Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
“Алгебра ва сонлар назарияси” фанининг мақсади - алгебраик тушунчаларни илмий асосда киритиш ва ўрганиш ҳамда уларнинг кўплаб татбиқларини очиб бериш орқали табиат ва жамият ривожидаги ўзгаришларни тўғри таҳлил қилишга асос солиш, тингловчиларни уларга аввалдан таниш бўлган математик назариялар, айниқса, асосий сонли системаларнинг аксиоматик қурилмалари билан таништириш, мантиқ фанининг математик интерпретацияси ҳақида маълумотлар бериш, математик мантиқнинг қонунлари асосида уларнинг мантиқий ва математик тафаккурини ривожлантириш, ёзма ва оғзаки мантиқий нутқини шакллантиришдир.
“Алгебра ва сонлар назарияси” фани бўйича маъруза ва амалий машғулотлар тингловчилар ўқув-билув фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган педагогик ва компьютер технологиялари асосида ўқитилади ва унинг вазифалари:
- умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими математика фани асосий тушунчаларини илмий, назарий чуқурлаштириш билан бирга узвий равишда кенгайтириш;
-математик мантиқнинг асосий тушунчалари ва уларнинг татбиқлари билан таништириш;
-тўпламлар, улар устида амаллар, муносабатлар ва уларнинг турлари ҳақида чуқур билимлар бериш;
- алгебра ва алгебраик системаларнинг асосий тушунчалари билан таништириш;
-вектор, вектор фазо, чизиқли оператор, Евклид фазо каби тушунчалар, уларнинг хоссаларининг алгебраик талқини ҳақида маълумотлар бериш;
-матрица ва детерминантлар, уларнинг кўплаб хоссалари ва татбиқларини ўрганиш;
-бутун сонлар ҳалқасида бўлиниш назарияси ва таққосламалар назарияси, уларнинг арифметикага татбиқларини очиб бериш;
-кўпҳадлар назарияси асосларини ўрганиш.
- натурал, бутун, рационал, ҳақиқий, комплекс сонлар системаларининг аксиоматик назарияларини қуриш;
- нормаланган майдон ҳақида маълумотлар бериш;
- мулоҳазалар алгебраси, мулоҳазалар ҳисоби, предикатлар алгебраси, предикатлар ҳисобини қуриш;
-математик назариялар ҳақида тушунча беришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |