Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Масофавий ўқитиш технологияси 
Илмий техник тараққиётнинг хусусиятлари мустақил ишлаш кўникма 
ва малакаларини шакллантириш ва узлуксиз, ижодий билимларни 
эгаллашни талаб қилади. Бундай таълим хизматларини кўрсатиш 
истиқболли, замонавий ўқув тизимлари учун қуйиладиган талаблардан 
биридир. 
ЮНЕСКО 
“Таълимни 
ахборотлаш 
институти” 
мутахассисларининг фикрича, таълим жараёнини ривожлантиришнинг 
асосий йўналишларидан бири дунё аҳолисига ахборотлаштириш ва 
телекоммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда, масофавий 
ўқитиш ва мустақил ўқиш имкониятларидан кенг фойдаланиш 
таъминотини яратишдир. 
Масофавий ўқитиш – бу масофадан туриб ўқитиш, қайсики ўқув 
машғулотларининг барчаси ёки кўп қисми телекоммуникацион ва 
замонавий ахборотлаштириш технологиялар асосида олиб борилади. 
Масофавий ўқитиш, айниқса: 


67 

ўқитишнинг анъанавий усулларидан фойдаланиш имкониятига эга 
бўлмаган, бу жараён имкониятларининг чэгараланганлиги туфайли 
ўқиш ва ишлашни биргаликда амалга ошира олмайдиганлар учун; 

турғун шароитда ўқиш имкониятларига эга бўлмаган, имкониятлари 
тиббий шарт- шароитлар туфайли чэгараланганлар учун; 

педагоглар ва бошқа соҳа мутахассисларининг қайта тайёрлаш ва 
малакасини оширишда; 

чет эл ўқув муассасаларида таълим олишни истайдиганлар учун; 

иккинчи мутахассисликни эгаллашни истайдиганлар учунжуда 
долзарб бўлиши мумкин. 
Истиқболли замонавий ўқитиш тизимлари ҳар бир шахснинг ўзи 
истаган таълим олиш ҳуқуқидан фойдалана олиш имкониятини бериши 
керак. Масофавий ўқитиш айнан шундай ўқитиш шакли бўла олади. 
 
3. Интерфаол методлар мазмуни ва уларнинг қўлланилиши 
Бугунги тезкор замонда таълим самарадорлигини оширишнинг энг 
мақбул йўли – машғулотларни интерфаол методлар ёрдамида ташкил 
этиш, деб қаралмоқда. Хўш, интерфаол методларнинг ўзи нима? Улар 
қандай дидактик имкониятларга эга? Таълим жараёнида интерфаол 
методларнинг ўринли, мақсадга мувофиқ қўлланилиши қандай 
самараларни кафолатлайди? Қуйида ана шу саволларга жавоб беришга 
ҳаракат қиламиз.Юқоридаги саволларга жавоб топишда дастлабки энг 
тўғри қадам таянч тушунча – «интерфаол» атамасининг луғавий маъноси 
билан танишишдир. 
Мантиқий нуқтаи назардан интерфаоллик, энг аввало, ижтимоий 
субъектларнинг суҳбат (диалог), ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракат, 
фаолиятни олиб боришларини ифодалайди. 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling