Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Боланинг умумий ривожланиши учун оила ва МТМда
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
2.2.Боланинг умумий ривожланиши учун оила ва МТМда
ҳамкорлигида ота-оналар Боланинг умумий ривожланиши учун оила ва МТМда ҳамкорлигида ота-оналар (катталар) болаларнинг мусиқий асарларни эшитишга қизиқишини қўллаб-қувватлаши, бунда ўзларида мавжуд ѐзувлар билан бир қаторда МТМ мусиқа раҳбари тақдим қилганларидан самарали фойдаланиш, бундан ташқари, МТМда ходимлари ота-оналар учун конқертларга билетлар харид қилишни ташқил этиши муҳим аҳамиятга эга. МТМда жамоаси мусиқа ва санъат мактаби мутахассислари билан яқин ҳамкорлик қилиши, улар ѐрдамида бевосита МТМ иштирокчилари ижросида турли байрам тадбирлари бадиий қисмларини уюштиришлари ҳам боланинг мусиқий такомилида ўзига хос аҳамият касб этади. 75 МТМда ва оила олдида турган муҳим вазифалардан бири мусиқани бадиий (адабий) асар, рангтасвир ва театр билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобланади. Бу мақсадда ота-оналар билан бамаслаҳат болалар театрлари, болалар мусиқа дасталари га ташрифлар уюштириш, боғчада санъат асарлари кўргазмаларини ташкил қилиш, бу борадаги дунѐ тажрибаси билан танишиш ўта муҳим. Шунингдек, ота-оналари билан бирга болалар кичик конқертлар, театр постановкалари, адабий-мусиқий композиқияларда иштирок этишини ташкил қилиш боланинг санъат билан ошнолигини таъминлашга хизмат қилади. Ота-оналар билан ҳамкорликни йўлга қўйишда уларнинг ўз болалари билан олган мусиқий таассуротлари бўйича мулоқотга ўргатиш жуда муҳим. Шу боис оиладамусиқий фаолиятга нисбатан кичик бўлсада ижобий микромуҳит шаклланиши лозим. Бола ўзини кичик, аммо барча бошлаган ижодий ишларида ўзининг оиланинг бошқа аъзолари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланишини ҳар доим ҳис қилиши лозим. МТМда мусиқа раҳбарининг бола мусиқий тарбиясида амалга ошираѐтган ишлари мақсад ва вазифалари ота-оналар учун тушунарли бўлиши лозим. Шу билан бир қаторда, ота-оналар (оила) билан МТМ ҳамкорлик фаолияти ўзаро уйғунликда кечиши талаб этилади. Бу ҳамкорликдан кўзда тутилган асосий мақсад ҳар бир болада бўлиши мумкин бўлган иқтидор ва талантни ўз вақтида илғай олиш ва бундай болаларнинг мусиқий қобилиятларини ривожлантиришни мақсадли йўналтиришдан иборат. Бу борада қуйидаги асосий вазифаларни ажратиб кўрсатиш мумкин: мактабгача ѐшдаги болаларнинг мусиқий қобилиятларини ривожлантиришни ўрганиш ва қонуниятларини аниқлаш; мактабгача ѐшдаги болаларнинг мусиқий қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик шартларини аниқлаш; болаларнинг мусиқий қобилиятларини ривожлантиришда МТМ ва оила ҳамкорлигининг нисбатан самарали шаклларини белшгилаш; болаларнинг мусиқий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган МТМ ва оила ҳамкорлиги хусусиятларини ўрганиш. Мактабгача ѐшдаги болаларнинг мусиқий қобилиятларини ривожлантиришга оид ишлар самарадорлиги МТМ ва оиланинг: ота-оналар томонидан фаоллик ва ташаббус кўрсатилиши; ота-оналар билан мусиқий маърифатчилик соҳасида доимий ва тизимли иш олиб бориш каби шартларни ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинган ўзаро ҳамкорлигига кўп жиҳатдан боғлиқ. 76 Хулоса сифатида айтиш керакки, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи кун сайин ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек: ―Келажак юксак интеллектуал салоҳият, билим ва тафаккурга эга бўлган ѐшларники. миллатникидир‖. Фарзандларимизнинг мусиқа соҳасида юксак чўққиларини эгаллашларида, уларнинг юқори интеллектуал заковатга эга бўлишларида мусиқа таълими муҳим аҳамият касб этади. Бунга эришишнинг асосий воситаларидан бири оила ва МТМнинг ўзаро ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйишдан иборатдир. Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling