Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Ҳамкорлик таълим технологияси 
Ҳамкорлик таълими технологиялари – ўқув жараёнида таълим 
олувчиларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни 
биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, шунингдек


61 
“педагог-таълим олувчи(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил 
этилишини таъминловчи таълимий характердаги технологиялар.
Ҳамкорлик таълими ўзида муайян белгиларни намоён этади.
Улар: 
- таълим олувчи шахси, индивидуаллигига эътибор қаратиш; 
- тайёр билимларни ўзлаштириш ва уларни қайта ишлаб чиқишни 
инкор қилиш; 

таълим олувчиларда мустақил ва танқидий тафаккурни 
ривожлантириш; 
- педагогга ва тенгдошларга нисбатан ижобий муносабатнинг юзага 
келишини таъминлаш; 

таълим 
олувчиларда 
маданий 
мулоқот 
кўникмаларини 
ривожлантириш; 
- ҳамкорлик ва ўзаро тенгликка асосланган муҳитни яратиш. 
Ҳамкорлик таълимини қўллашда таълим олувчилар қуйидаги 
шаклларда таълим олади: 
1) жамоада; 
2) кичик гуруҳда; 
3) жуфтликда. 
1. Жамоада таълим олиш. Ҳар бир таълим олувчининг ютуқларидан 
жамоа хабардор бўлади, чунки жамоа ҳар бир таълим олувчи томонидан 
ўқув материалининг муваффақиятли ўзлаштирилишидан манфаатдор. 
Зеро, жамоанинг муваффақияти ҳар бир таълим олувчи ва унинг ютуғига, 
жамоа олдига қўйилган муаммонинг ечимига боғлиқ. 
2. Кичик гуруҳда таълим олиш. Таълим олувчилар 4-5 нафардан 
бўлиб, кичик гуруҳларга бирлашиб, блок ҳолида берилган ўқув материали 
устида ишлайди. Ҳар бир таълим олувчи материал устида алоҳида 
ишлайди. Сўнгра бир гуруҳдаги таълим олувчилар бошқа гуруҳларга 1 
нафардан бўлиб ўтишади ва ўзлари ўрганган материал бўйича эксперт 
сифатида тенгдошларига маълумот бергандан сўнг ўз гуруҳларига 
қайтириб, тенгдошларидан ўзлаштирган маълумотлар билан ўз жамоаси 
аъзоларини таништиради. Бунда шерикларни диққат билан тинглаш, зарур 
маълумотларни ўз дафтарларига қайд этиб бориш талаб қилинади. 
Машғулот сўнггида педагог исталган таълим олувчидан ўрганилган мавзу 
бўйича саволларга жавоб беришини сўрайди. 
3. Жуфтликда ишлаш. Таълим олувчилар жуфтликларга бўлинади. 
Ҳар бир жуфтлик яхлит мавзу бўйича алоҳида топшириқ олади. 
Биргаликда ишлаш асосида жуфтлик аъзолари ўзларига берилган 
материални ўзлаштиради. Сўнгра бу ҳақида жамоа олдида ахборот беради. 


62 
Ҳамкорлик таълимини ташкил этишда таълим олувчилардан 
қуйидагилар талаб этилади: 
- шериги ва гуруҳдошлари билан ҳамкорликка эришиш; 
- фаол ишлаш, топшириққа нисбатан масъулиятли ёндашиш; 
- шериги ёки гуруҳдошларига ижобий муносабатда бўлиш; 
- нафақат ўз ютуғи, балки шериги ва гуруҳининг муваффақияти учун 
жавобгарликни ҳис қилиш; 
- жуфтликда ва гуруҳда ишлаш–жиддий ва масъулиятли меҳнат 
эканлигини ҳис қилиш. 
 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling