Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими рахбар


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги


Download 215.55 Kb.
bet34/69
Sana25.12.2022
Hajmi215.55 Kb.
#1065842
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69
Bog'liq
5. Matematika kasbiy ishchi dastur 10.11.2022

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Фан дастури турли таълим босқичлари математика таълими орасидаги узлуксизлик, мавзулар орасидаги узвийлик, бошқа математика ва табиий фанлар билан алоқадорлик тамойилларига асосланган ҳолда тузилган.
«Алгебра ва сонлар назарияси» фани «Математик анализ», «Геометрия», «Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика» фанлари билан бир вақтда ўқитилади. Фаннинг асосий тушунчалари бошқа математика фанларини ўзлаштиришга бевосита ёрдам беради ва бошқа математика фанларининг асосий тушунчаларидан унумли фойдаланади.
«Алгебра ва сонлар назарияси» асосларини ўрганиш, математик назарияларнинг умумий тузилиши, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари математикаси ҳақида чуқур тасаввур ҳосил қилишга ёрдамлашади.


Фаннинг таълимдаги ўрни
«Алгебра ва сонлар назарияси» узлуксиз таълим тизимидаги математика фанларининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Унинг ўқувчи ва тингловчиларнинг математик маданияти, дунёқарашини; алгебраик тушунчалар тарихидаги бутун дунёга машҳур аждодларимиз ижодлари намуналари асосида ватанпарварлик, қадриятларга ҳурматни шакллантиришдаги аҳамияти катта.
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари математикаси мазмунининг асосий қисмини алгебраик тушунчалар, натурал, бутун, рационал, ҳақиқий сонлар назарияси ташкил этганлиги бўлғуси математика ўқитувчиси математик тайёргарлигида «Алгебра ва сонлар назарияси» фани бўйича тингловчилар билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга алоҳида урғу бериш заруриятини келтириб чиқаради.
“Математика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши битирувчиларининг “Математика ўқитиш методикаси” мутахассислигида ўқишни давом эттиришлари учун имконият яратиш мақсадида “Алгебра ва сонлар назарияси” мазмунининг илмийлигига эътибор қаратилган.


Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
«Алгебра ва сонлар назарияси» фани бўйича маъруза ва амалий машғулотларни ташкил этишда таълимнинг муаммоли, модулли, интерфаол технологияларидан, электрон маъруза матни, дарснинг анимацияли электрон ишланмалари, “Фикрлар ҳужуми”, “Кластер” методи, “Бумеранг”, “Скоробей”, “Тарози”, “Елпиғич” каби методлар, графикли органайзерлардан унумли фойдаланиш нафақат тингловчилар фаоллигини оширишга балки мазкур фан бўйича тингловчиларнинг чуқур, кенг назарий ва амалий билимларга эга бўлишларига ёрдам беради, тингловчиларни инновацион педагогик муҳит иштирокчисига айлантириб, уларда инновацион педагогик фаолиятга қизиқиш уйғотади.
Фан бўйича тайёрланган дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар матни, тарқатма материаллар, электрон ишланмалар, мустақил иш топшириқлари, назорат тестлари тўпламларидан тингловчилар ўқув-билув фаолиятини ташкил этишда фойдаланилади.
АСОСИЙ ҚИСМ


Download 215.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling