ва бошқалар ишлатилади.



17.1 – расм. Флотациялашга тайёрланадиган калийли рудани бойитиш схемаси.


  1. Майдаланган рудани қуйқумдан – флотация жараёнига ва суспензияни ажратишга ҳалақит берадиган майда дисперс тупроқ-карбонатли қўшимчалардан ажратиш. Уни флотациялаш (асосий флотация жараёнидан олдинги), гидравлик (тупроқ-карбонатли ва тузли минералларнинг чўкиш тезлиги фарқи асосида майдаланган руда суспензиясини ажратиш), флотацияли-гидравлик, гравитацияли ва бошқа усулларда амалга оширилади. Рудадаги қуйқум миқдори оз бўлса, уларнинг салбий таъсирини, яъни флотореагентларни қуйқум сиртига абсорбцияланишини йўқотиш учун флотациялаш жараёнида реагент-депрессорлар ишлатилади.

Намли майдаланган сильвинит суспензиясини қуйқумдан ажратиш гидроциклон ва гидросаралагичларда амалга оширилади. Рудадаги заррачалар ўлчами 3 мм дан кичик бўлишини таъминлаш учун суспензия (С:Қ қ 610:1) аввало диаметри 750 мм бўлган гидроциклонда ажратилади. Суспензиядан 75-80% қуйқум ажратилади. У гидросепаратор (d қ 18 м) га юборилади (17.2 – расм). Суспензия фракцияга ажратилгандан сўнг, 0,8 мм дан кичик заррачали қумлар қайтадан гидроциклонга юборилади. Суспензия спирал саралагичга юборилади. Қуйқумни қуйилтириш ва ювиш эса диаметри 30 метрли қуйилтиргичларда амалга оширилади. Тиндирилган ва ювинди сувлар технологик циклга қайтарилади. Қуйқум чиқариб ташланади.Гидроциклон (2-босқич) ва спирал саралагичдан чиққан тозаланган хом ашё флотацияга юборилади, оқава сувлар эса циклга қайтарилади.




17.2 – расм. Сильвинит рудасини қуйқумсизлантириш схемаси.




  1. Руда минералларининг флотацияли ажратилиши. Сильвин заррачалари юзасини гидрофобловчи – терувчи (коллекторлар) сифатида ва ҳаво пуфакчаларига илашиши (ёпишиши) ни таъминловчи модда сифатида катионактив (катионфаол) ва ноионоген (ионоген бўлмаган) – аполяр юқори молекулали (С1022) органик бирикмалар – бирламчи алифатик аминларнинг ацетатлари ёки хлоридлари ва парафинли, нафтенли ароматик ва гетероциклик углеводородлар ишлатилади. Катионактив (октадециламин, феттамин ва б.) ва ноионоген (нефтни ҳайдашда олинади) тергичлар қўшилганда сильвиннинг йирик (3 мм гача) фракцияларини ҳам флотациялаш имконини беради.

Реагент модификаторлар терувчиларнинг минераллар юзасига сорбцияланишини камайтиради, тупроқли қуйқумнинг коагуляция ва флотациясини таъминлаб, сильвин флотациясини фаоллаштиради.
Флокулянт сифатида ноорганик (ишқорий металларнинг поли- ва метафосфатлари ва силикат кислотасининг коллоид эритмалари) ва органик моддалар (полиакриламид, карбоксиметилцеллюлоза, лигносульфонатлар, мочевина формальдегид смоласи ва б.) ишлатилади.
Эритма муҳити (рН) ни оптимал ҳолатини таъминлаш учун эса муҳитни бошқарувчилар – ишқор ёки кислоталар ишлатилади.
Сильвинитни флотациялаш маҳсус реагентларсиз – кўпик ҳосил қилувчиларсиз ҳам амага оширилиши мумкин. KCl ва NaCl нинг тўйинган эритмаларидан ҳаво ўтказилса (барботаж усули) ўзи ҳам кўпикланиш хоссасига эга. Лекин қўшимча кўпиклатгичлар (қайрағоч мойи, диоксан ва пиран қатори спиртлари ва бошқалар) ҳаво пуфакчаларининг дисперслилигини оширади, турғоқ кўпик ҳосил бўлишини таъминлайди. Бу реагентлар фазалар (суюқ фаза – ҳаво ва суюқ фаза – минерал) чегарасида сорбцияланиб, минерал заррачаланинг сиртини гидрофоблайди.
Калийли рудалар флотациясининг аниқ технологик схемаси хом ашёнинг минералогик ва донадорлик таркибига боғлиқ ҳолда бир-биридан кескин фарқ қилади. Йирик доначали (3-4 мм гача) маҳсулот олинишини таъминловчи схемаларнинг бир қатор афзалликлари бор. Бу схемаларда майдалаш ва донадорлаш, ювиш ва қуйқумни сақлаш харажатларини камайтириш, қуйқум миқдори ва маҳсулот намлигини камайиши ҳисобига KCl нинг ажратиб олиш даражасини ошириш, ўғитнинг агрокимёвий хоссасини ошириш имкониятлари яратилади. Бундай жараёнларда йирик (Қ0,8 мм) ва майда (-0,8 мм) фракцияли рудаларнинг алоҳида-алоҳида флотацияланиши амалга оширилади.
Йирик ва майда фракцияли рудаларнинг алоҳида-алоҳида флотациялаш схемаси 17.3 – рамда тасвирланган. Майда фракцияли флотациялашда олдиндан механик қуйқумсизлантирилган концентратни икки марта ва чиқиндини назоратли бир марта флотация қилинади. Бунда коллектор сифатида - қайрағоч мойи амини, депрессор сифатида – карбоксилметилцеллюлоза ишлатилади. Оралиқ маҳсулот қўшимча майдалашга юборилиб, яна асосий флотацияга қайтарилади. Концентратни центрифугада ажратилиб, «қайновчи қатламли» қуритгичга юборилади.


17.3 – расм. Сильвинит майда ва йирик доначали фракцияларининг алоқида-алоҳида флотациялаш схемаси.

Йирик фракцияли флотациялашда эса концентрат бир марта қайта тозаланади ва чиқиндини назоратли флотациялаш амалга оширилади. Концентрат вакуум-фильтрда ажратиб олиниб, қуритгичга юборилади.






  1. Download 1.05 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling