Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 197.21 Kb.
bet16/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52
Bog'liq
йурикнома

Т/р

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Қайд рақами
(инвен. рақами)
















































Мактаб раҳбари

(Имзо)

(Ф.И.Ш)


Фан хонасидаги жиҳозларга масъул

(Имзо)

(Ф.И.Ш)



2.8. Ҳар ҳафтада фан хонасидаги мавжуд жиҳозларни кўздан кечиради (инвентаризациядан ўтказади) ва носоз ҳолга келиб қолган жиҳозларни ўрнини тўлдириш ҳамда уларни таъмирлаш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига қуйидаги далолатнома асосида ёзма равишда маълумотнома тақдим этиб боради.


2-шакл

Синф хонадаги жиҳозлар ҳолати бўйича
далолатнома


Т/р

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Қайд рақами
(инвен. рақами)

Ҳолати
(яроқли, таъмирталаб,
яроқсиз)

Сабаби
























Топширди:

Фан хонасидаги жиҳозларга масъул

(Имзо)

(Ф.И.Ш)


Қабул қилди:

Мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

(Имзо)



(Ф.И.Ш)



2.9. Фан ўқитувчиси электр токини ишлатишда техникавий хавфсизлик қоидаларини, бахтсизлик ҳодисаларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билиши зарур.


3. 5-9 синф хоналаридаги ўқув жиҳозларидан самарали фойдаланишга ва уларни сақланишига қўйилган талаблар:
3.1. Синф хонасига таалуқли бўлган фан бўйича ўқув режа ва дастурга мувофиқ мавжуд жиҳозлардан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш шарт.
3.2. Таълимнинг информацион технологиялари ва техника воситаларидан машғулотлар жараёнида унумли фойдаланишни ташкил этиш лозим.
3.3. Бюджетдан ташқари маблағ топиш мақсадида, ўқув жараёнини тўлиқ таъминлаган ҳолда мавжуд жиҳозлардан фойдаланиб, хизмат кўрсатиш (факультатив, қўшимча машғулотлар)ни йўлга қўйиш чораларини кўриш лозим.
3.4. Мавжуд жиҳозлардан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш ҳолатини таълим муассасасининг педагогик кенгашида ўқув йилида камида бир марта атрофлича муҳокама қилиш ва самарали фойдаланиш бўйича берилган таклифларни инобатга олиш керак бўлади.
3.5. Фан хоналари жиҳозларидан мақсадли фойдаланиш ва уларнинг сақланишини самарали ташкил этиш мақсадида, мактаб ва туман миқиёсида синфлараро “Энг яхши синф хонаси” кўрик-танловларни ташкил этиш.
3.6. Фан хонасига масъул ўқитувчи ва ўқувчиларни фан хонасининг жиҳозланиши ва самарали фойдаланиш бўйича фаолиятлари ўрганилиб, ижодий натижаларга эришганларни рағбатлантириш масаласи таълим муассаса раҳбарияти томонидан ярим йиллик ва ўқув йили якуни бўйича кўриб чиқилиб моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилади.
3.7. Масъулиятсизлик туфайли хато ва камчиликларга йўл қўйиб, мебель ва жиҳозларининг ишлаш муддатларининг қисқаришига, қисмларининг ишдан чиқишга олиб келган жавобгар шахсларга нисбатан ўрнатилган йўриқномада маъмурий ва интизомий чоралар кўрилади.
3.8. Фан хонасидаги ўқитувчи, ўқувчилар столлари, стуллари, шкафлар ва бошқа турдаги жиҳозларни қирилиши чизилиши каби ҳолатлари ва унинг тозалиги учун ўқитувчи, ўқувчининг ота-онаси, ўқувчи ҳамда таълим муассасининг раҳбарияти шахсан жавогар ҳисобланади.

4. 5-9 синф хоналаридаги ўқув жиҳозларига қўйилган санитария-гигиена
талаблари:
4.1. Хонадаги ўқув жиҳозларининг барчаси, таълимнинг техникавий воситалари ва бошқалар меҳнат гигиенаси, санитария-гигиена ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига жавоб бериши лозим.
4.2. Хонанинг ёритилиши табиий ва сунъий талабларига мос бўлиши керак.
4.3. Ўқув биноси ойналарнинг жойлашиши жанубга, шарққа ёки жануби-шарқ томонда бўлиши керак.
4.4. Хонадаги ёритилиш чап ён томонлама бўлиши, икки томонлама ёритилганда ўнг томонлама ёриғлик тушиши керак.
4.5. Сунъий ёритилиш учун ўқувчининг ёши, кўриш қобилиятларининг ўсиб боришини эътиборга олинган ҳолда замонавий сунъий ёриткичлардан фойдаланиш ва уларнинг жойлаштирилиши ҳамда доимий равишда ишлашини таъминлаш керак.
4.6. Ўқитувчи иш жойи ёритилишида сунъий ёриткичлар билан ёритилиш меъёрларига амал қилиш керак.
4.7. Хонани бўёқлари унинг жойлашишига қараб илиқ ёки салқин тонда нимранг бўлиши, жанубга томон қараган хоналар салқин тонларда яъни оч мовий, кулранг, яшил рангларда бўялиши, шимолга томон жойлашган хоналар илиқ тондаги ранглар яъни сариқ, пушти рангларда бўялиши керак. Оқ-қора, тўқ ранглар, жигарранг, очиқ мовий, қора, қизил, малина ранглари тавсия этилмайди.
4.8. Синф поллари зич, ёриқларсиз, иссиқни сақлашга мосланган линолиум ёки паркет бўлиши керак.
4.9. Синф деворлари текис, силлиқ, намлаб тозалашга қулай бўлиши керак.
4.10. Синф эшиги ва дераза ромлари оқ рангда бўлиши керак.
4.11. Деворлардан ёруғликнинг қайтиш коеффициенти камида 0,5 - 0,6 шифтда 0,7 - 0,3, полларда 0,3 - 0,5 бўлиши керак керак.
4.12. Синф хонаси, лаборант хонасининг иссиқлиги, вентиляцияси хисоб-китоби олиниши, хона ҳарорати 18-21о С, ҳаво намлиги 40-60 % ни ташкил этиши керак.
4.13. Хонанинг электр токи билан таъминланиши амалдаги талаблар асосида бўлиши керак.


Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling