Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими рахбар


-мавзу. Тригонометрик функциялар, тенглама ва тенгсизликларни ўқитиш методикаси (4 соат амалий машғулот, 2 соат семинар)


Download 215.55 Kb.
bet30/69
Sana25.12.2022
Hajmi215.55 Kb.
#1065842
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69
Bog'liq
5. Matematika kasbiy ishchi dastur 10.11.2022

9-мавзу. Тригонометрик функциялар, тенглама ва тенгсизликларни ўқитиш методикаси (4 соат амалий машғулот, 2 соат семинар).
Тригонометрик функциялар, тенглама ва тенгсизликларни ўқитиш методикаси.
10-мавзу. Кўрсаткичли ва логарифмик функциялар, тенглама ва тенгсизликларни ўқитиш методикаси (2 соат маъруза, 6 соат амалий машғулот, 2 соат семинар).
Кўрсаткичли ва логарифмик функциялар, тенглама ва тенгсизликларни ўқитиш методикаси.
11-мавзу. Ҳосила. Ҳосиланинг функцияни текширишга татбиқи, бошланғич функция ва интеграл, дифференциал тенгламалар мавзуларини ўқитиш методикаси (2 соат маъруза, 4 соат амалий машғулот, 2 соат семинар
Ҳосила. ҳосилани функцияни текширишга татбиқи мавзуларини ўқитиш методикаси. Бошланғич функция ва интеграл мавзуларини ўқитиш методикаси. Дифференциал тенгламаларни ўқитиш методикаси. Академик лицейлар ва касб ҳунар коллежларида ҳосила мавзусини ўқитишнинг ўрни, мақсади, аҳамияти ва вазифаларини аниқлаш. Ҳосилани қўллаш усулининг математикани ўқитишдаги имкониятларини қараб чиқиш.
12-мавзу. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида комбинаторика элементларини, “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика элементлари” мавзусини ўқитиш методикаси (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот, 2 соат семинар).
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида комбинаторика элементларини ўқитиш методикаси. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида «Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика элементлари» мавзусини ўқитиш методикаси.
13-мавзу. Математиканинг ривожланиш тарихи. Математиканинг фан сифатида шаклланиши. Математиканинг турли бўлимларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши (2 соат семинар).
Математиканинг ривожланиш тарихининг даврлари. Математика тарихини билишнингўқитувчилар учун зарурлиги ва аҳамияти. Математиканинг ривожланишида айрим олимлар ва халқларнинг тарихда тутган ўрни ва мавқеи ҳақида.
Қадимги Хитой, Ҳиндистон, Миср, Вавилонда математик билимлар ва энг содда тенгламаларнинг ечилиши. Сон тушунчасининг ривожланиши, Ал-Хоразмийнинг “ҳинд сонлари ҳақида” асарининг роли.
Математиканинг фан сифатида шаклланиши. Аристотелнинг дедуктив фан концепцияси. Юнон математикасида уч муаммонинг ҳал қилиниши ва унинг фан ривожидаги роли. Юнон математиклари ижодидан намуналар. Евдокснинг нисбатлар назарияси. Евклид “Бошланғичлари”. Математикани аксиоматик қуришнинг ҳозирги замон концепцияси.
Ўрта асрларда Ўрта Осиё математикаси. Боғдод илмий маркази: Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ибн Сино, Умар Ҳайём, Кархий ва бошқ. Самарқанд илмий маркази: Улуғбек, Жамшид Коший ва бошқ.
Тригонометриянинг фан сифатида шаклланишида қадимги ва ўрта аср олимларининг роли: Абул Вафо, ат-Тусий.
Хоразмий, Беруний, Кархий ҳаёти ва ижоди. Абул Вафо, Тусий, Фарғоний ҳаёти ва ижоди. Умар Хайём, Ибн Сино, Форобий ҳаёти ва ижоди. Улуғбек, Коши ҳаёти ва ижоди. Астрономиянинг ривожланиш тарихи. Тригонометрияни ривожланиш тарихи. Мактаб математикасида математика тарихи элементлари. Ҳозирги замон ўзбек математиклари.
Ҳозирги кунда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва КҲК ларида математикани ўқитиш жараёнида миллий ва маданий меросимиздан фойдаланиш масалалари ёритилиши.
Уйғониш даврида Европа математикаси. Алгебранинг етакчилик роли. Сон тушунчасининг кенгайиши, комплекс сонлар (Кардано, Бомбелли). ХVI-ХVII асрларда илмий революция. Коперник, Кеплер, Галилей, Ньютон. Табиий фанларнинг математик тилда баёни. Математикада ўзгарувчи миқдорларнинг киритилиши. Декарт ва Ферма асарларида аналитик геометрия. Ўзгарувчи миқдорлар ғоясининг ривожланиши. Функция тушунчаси (Эйлер, Фурье, Лобачевский, Дирихле) ва уни ҳозирги замон талқини. Математик символика ва унинг ривожланиш тарихи. Дифференциал ва интеграл ҳисоби. Ньютон ва Лейбниц ҳаёти ва ижоди, издошлари. Барроу, Маклорен, Даламбер, Эйлер, Лагранж асарларида дифференциал ва интеграл ҳисоби. Париж, Петербург, Берлин фанлар академиялари, Лондон қироллик жа­мияти. Математиканинг турли бўлимларининг пайдо бўлиши ва ривож­ланиши (математик таҳлил, эҳтимоллар назарияси, геометриянинг турли бўлимлари, алгебра).
14-мавзу. Чизиқли алгебра ва кўп ўлчовли геометрия. Детерминант ва матрица, группа, майдон, ҳалқа. Алгебраик тенгламаларнинг радикалларда ҳал қилиниши (2 соат амалий машғулот, 2 соат семинар)
Чизиқли алгебра ва кўп ўлчовли геометрия. Гаусс методи. Детерминант ва матрица. Кронекер-Капелли теоремаси. Группа, майдон, ҳалқа. Алгебраик тенгламаларнинг радикалларда ҳал қилиниши. Лагранж, Руффини, Абель ва Галуа ишлари.
15-мавзу. Геометрик ясашлар. Геометрик алмаштиришлар. Проектив геометрия шаклланиши ва ривожланиши. Ноевклид геометриянинг кашф этилиши ва унинг бошқа кўринишлари (2 соат амалий машғулот)
Геометрик ясашлар. Қадимги Миср, Вавилон, Юнон ва ўрта аср Ўрта Осиё олимлари ишларида ясашга доир масалаларнинг ҳал этилиши. Циркуль ва чизғич ёрдамида ясашлар. Геометрик алмаштиришлар: Гомотетия, Инверсия, Аффин алмаштиришлар. Проектив геометрия (Дезарг, Паскаль, Монж ва бошқ.) шаклланиши ва ривожланиши. Ноевклид геометриянинг кашф этилиши (Лобачевский, Бояи, Гаусс). Ноевклид геометриянинг бошқа кўринишлари (Риман, Пуанкаре интерпретацияси). В-постулатни исботлашга бўлган уринишлар. Параллел тўғри чизиқлар назарияси (Саккери, Ламберт, Лежандр).
Академик лицей ва КҲК «Геометрия» курсидан битта машғулотнинг ишланмасини тайёрлаш. Машғулотнинг мақсадлари аниқланади. Фойдаланиладиган воситалар танланади. Фойдаланиладиган методлар аниқланади. Машғулотдаги ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятини лойиҳалаштирилади. Дарс босқичлари вақт бўйича режалаштирилади. Дарснинг тўлиқ сценариясини келтириш

Download 215.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling