Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Кимё ўқув-лаборатория хонаси масъул ўқитувчиси ва лаборантга қўйилган талаблар


Download 197.21 Kb.
bet19/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52
Bog'liq
йурикнома

2. Кимё ўқув-лаборатория хонаси масъул ўқитувчиси ва лаборантга қўйилган талаблар:
2.1. Таълим муассасаларининг раҳбарлари буйруғи билан кимё ўқув-лаборатория хонаси учун олинган мебель, жиҳоз ва ўқув лаборатория асбоб-ускуналарини сақланиши, соз ҳолда тутилиши ва улардан самарали фойдаланиш учун жавобгар шахслар тайинланади.
2.2. Кимё ўқув-лаборатория хонаси бўйича белгиланган меъёрий ҳужжатларга асосан умумтаълим мактабига (рўйхатларда) етказиб берилган ҳамда мавжуд жиҳозлар ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини мактабнинг ички буйруғи билан 1-шаклдаги кирим-чиқим далолатномаси асосида қабул қилиб олади:
1-шакл

Далолатнома намунаси


Т/р

Маҳсулот номи

Қайд рақами

Изоҳ

























Мактаб раҳбари

Имзо


Ф.И.Ш


Мактабнинг хўжалик бўйича директор ўринбосари

Имзо


Ф.И.Ш


_________________ ота-оналар вакили

Имзо


Ф.И.Ш

________________Кимё фани ўқитувчиси


Имзо


Ф.И.Ш

________________Кимё фани бўйича лаборант


Имзо


Ф.И.Ш


Кимё ўқув-лабоартория хонасидаги барча мебель, жиҳоз ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш, сақлаш, уларни тўғри жойлаштириш ва қайта тўлдиришга кимё фани ўқитувчиси ва лаборант жабогардирлар.

Муҳр сана: «__»________ ___й




2.3. Таълим муассасининг буйруғи билан далолатнома (1-шакл)га асосан қабул қилиб олган ўқитувчи ва лаборант кимё фани бўйича белгиланган мазкур ўқув-лаборатория хонасини тўғри жиҳозланиши, уларни сақлаш ҳамда самарали фойдаланиш ва ҳисоб-китобини олиб бориш, ўрнини қайта тўлдириш учун масъулдир (мазкур белгиланган талаблар асосида).
2.4. Кимё ўқув-лаборатория хонасига ажратилган барча мебель, жиҳозлар ва лаборатория асбоб-ускуналарни тартиб билан рақамланишини (инвентар рақами) таъминлайди.
2.5. Ўқитувчи ва лаборант кимё ўқув-лаборатория хонаси учун ажратилган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини техник паспорти асосида доимий ишчи ҳолатига келтириш учун масъулдирлар.
2.6. Ўқитувчи ва ўқувчилар амалий ва лаборатория машғулотларини бажариш жараёнида оқ ёки ҳаво рангдаги халатда бўлишлари талаб этилади.
2.7. Ўқитувчи ва лаборант томонидан амалий лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун кимё лаборатория хонасида оқ ёки кўк рангдаги халат доимий равишда тайёр бўлиши лозим.
2.8. Лаборантнинг кимё фан хонасида халатсиз юриши ва ўқитувчининг амалий машғулотларни халатсиз ўтказиши қатиян ман этилади.
2.9. Жиҳозлар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, кимёвий моддалар номлари ёзилган маълумотлар дафтари тутади ва унга синф хонасидаги барча жиҳозларнинг номларини инвентар рақамлари билан мос ҳолда тартиб асосида ёзади ҳамда шу рўйхат асосида назорат олиб боради.
2.10. Дафтар уч қисмдан иборат бўлади:
1-қисм: Мебель ва жиҳозлар (плакатлар, кўргазмали ва проекцион материаллар, барельеф модуллари ва бошқалар);
2-қисм: ўқув лаборатория асбоб-ускуналари;
1 ва 2-қисмлар учун 4-шакладаги жадвал асосида юритилади.
3- қисм кимёвий моддалар;
3-қисм 2-шаклдаги жадвал асосида олиб борилади.

2-шакл




Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling