Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси


-боб. Мурожаатлар кўриб чиқилишини назорат қилиш


Download 334.5 Kb.
bet7/8
Sana08.02.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1168687
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
74-сон буйрук.Низом фукаро мурожати

7-боб. Мурожаатлар кўриб чиқилишини назорат қилиш.
Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш

61. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма таркибий бўлинмалар (қуйи органлар) томонидан мурожаатлар кўриб чиқилишини доимий назорат қилади ва унинг мониторингини олиб боради, уларнинг ўз вақтида ва зарур тарзда кўриб чиқилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради.


Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби таркибий бўлинмалар томонидан бузилиши тўғрисида вазирлик ёки муассаса ва ташкилот раҳбарини дарҳол хабардор қилади.
Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма мониторинг натижалари бўйича ҳар ойда вазирлик ёки муассаса ва ташкилот раҳбарига мурожаатлар кўриб чиқилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни, зарурият бўлганда, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган вазирлик ёки муассаса ва ташкилот ходимларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан тегишли таклифлар билан биргаликда тақдим этади.
62. Касби туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ёки муассаса ва ташкилот жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлатнинг манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайди.
Таҳлил натижалари бўйича мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма ёки таркибий бўлинма вазирлик ёки муассаса ва ташкилот раҳбарига вазирлик ёки муассаса ва ташкилотда мурожаатларни кўриб чиқишнинг қонунийлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлатнинг манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.


8-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари
ва тартиби бузилганлиги учун жавобгарлик

63. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик, жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, жисмоний ва юридик шахсни мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун таъқиб қилиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


64. Қонун ва ушбу Низом талабларига риоя этишни таъминлаш учун жавобгарлик вазирлик, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига ва уларнинг ўринбосарларига, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмалар ва тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарларига юкланади.



НАМУНА




Касби туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА



Касби туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва электрон мурожаатларини қайд қилиш варақаси

№ К-85

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling