Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси
-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Download 334.5 Kb.
|
74-сон буйрук.Низом фукаро мурожати
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-иловаси
2-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
12. Касби туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, муассаса ва ташкилотларда мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, шунингдек унинг кўриб чиқилишини назорат қилиш вазирлик, муассаса ва ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси ёки масъул ходими (бундан буён матнда мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма деб юритилади) томонидан амалга оширилади. 13. Электрон мурожаатлар тушган кунида қоғозга босиб чиқарилиши, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда эса навбатдаги иш кунида қоғозга босиб чиқарилиши керак. 14. Ёзма ва электрон (қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар мурожаатларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзувларни киритиш, ушбу Низомнинг 2-иловаси (ёзма ва электрон мурожаат) ва 3-иловасига (оғзаки мурожаат) мувофиқ шакл бўйича назорат карточкаларини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли билан мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмада рўйхатга олинади. Мурожаатларни рўйхатга олиш журналида мурожаатнинг тартиб рақами, мурожаат қабул қилинган сана, мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш жойи, юридик шахснинг номи, унинг манзили, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижрочи этиб белгиланган вазирлик, муассаса ва ташкилот таркибий бўлинмаси номи, раҳбар кўрсатмаси, сана кўрсатилган ҳолда ижро этиш санаси, назоратга олинганлиги тўғрисидаги белгилар кўрсатилади. Бундан ташқари мазкур журналда дубликат ёки мурожаатларнинг такрорийлиги тўғрисидаги белгилар ҳам бўлиши мумкин. Такрорий келган мурожаатлар рўйхатга олиш, назорат варақасининг ўнг томони юқори бурчагига “қайта” ёки “такрорий” деган ёзув қайд этилади ҳамда аввалги барча ёзишмага қўшиб қўйилади. Бир жисмоний ёки юридик шахсдан илгари кўриб чиқилган масала бўйича келиб тушган таклиф, ариза ва шикоят агар у биринчи марта келиб тушгандан сўнг қонунда кўзда тутилган муддатда ўрганиб чиқилмаса ёки аризачи берган жавобдан қониқмаган бўлса, қайта тушган деб ҳисобланади. Қайд этиш штампида вазирлик, муассаса ва ташкилотнинг расмий номи (агар вазирлик, муассаса ва ташкилотнинг расмий номи узун бўлса, умум қабул қилинган қисқартирилган ном ёки қисқартма кўрсатилиши мумкин), мурожаат келиб тушган сана ва қайд рақами кўрсатилади. Мурожаатнинг қайд рақами жисмоний шахс фамилиясининг ёки юридик шахс номининг биринчи ҳарфи ва мурожаатни ҳисобга олиш рўйхатидаги тартиб рақамидан (масалан жисмоний шахс Б.Муродов мурожаати М-85, юридик шахс “Чоловош” МЧЖ мурожаати Ч-58 кўринишида, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келган мурожаатлар Ин-58 кўринишида) иборат бўлади. Рўйхатга олиш индексига таклиф, ариза ва шикоятларини тартибга солиш, таҳлил этиш ва сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа белгилар қўшимча қилиниши мумкин. Мурожаатларнинг тартиб рақамлари ҳар йил бошидан янгидан ҳисобланади. 15. Мурожаат почта орқали конвертда келиб тушганда, конвертда мурожаат ва унинг иловалари борлиги текширилади. Конвертда мурожаатнинг мавжуд эмаслиги ёки унинг яроқсизланганлиги, шунингдек мурожаатда кўрсатилган иловаларнинг йўқлиги аниқланганда, икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмада қолади, иккинчиси мурожаат қилувчига конвертда кўрсатилган манзил бўйича жўнатилади. Келиб тушган мурожаатлар конвертлари мурожаат этувчининг манзилини, мурожаатнинг жўнатилган ва олинган вақтини аниқлаш учун сақлаб қолиниши мумкин. 16. Оғзаки мурожаатлар билан келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари вазирлик, муассаса ва ташкилот раҳбарияти, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинманинг раҳбари ёхуд бошқа масъул ходим, шунингдек, вазирлик, муассаса ва ташкилотлар таркибий бўлинмаларининг (бундан буён матнда таркибий бўлинма деб юритилади) раҳбарлари ёхуд бошқа масъул ходимлари томонидан қабул қилинади. Мурожаат қилувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар текширилгандан кейин ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича назорат карточкаси тўлдирилади. Назорат карточкаси оғзаки мурожаат сифатида рўйхатга олинади. 17. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари вазирлик, муассаса ва ташкилотга оғзаки мурожаат этганда улар томонидан тақдим қилинган ёзма мурожаатлар ҳамда бошқа материаллар қабул қилиниши ва ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тўлдирилган назорат карточкасига илова қилиниши керак. 18. Рўйхатга олинган мурожаатлар келиб тушган пайтидан бошлаб бир иш кунидан кечикмай вазирлик ёки муассаса ва ташкилот раҳбарига, унинг ўринбосарига ёки таркибий бўлинма раҳбарига киритилади, у масъул таркибий бўлинмани (ходимни) белгилаган ҳолда мурожаатни кўриб чиқиш бўйича резолюцияни (топшириқномани) қўяди. 19. Резолюция (топшириқнома) қўйилган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма мурожаатни ижро этувчи сифатида белгиланган таркибий бўлинмага (ходимга) имзо қўйдирган ҳолда беради. 20. Касби туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, муассаса ва ташкилотга келиб тушган мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниши, бўйсуниш тартибида вазирлик, муассаса ва ташкилотнинг қуйи бўлинмасига (бундан буён матнда қуйи орган деб юритилади) юборилиши ёки тегишлилиги бўйича бошқа давлат органига, муассаса ва ташкилотларга юборилиши мумкин. 21. Қўйилган масалаларни ҳал этиш вазирлик, муассаса ва ташкилотларнинг ваколати доирасига кирмайдиган мурожаатлар беш кун муддатдан кечиктирмай вазир, вазир ўринбосарлари ёки муассаса ва ташкилот раҳбари ёхуд таркибий бўлинманинг раҳбари томонидан имзоланган хат билан тегишли органларга, муассаса ва ташкилотларга юборилади ва бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади. Мурожаатни кўриб чиқиши учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига, муассаса ва ташкилотларга ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади. Агар мурожаатларда уларни тегишли органларга юбориш учун зарур бўлган маълумотлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда улар беш кун муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан мурожаат қилувчиларга қайтарилади. 22. Қуйи орган томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган мурожаатлар унга келиб тушган кунидан бошлаб беш кун муддатдан кечиктирмай хат билан вазирлик, муассаса ва ташкилот раҳбари (ёхуд ўринбосари) ёки таркибий бўлинманинг раҳбари томонидан имзоланган топшириқ билан бирга юборилиши, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар берилиши керак. 23. Агар мурожаатда бир нечта таркибий бўлинмага тегишли масалалар мавжуд бўлса, уларнинг барчаси мурожаатни кўриб чиқиш бўйича ижро этувчилар этиб белгиланади. Ижро этувчилар орасида биринчи бўлиб кўрсатилган таркибий бўлинма бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда мурожаат кўриб чиқилишини таъминлайди. Раҳбарият кўрсатмаси назорат карточкаларида қайд этилади.Раҳбарият кўрсатмасида бир қанча ижрочилар кўрсатилган бўлса, уларнинг биринчиси асосий ижрочи бўлиб, қуйида турган ижрочилар асосий ижрочига мурожаатда кўтарилган масала юзасидан тегишли маълумотларни (таклиф, ҳужжат ва ҳ.к.) тақдим этиши шарт. Асосий ижрочи эса мурожаат юзасидан умумлаштирилган маълумотлар асосида мурожаат қилувчига жавоб хати юборилишини таъминлайди. 24. Мурожаатни тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурият юзага келган тақдирда мурожаатни кўриб чиқувчи таркибий бўлинма мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахсдан, шунингдек вазирлик, муассаса ва ташкилотнинг ваколатлари доирасида белгиланган тартибда бошқа давлат органларидан, муассаса ва ташкилотлардан қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин. 25. Агар мурожаатда жойнинг ўзида ўрганишни талаб этувчи ҳолат баён қилинган бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда мурожаатни кўриб чиқувчи вазирлик, муассаса ва ташкилот мурожаатни жойнинг ўзида кўриб чиқишни таъминлаши мумкин. Мурожаатни жойнинг ўзида кўриб чиқиш вазирлик, муассаса ва ташкилот раҳбарининг топшириғи ёки унинг розилиги билан амалга оширилади. 26. Мурожаатни мурожаат қилган ёки бошқа шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишнинг имконияти бўлмаганда, улар вазирлик, муассаса ва ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан чақирилиши мумкин. Чақирилган мурожаат қилувчи келмаган тақдирда, вазирлик ёки муассаса ва ташкилотнинг мансабдор шахси мурожаатни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин эмаслиги тўғрисида жавоб юборади. 27. Агар мурожаатда ўртага қўйилган масалалар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига дахлдор бўлса, уларнинг вакиллари мурожаатни кўриб чиқишда иштирок этиш учун вазирлик ёки муассаса ва ташкилотлар томонидан ўз ваколатлари доирасида жалб этилади. 28. Зарур ҳолларда мурожаатларни кўриб чиқиш учун вазирлик ёки муассаса ва ташкилотлар томонидан тегишли мутахассислар жалб этилиши мумкин. 29. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича вазирлик ёки муассаса ва ташкилотлар томонидан тегишли қарор қабул қилинади, бу ҳақда дарҳол ёзма ёхуд электрон шаклда мурожаат қилувчига хабар берилади. Мурожаатни қониқтирмасдан қолдириш тўғрисидаги қарорни вазирликда – вазир, унинг ўринбосарлари; вилоят (республика тасарруфидаги муассаса ва ташкилотларда ҳам) аҳамиятига молик муассаса ва ташкилотларда – раҳбар, унинг ўринбосарлари; туман (шаҳар) аҳамиятига молик муассаса ва ташкилотларда - раҳбар қабул қилади. Мурожаатга жавоб хатида мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни рад этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асослар (заруриятга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) бўлиши керак. 30. Мурожаатга жавоб хати вазирлик раҳбари ёки ўринбосарлари, муассаса ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланади. Мурожаатларга жавоб хати, мумкин қадар, мурожаат этилган тилда ёки давлат тилида баён қилинади. 31. Жисмоний ёки юридик шахслар жамоа бўлиб мурожаат қилган тақдирда, уларнинг мурожаатлари Қонун талабларига мувофиқ равишда кўриб чиқилади. Бунда мурожаатга жавоб мурожаат қилганларнинг рўйхатида биринчи бўлиб кўрсатилган шахсга ёки унинг талабига кўра, бошқа шахсга юборилади. 32. Вояга етмаганлар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, мурожаатлар уларнинг қонуний вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин. 33. Мурожаатга у бўйича илгари қабул қилинган мавжуд қарорлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари, шунингдек уни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилиниши мумкин, мазкур ҳужжатлар қайтарилмайди (мурожаат этувчи уларни қайтариш ҳақида ёзма ариза берган ҳоллар бундан мустасно). Мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига ёки муассаса ва ташкилотга юборилганда, унга кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар илова қилиниши керак. 34. Мурожаат, унда кўтарилган барча масалалар Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда кўриб чиқилган ҳисобланади. Мурожаат қилувчига жавоб юборилган кун мурожаатни кўриб чиқиш тугалланган кун ҳисобланади, бу ҳақда мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма мурожаатларни қайд қилиш журналига ва назорат карточкасига белги қўяди. Оралиқ жавоблар берилган ва тўлиқ кўриб чиқилмаган мурожаатлар ижродан ёки назоратдан олинмайди. 35. Агар мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида мурожаатнинг дубликати келиб тушса, ушбу мурожаат аввал тушган мурожаат билан биргаликда кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича ягона жавоб берилади. Агар мурожаатнинг дубликати мурожаат кўриб чиқилган ва жавоб юборилгандан кейин келиб тушса, у ҳолда вазирлик ёки муассаса ва ташкилотлар мурожаат қилувчини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади. 36. Юқори давлат органининг назоратида турган мурожаатлар бўйича мурожаатни кўриб чиққан вазирлик ёки муассаса ва ташкилотлар мурожаат қилувчига юборилган жавоб хатининг нусхасини илова қилган ҳолда мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида юқори давлат органига ёзма шаклда хабар беради. 37. Жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатларини улар кўриб чиқилгунга қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда мурожаат юзасидан қарор қабул қилингунга қадар ёзма ёхуд электрон шаклда ариза бериш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Бундай ариза тушган тақдирда мурожаатни кўриб чиқиш тўхтатилади ва уч кун мобайнида мурожаат вазирлик ёки муассаса ва ташкилотнинг хати билан мурожаат қилувчига қайтарилади. Мурожаатни қайтариб олиш тўғрисидаги ариза вазирлик ёки муассаса ва ташкилотлар томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чоралар кўрилишини истисно этмайди. 38. Кўриб чиқилган мурожаатларни ва улар билан боғлиқ материалларни сақлаш мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмада белгиланган тартибда амалга оширилади. Мурожаатни назоратдан олиш у юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар жамланиб тикилади ҳамда устига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ муқова қўйилади. 39. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид барча ҳужжатлар йиғмажилдда вазирлик ёки муассаса ва ташкилотларда тасдиқланган номенкулатурага мувофиқ тузилади ҳамда хронологик ёки алфавит тартибида жойлаштирилади. Download 334.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling