Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


STEAM-ҳозирги кунда дунё таълим тизимининг энг асосий урф  бўлган инновацион методларидан бири ҳисобланади. Бир қараганда  STEAM


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

STEAMозирги кунда дунё таълим тизимининг энг асосий урф 
бўлган инновацион методларидан бири ҳисобланади. Бир қараганда 
STEAM аббревиатураси жуда мураккаб кўринади, лекин уни алоҳида 
кўрадиган бўлсак содда ва аниқ эканини кўришимиз мумкин, яъни: S – 
science, T – technology, E – engineering, A – art, M – mathematics, ёки табиий 
фанлар, технология, муҳандислик санъати, ижод, математика. Оддий сўз 
билан айтганда, замонавий дунёда энг кўп талаб этилаётган фанлардир.
Ҳеч кимга сир эмаски, кўплаб фан тармоқларида катта ютуқларга 
эришиш учун ўзлаштириладиган турли соҳалардаги билимларнинг 
интеграцияси талаб этилади. Лекин бунга ўқувчиларни қандай қилиб 
тайёрлашимиз мумкин, чунки мактаб дасрлари орасидаги боғлиқликни 
кўриш жуда мураккабдир. Айнан шундай муаммоларни хал қилишда 
STEAM ёрдам беради. 
Бу методика таълимни аралаш турда олиб бориш ва эгалланган 
назарий билимларни кундалик ҳаётда қўллай олиш кўникмаларини 
шакллантиришга имкон беради. STEAM бу мактабда ва мактабдан 
ташқарида лойиха ва ўқув−тадқиқот фаолиятини амалга ошириш 
имкониятини берувчи инновацион технологиядир. Ушбу метод ёрдамида 
фанлар алоҳида тармоқларда эмас, балки интеграциялашган ҳолда, умумий 
боғлиқлигини кўрсатиб ўргатилади.
Фанларни кундалик ҳаёт билан боғлиқлигини кўрсатишдан ташқари, 
технология ўқувчиларнинг ижодкорлигини ҳам кўрсатиб бериши мумкин. 
Ушбу ёндашув ўқувчиларнинг фаолиятига бир қанча вазифаларни тақдим 
этади, ўқувчи уларни ҳал қилишида ижодкорлигини намоён қилишни 
ўрганади. Бундай вазифалар ёрдамида ўқувчи ғояларни нафақат ўйлаб 
топади, балки уларни кундалик ҳаётида амалга оширишни ҳам ўрганади. 
Шу тариқа, ўқувчи ўз фаолиятини олдига қўйилган вазифалари ва мавжуд 
имкониятлари доирасида ҳал қилишга ўрганади.
 
2. АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Финляндия, Германия ва 

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling