Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Табақалаштириб ўқитиш технологияси
Download 3.44 Mb. Pdf ko'rish
|
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Якка тартибда ўқитиш технологияси
Табақалаштириб ўқитиш технологияси
Табақалаштириб ўқитиш ўқув жараёнини ташкил этишнинг шакли сифатида умумий дидактика принципарига асосланган бўлиб, махсус ташкил эттирилган таълим олувчиларнинг гомоген гуруҳларида, ўқув жараёнини ихтисослаштиришни таъминлайди Ўқитишни табақалаштириш – услубий, психологик-педагогик ва ташкилий-бошқарув тадбирлар мажмуаси асосида тузилган турли хилдаги гомоген гуруҳларда ўқитиш учун турли хил шарт-шароитларни яратиш демакдир. Ўқитишнинг энг юқори олий поғонаси индивидуал ўқитиш ҳисобланади. Умумтаълим мактабларида таълим олувчиларнинг ақлий ривожланиш даражаси бўйича табақалашнинг ижобий томонлари билан бир қаторда салбий томонлари ҳам мавжуд бўлади. Якка тартибда ўқитиш технологияси Таълим олувчининг мавжуд шахсий имкониятларни рўёбга чиқаришини таъминлаш, замонавий ўқув жараёнига қўйиладиган жадаллашган илмий-техникавий тараққиётининг талабидир. Бунга индивидуал ва индивидуаллаштирилган ўқитиш орқали эришиш мумкин. 64 Индивидуал ўқитиш – бу ўқув жараёнининг ташкил этишнинг шакли бўлиб, бунда педагог таълим олувчилар билан яккама-якка шуғулланади, таълим олувчи ўқув воситалари (китоблар, компьютер ва ҳ.к.) ёрдамида узлуксиз мустақил таълим олади. Индивидуал ўқитишнинг афзалликлари: педагогик жараённинг таълим олувчи қобилиятларига мослашувчанлиги имкониятидир. Бунда таълим олувчининг билим олиш даражаси доимий мониторингини амалга ошириш ва зарурий тузатишлар киритиш натижасида мақбул педагогик жараён ташкил этилади Индивидуал ёндашиш – бу педагогик принципга кўра, педагогик жараёнда педагогнинг таълим олувчилар билан ўзаро муносабати, уларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қурилади ва бутун гуруҳ ҳамда ҳар бир алоҳида таълим олувчининг ривожи учун психологик- педагогик муҳит яратилади. Индивидуаллаштирилган ўқитиш бундай ўқув жараёнини ташкил этишда индивидуал ёндашиш асосида ўқитиш йўллари, усуллари, суръати танланади ва турли ўқув-услубий психологик-педагогик ҳамда ташкилий бошқарув тадбирлари орқали таъминланади. Якка тартибда ўқитиш технологияси – бунда ўқув жараёнини ташкил этишда индивидуал ёндашиш ва ўқитишнинг индивидуал шакли устувор ҳисобланади. Ўқитишнинг барча шахсга йўналтирилган технологияларида у ёки бу даражада индивидуал ёндашиш қўлланилади, аммо индивидуаллаштирилган ўқитишда, индивидуаллаштириш, ўқув мақсадларига эришишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Индивидуаллаштирилган ўқитишнинг асоси, таълим олувчининг индивидуал-педагогик хусусиятларини ўрнатиш ҳисобланади. Олинган натижалар асосида, ўқитиш усули танланади. Қабул қилинган технологиялар, қоидалар ва принципларга кўра ўқитиш жараёни амалга оширилади. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling