Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

 
 
 
 
 
Режа: 
1. Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг педагогик қарашлари 
2. Педагогиканинг асосий категориялари
3. Таълим-тарбия жараёни ва унинг таркибий қисмлари 
 
Таянч 
иборалар:педагогика, 
таълим, 
тарбия, 
категория, 
дидактика, билим, кўникма, малака, маълумот, ривожланиш, таълим-
тарбия жараёни,тизим, мақсад, мазмун, метод, шакл, восита, натижа. 
 
1. Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг педагогик қарашлари 
Ўзбекистонда жамият қурилиши жараёнлари, стратегик мақсад - 
фуқаролик жамиятини барпо этишда маънавий қадриятларимизни 
ривожлантириш ўз аҳамиятига эга. Эркин шахс маънавияти, замонавий 
демократик ғоялар ва миллий-маънавий қадриятлар уйғунлигига эришиш 
фозил жамият ҳақидаги Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Ибн Сино, Жомий, 
Навоий адабий–илмий меросидан ҳам қувват олади. Шундай экан
Ўзбекистонинг баркамол авлодига янада мукаммалаштирилган таълим 
бериш ва уларга таълим бериш жараёнида буюк мутафаккир 
олимларимизни ижод йўлларини таништириб, ёшларда янада мустақил 
Ўзбекистонимизга ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг асосий 
вазифалардан биридир. 
Бугунги 
кунда 
иқтисодий 
ва 
сиёсий 
сохалардаги 
барча 
ислохатларнинг асосий мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар 
учун муносиб хаёт шароитларини ташкил қилишдан иборатдир. Шу 
жиҳатдан ҳар томонлама мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, 
таълим ва маорифни юксалтириш, баркамол авлодни вояга етказиш 
давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири ҳисобланади. 
Зероки, истиқлол даврида маънавий меросимизни тиклашда амалга 
оширилган улуғвор ишлар, тарихимизни холисона ўрганиш, улуғ 
алломалар адабий-илмий асарларининг таржима ва нашр қилиниши, 
таълим беришни такомиллаштириш, адабиёт, санъат соҳасидаги ютуқлар – 
буларнинг барчаси жамиятда маънавий-руҳий кўтарилишга олиб келди ва 
иқтисодиётимизнинг устивор йўналишларидаги ислоҳотларга қўшимча куч 
бағишлади.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling