Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


МУСИҚА ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet147/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

МУСИҚА ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
Мустафоев Б – БВХТХҚТМОИ “Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим” кафедраси 
мудири, доцент 
Мамлакатимизнинг “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида “...ўқув-услубий 
мажмуаларнинг ҳамда таълим жараёнини дидактик ва ахборот таъминотининг янги авлодини
ишлаб чиқиш ва жорий этиш” ҳамда “... ўқув тарбия жараёнини янги ўқув-услубий 
мажмуалар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминлаш” каби муҳим 
вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Зеро, таълимни 
такомиллаштириш муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнида интерфаол методларни қўллаш, 
педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш давр талабидир. 
Малака ошириш жараёнидаги машғулотлар ҳам илғор инновацион технологиялар 
асосида ташкил этилиб, тизимига илғор педагогик тажрибаларни жорий этиш, ҳар бир дарс 
жараёнида илғор усулларни кенг тадбиқ этиш, таълимга инновацияни киритиш асосида


188 
мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ривожланишига 
эришилмоқда. 
Замонавий мусиқа маданияти фани ўқитувчисидан ташкил этаётган дарсининг 
мазмуни ва ўқувчилар имкониятидан келиб чиққан ҳолда, машғулот жараёнида илғор усуллар 
асосида инновацион технологияларни яратиш ва улардан фойдаланиш талаб этилади. Бу 
талабни амалга оширишда ўқитувчи касбий маҳоратининг роли катта. Ўқитувчи билимли, 
илғор, истеъдодли ижодкор, изланувчан, ташаббускор, педагогик-методик маҳоратга эга 
бўлиши лозим. 
Ўқитувчиларнинг малака ошириш ўқуви режасида “Таълимда илғор педагогик 
технологиялардан фойдаланишнинг илмий-методик асослари”, “Интерфаол таълим 
методлари ва уларни амалда қўллаш”, “Инновацион технологиялар бўйича дарс
ишланмаларининг тақдимоти”, “ Мусиқа маданияти дарсларида ахборот технология ва техник 
воситалардан фойдаланиш бўйича амалий топшириқларни бажариш” каби қатор долзарб 
мавзулар берилган бўлиб, бу мавзуларни тингловчилар иштирокида муҳокама қилиш биз 
кутган натижаларни беради ҳамда ўқитувчиларнинг ўз фанига бўлган муносабати, мустақил 
фикрлашлари, назарий маълумотларни амалда қўллаш қобилиятлари мустаҳкамланади. 
Ахборот тизимининг жадаллик билан такомиллашиб бораётганлиги таълимни 
инновацион технологиялар билан мазмунан такомиллаштирилиши бошқа фанлар қатори 
замонавий мусиқа маданияти фани ўқитувчисининг имкониятларини янада кенгайтиради. 
Мусиқа маданияти фани ўқитувчиларида инновацион технологияларни ривожлантириш, 
фанга жорий этилаётган илғор усулардан самарали фойдаланиш, ўқувчилар мусиқий билим, 
малака ва кўникмаларини оширишда, самарадорликка эришишга йўналтирилган жараённи ўз 
ичига қамраб олади. Шу сабабли мусиқа маданияти фани ўқитувчилари ўз инновацион 
фаолиятини режалаштириш жараёнида бир қатор интерфаол методлар тавсия этилади: 
“Тармоқлар”, “Ақлий ҳужум”, “Синквейн”, “Бумеранг”, “Скорадей”, “Блиц – ўйин”, 
“Скарабей“, “Занжир машқи”, “Ижодий иш” шулар жумласидандир.
Ушбу методлардан фойдаланиб мусиқа маданияти дарсларни ташкил этиш учун ҳар 
бир ўқитувчининг шахсий ва касбий маҳорати алоҳида аҳамиятга эга. Ўқитувчиларнинг 
инновацион технологиялардан фойдалана олишларини ва ўқувчиларга мусиқий таълим 
бериш жараёнида самарали натижаларга эришишларида малака ошириш курсларининг ўрни
беқиёсдир. Малака ошириш курсларида ўқитувчиларнинг қизиқишларига кўра ва талабларини 
ҳисобга олган ҳолда мусиқа маданияти фани мазмунини инновацион технологиялар ҳисобига 
бойитиб бориш натижасида машғулотларни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. 
Муҳими, интерфаол усуллардан фойдаланиш дарс жараёнида ўқитувчининг ўқувчилар 
билан фаол ҳамкорликни амалга оширишни таъминлайди, ўқувчиларнинг мустақиллигини 
оширади. Ўқувчиларининг мусиқа воситасида интеллектуал салоҳиятини ривожланиб 
бораётганлиги уларни таълим олишга мусиқий эҳтиёжларининг кучайиши инновацион 
технологияларни кенг ва фаол қўллашни талаб этади. Шу боис, мусиқа маданияти фани
ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёнида замонавий ахборот ва педагогик 
технологиялари ҳамда илғор усулларини ўзлаштириб, таълим жараёнларида улардан
самарали фойдалана олишига эришиш лозим.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling